161
Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури, мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий
Дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга йўналтириш;
е) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув
дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш,
уларнинг янги авлодини яратиш, зарур бўлган дарслик ҳамда ўқув-методик адабиѐтлар билан
таъминлаш ишларини ташкил этиш ҳамда педагогик амалиѐтга
жорий этиш ишларини
мувофиқлаштириш, таълим-тарбия жараѐнига ўқитишнинг илғор шаклларини, инновацион
педагогик технологияларини жорий этилишини ташкил этиш;
ж) ўз йўналиши бўйича мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим тизимини
ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг истиқболини белгилаш жараѐнида
иштирок этиш, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ҳудудларнинг таълимга
доир эҳтиѐжларини ўрганиш ва шу фаолият бўйича муаммоларни бартараф этиш чора-
тадбирларини белгилаш;
з) қатъий назорат (ҳисоб)даги ўқув ҳужжатлари (синф журналлари, шаҳодатнома,
гувоҳномалар, уларни ҳисобга олиш дафтарлари ва ҳ.к.) намуналарини тайѐрлаш,
буюртмалар асосида нашр этиш ва жойларга етказиш ишларини назорат қилиш;
и) Республикада мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим, илмий тадқиқот
тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида
вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи ва маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари ҳамда хорижий
давлатларнинг мамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари
билан ўз йўналиши бўйича ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
к) бош бошқарма ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш
ишларини ташкил этиш, уларнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилишини назорат
қилиш;
л) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, бош
бошқарма фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли маълумотларни йиғиш, таҳлил
қилиб бориш;
м) ўз йўналиши бўйича яратилаѐтган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини
тайѐрлашда фаол иштирок этиш, бош бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишчи
гуруҳлар ишларига мутахассисларни жалб қилиш, умумий ўрта
таълим мактаблари учун
таянч ўқув режасини ишлаб чиқиш, уларни тажриба-синовдан ўтказиш, такомиллаштириш,
давлат ва мактаб компоненти учун ажратилган дарс соатларидан самарали фойдаланиш
ишларини мувофиқлаштириш;
н) ўзининг ваколати доирасида таълимни бошқарув органлари учун раҳбар кадрларни
танлашда раҳбариятга таклифлар киритиш;
о) таълим соҳасида олиб борилаѐтган илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириб
бориш;
п) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштириб бориш;
р) вазирликнинг бошқармалари, Республика тасарруфидаги ташкилотлар, тегишли
ҳудудий бошқарув идоралари билан ҳамкорликда Халқ таълими
вазирлигининг асосий
кўрсаткичларини тўплам ҳолатида шакллантириш;
с) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги
қоидалари талабларига риоя қилиш.
162
371. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бош бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар
фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бош бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида,
сифатли
бажарилишини назорат қилишни;
д) мактабгача, умумий ўрта ва олий педагогик таълим, илмий тадқиқот тизимини
ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув
органлари, жамоат ташкилотлари, хорижий давлатларнинг мамлакатимизда фаолият
кўрсатаѐтган давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
усулларини;
е) вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлашни;
ж) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида фан мусобақалари,
кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни
шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
372. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: