154
к) бошқарманинг ходимларга бўлган эҳтиѐжларини аниқлашда, кадрларни танлаш ва
жой-жойига қўйишда, юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришда, уларнинг касбий
маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ишларида
қатнашиш;
л) бошқарма ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш,
ходимлар
аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини назорат қилиш,
жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя
қилиш;
м) бошқарманинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни
амалга ошириш, таълим объектларида олиб борилаѐтган ишларни мувофиқлаштириб бориш;
н) ўқувчи-ѐшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш ишларини
амалга ошириш, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича илғор
педагогик
тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва уларни оммалаштириш;
о) бошқармага ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари
тушумлардан тўғри фойдаланишни таъминлаш ҳамда унинг мулкига эҳтиѐткорона
муносабатда бўлиш;
п) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш,
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги
қоидалари талабларига риоя қилиш.
359. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бошқарманинг фаолиятини режалаштириш, унинг таркибига кирувчи бўлимлар,
халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар)
бўлимларининг фаолиятларини мувофиқлаштириб боришни;
в) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини;
г) бошқарма ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли
бажарилишини назорат қилишни, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш
усуллари,
уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш тартибини;
д) мактабгача таълим, умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари
йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга
қўйиш усулларини;
е) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилаѐтган
мусобақалар, кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни;
ж) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни
мустаҳкамлаш бўйича фаолият
юритишни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
360. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.