166
яратиш, нашр этиш ва таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича раҳбариятга
таклифлар киритиш;
м) ўз йўналиши бўйича мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга оид таълим-
тарбия жараѐнига янги педагогик технологияларни жорий этиш, тажриба алмашиш
мақсадида ўрнатилган тартибда
ривожланган хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар
билан алоқа ўрнатиш, илғор педагогик технологияларни таълим жараѐнига татбиқ этиш
борасида семинар, кўрик-танлов ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, мактабгача таълим
муассасалари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
ишлаб чиқишда иштирок этиш, мактабгача таълим муассасаларининг моддий техник
базасини мустаҳкамлаш бўйича вазирлик раҳбариятига таклифлар киритиш,
мактабгача
таълим мутахассисларининг касбий маҳоратини ошириш чора-тадбирларини белгилаш ва
уни амалга оширишни назорат қилиш, нодавлат мактабгача таълим муассасаларида
мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларининг бажарилишини назорат қилиш,
республикадаги мактабгача ѐшдаги тарбияланувчилари бўлган меҳрибонлик уйлари ишини
ўрганиш, уларга услубий ѐрдам бериш;
н) ўз йўналиши бўйича олий педагогик таълим, халқ таълими ходимларини қайта
тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда олий таълимдан кейинги таълимнинг
тегишли йўналишлари бўйича олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
о) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим тизимида “Миллий
истиқлол ғояси ва маъанвият асослари” туркумига кирувчи фанларни ўқитилиши ва
маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўналишида иш юритиш, маънавий-ахлоқий,
тарбиявий ишларни ташкил этиш, диний ақидапарастлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни
олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот
ишлари амалга
ошириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳалла ва оилалар билан ишлаш,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича
комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ таълими тизимида амалга оширилишини
таъминлаш, вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар орасида
жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик ва шунга ўхшаш зарарли иллатлардан сақланиш,
унинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли ишларни амалга ошириш;
п) ўз йўналиши бўйича Халқ таълими муассасаларининг таълим-тарбия жараѐнига
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўрнатилган тартибда хорижий грант
ва инвестицияларни ахборот-коммуникация технологиялари ва масофали ўқитишга жалб
қилиш, ахборот-коммуникация технологияларига оид илғор тажрибаларни ўрганиш ва уни
оммалаштириш, таълим муассасалари ўқув жараѐнини автоматлаштиришга ѐрдам бериш;
р) ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи
иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тегишли бошқарма ва бўлимлари
билан ҳамкорликда хорижий
давлатлар таълим вазирликлари, элчихоналари давлат ва
нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятларини аниқлаб, шу
асосда вазирлик тизимидаги халқ таълими бошқарув
органлари, муассасалари ва Республика
ташкилотларига амалий ѐрдам бериш, таълим соҳасида ҳамкорлик масалаларини амалга
ошириш бўйича аниқ тадбирлар ишлаб чиқишни муҳокама қилиш учун чет эллик вакиллар
билан учрашув, семинар-тренинглар ўтказишни ташкиллаштириш, хорижий давлатлар
элчихоналари, ваколатхоналари, ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилаѐтган тадбирлар,
янги тузилаѐтган ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларининг мазмун-моҳияти, мақсадларини
мутахассислар билан ҳамкорликда чуқур таҳлил этган ҳолда амалга ошириш, халқ
таълими
ходимларини хорижий мамлакатларга хизмат сафарига юборишни ташкиллаштириш, уларга
сафар олдига қўйилган мақсад ва вазифаларни аниқ белгилашда, унинг мазмунли ва самарали
ўтишини таъминлашда кўмаклашиш;
167
с) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги
қоидалари талабларига риоя қилиш.
377. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бўлим ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида, сифатли бажарилишини
назорат қилишни;
д) мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим, илмий тадқиқот тизимини
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият
кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
усулларини;
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни;
ж) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
378. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: