170
ҳужжатларни жойларга етказиш ва назоратини олиб бориш, вазирликнинг бошқарма ва
бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш;
е) ўз йўналиши бўйича талаба ѐшларни илмий-тадқиқот
ишларига кенг жалб
қилинишини таъминлаш, Халқ таълими тизимидаги педагогика институтларининг иқтидорли
талабаларини Президент стипендияси, номли давлат стипендияларига тавсия этиш ҳақида
таклифлар киритиш;
ж) ўз йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги
вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини халқ таълими
тизимида амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан
ҳамкорликда маънавий-ахлоқий тарбия йўналишида семинар-тенинглар ташкил этиш,
халқаро ташкилотлар томонидан таълим соҳасида олиб борилаѐтган профилактик дастур ва
лойиҳаларда иштирок этиш, ўқувчилар орасида жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик
ва шунга ўхшаш зарарли иллатлардан сақланиш, унинг олдини олиш чораларини кўриш
бўйича кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, мактаб ўқувчиларининг
баҳорги, ѐзги, кузги, қишки дам олишларини режалаштириш ва мазмунли ўтказилишини
ташкил қилиш;
з) ўз йўналиши бўйича доимий равишда бошқармадан куз-қиш мавсуми бўйича,
вазирлик тасарруфидаги таълим муассасаларида электр энергиясига, табиий газга ва тоза
сувга бўлган эҳтиѐжи таъминланиши бўйича маълумотларни,
таълим муассасалари бино ва
иншоотларидан фойдаланиш меъѐрлари (ѐнғинга қарши, санитария-гигиена, экологик ва
бошқалар)ни тўлиқ бажарилиши устидан назорат қилиш, таълим муассасаларида олиб
борилаѐтган қурилиш-таъмирлаш ишлари тўғрисида ҳисоботларни республика бўйича
умумлаштириш ва бошқарма бошлиғига тақдим этиш;
и) ўз йўналиши бўйича таълим муассасалари учун харид қилинадиган жиҳозларнинг
жойларга етказиб берилиш аҳволи бўйича мониторинг олиб бориш, “Ўқув-таълим таъминот”
Давлат унитар корхонаси орқали 1-синф ўқувчиларини бепул ўқув қуроллари, кам
таъминланган оилаларнинг 1-9 синф ўқувчиларини қишки иссиқ кийим-бош билан
таъминланиши, таълим муассасаларини кўмир, суюқ ѐқилғи лимитларини белгиланган
муддатларида берилиши бўйича маълумотларни йиғиш ҳамда умумлаштирган ҳолда
бошқарма бошлиғига тақдим этиш;
к) ўз йўналиши бўйича хорижий сармояларни жалб қилиш юзасидан тегишли лойиҳа
ҳужжатларини тайѐрлашда иштирок этиш, таълимнинг ҳудудий бошқарув органларида ташқи
алоқалар бўйича олиб борилаѐтган ишлар ҳақида маълумотлар йиғиш, уларни ўрганиш ва
бўлим бошлиғига тегишли маълумотномалар тайѐрлаш, халқ таълими тизимидан хорижий
хизмат сафарига жўнатилаѐтган халқ таълими ходимларининг, ўқувчиларнинг тегишли виза
ва рухсатномаларни олишида ѐрдам кўрсатиш;
л) ўз йўналиши бўйича болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда
тасарруфидаги
республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейларнинг ўқув жараѐни ва меҳнат
интизомини назорат қилиш, уларнинг ўқув жараѐни учун зарур бўлган ўқув қўлланмалар,
нота ва материаллар билан таъминланиш даражаси юзасидан мониторинг олиб бориш,
уларнинг моддий-техник базасини ўрганиш бошқарма бошлиғига тегишли таклифлар
киритиш, вазирлик томонидан ўтказиладиган мусиқа ва санъат йўналишидаги республика ва
ҳалқаро танловларини ташкиллаштиришда амалий ѐрдам кўрсатиш, мактаб ѐшидаги
болаларни мусиқа ва санъат соҳасига қамраб олиш хусусида тарғибот-ташвиқот ишларини
олиб бориш;
м) ўз йўналиши бўйича ҳужжатлар ва топшириқларнинг автоматлаштирилган
назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилишини кузатиб бориш, огоҳлантирувчи назоратни,
ижро интизомини якунлашни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши
171
ягона тизимининг маълумотлар базасини юритиш, ижро интизомининг жорий (ҳар кунлик) ва
ҳар ойлик таҳлилини ўтказиш, ҳар ўн кунда таркибий бўлинмалари раҳбарларига навбатдаги
ўн кунликда ишлари тугалланиши лозим бўлган ҳужжатларни
шакллантириш ва улар
тўғрисидаги маълумотнома-эслатмаларни ѐзма ва электрон шаклда юбориш, ҳар ойда
навбатдаги ой мобайнида ишлари тугатилиши лозим бўлган ҳужжатларни шакллантириш ва
улар тўғрисида вазирнинг биринчи ўринбосарига ахборот бериш ҳамда бу ҳақида таркибий
бўлинмалар раҳбарларига эслатмалар юбориш;
н) санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.
383. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бўлимнинг фаолиятини режалаштириш ва мувофиқлаштириб боришда иштирок
этиш;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим, илмий тадқиқот
тизимини
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият
кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
усулларини;
д) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни;
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
з) бошқармага келиб тушадиган хат ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда
раҳбариятнинг кўрсатмасига мувофиқ, уларга тегишли жавоблар тайѐрлаш, бу масалалар
юзасидан бош бошқарма, бошқама, бўлимда ижро
интизомини таъминлаш;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
384. Малака талаблари:
а) камида бакалвр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: