121
б) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш марказига юкланган вазифа ва
касбий мажбуриятларни бажариш, ўқув-тарбия жараѐнини такомиллаштириш ҳамда ижро
интизомига риоя қилиш;
в) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш марказининг йиллик ва
истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат
қилиш ҳамда унинг илмий-услубий кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилиш;
г) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш
марказининг ички тартиб-
қоидаларини ишлаб чиқиш, уни ходимлар ва тингловчилар томонидан бажарилишини назорат
қилиш.
д) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш марказига ажратилган бюджет
маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш
ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона муносабатда бўлиш;
е) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш марказининг ходимларга бўлган
эҳтиѐжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали
мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича
чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар
захирасини шакллантириш;
ж) ходимларни қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ходимлар
аттестациясини ташкил қилиш ҳамда уларнинг меҳнат интизомига риоя қилинишини назорат
қилиш;
з) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш маркази ходимларининг
вазифалари, лавозим
мажбуриятларини белгилаш, улар орасидаги энг фаолларини
рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини
кўриб чиқиш;
и) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларини
ўрнатиш;
к) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш маркази бўлим бошлиқларининг
иш тақсимотини, ходимларнинг йиллик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига
юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
л) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда спорт
мактаблари ходимларини малакасини ошириш
маркази номидан фаолият юритиш, унинг
манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат
ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;
м) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш марказининг моддий-техника
базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари,
асбоб-
ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ҳамда улардан самарали
фойдаланишни таъминлаш;
н) жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва
шикоятларини кўриб чиқиш;
о) санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
284. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига, жисмоний тарбия ва спортга оид ва болалар ҳуқуқларини
тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш
ва қайта тайѐрлаш тартибини;
122
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
е) спорт мактаблари ходимларини малакасини ошириш
марказининг бюджетдан
ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қонун
ҳужжатлари асосида сарф этилишини таъминлашни;
ж) машғулот ва дарсларни таҳлил қилиш, уларни тўғри ташкил этиш бўйича амалий
ѐрдам бериш шаклларини;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
285. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида магистр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) илмий даража ѐки илмий унвон;
г) камида беш йиллик илмий ѐки педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: