Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Бошқарма бўлими мудири



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

117-§. Бошқарма бўлими мудири
лавозимининг малака тавсифлари 
Тартиб рақами 
1925 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
1239 
Ходимлар тоифаси 
Бошқарув 
361. Лавозим вазифалари: 
а) бўлимнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, унинг йиллик ва истиқбол иш 
режаларини ишлаб чиқилишига раҳбарлик қилиш, уларни бошқарманинг умумий иш режаси 
билан мувофиқлаштириш, уларда белгиланган тадбирларнинг сифатли ижро этилиши 
устидан назорат қилиш; 
б) бўлим ходимларининг касбий, методик ва илмий салоҳиятини ошириш ишларини 
ташкил этиш, ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш; 
в) иш тақсимоти асосида бўлим ходимларининг лавозим ҳуқуқ ва мажбуриятларини 
белгилаш; 
г) бошқарманинг бошқа бўлимлари билан фаолият узвийлигини таъминлаш, бўлим 
фаолиятининг барча йўналишлари бўйича тегишли ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш; 
д) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман 
(шаҳар) бўлимлари рейтигини аниқлаш жараѐнида иштирок этиш, уларни тахлил қилиш 
ҳамда методик ѐрдам кўрсатиш; 
е) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим мактабларини ижара тизимига киритилган 
дарсликлар билан таъминланишини мувофиқлаштиб бориш ва назорат қилиш, фуқаролар 
томонидан расмий давлат ҳужжатларини тайѐрлашга буюртма бериш (умумий ўрта таълим 
тўғрисидаги шаҳодатнома ва бошқа) ҳужжатлар йўқолтилган ѐки сифатсиз ҳолга келган 
тақдирда бошқа дубликат нусхаларини олиш бўйича амалий ѐрдам бериш, умумий ўрта 
таълим мактаблари учун дарслик ва ўқув адабиѐтларини яратиш, нашр этиш ва таъминлаш 
тизимини такомиллаштириш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш; 
ж) ўз йўналиши бўйича мактабгача таълим тизимини такомиллаштиришга оид таълим-
тарбия жараѐнига илғор педагогик технологияларни жорий этиш ва таълим жараѐнига татбиқ 
этиш борасида семинар, кўрик-танлов ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, мактабгача 
таълим муассасаларининг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича бошқарма 
бошлиғига таклифлар киритиш, мактабгача таълим мутахассисларининг касбий маҳоратини 
ошириш чора-тадбирларини белгилаш ва уни амалга оширишни назорат қилиш; 
з) ўз йўналиши бўйича умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим тизимида 
“Миллий истиқлол ғояси ва маъанвият асослари” туркумига кирувчи фанларни ўқитилиши ва 
маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўналишида иш юритиш, маънавий-ахлоқий, 
тарбиявий 
ишларни 
ташкил 
этиш, 
диний 
ақидапарастлик, 
ҳуқуқбузарлик, 
жиноятчиликларнинг, олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли тарғибот-
ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳалла ва 
оилалар билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги вояга 
етмаганлар ишлари бўйича комиссиянинг қарори ва кўрсатмаларини бошқармада амалга 
оширилишини таъминлаш, вояга етмаганлар ишлари бўйича шуғулланиш ҳамда ўқувчилар 
орасида жиноятчилик, ичкиликбозлик, гиѐҳвандлик ва шунга ўхшаш зарарли иллатлардан 
сақланиш, унинг олдини олиш чораларини кўриш бўйича кенг қамровли ишларни амалга 
ошириш; 


156 
и) ўз йўналиши бўйича халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва 
ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларининг таълим-тарбия жараѐнига ахборот-
коммуникация технологияларини жорий этиш, ахборот-коммуникация технологияларига оид 
илғор тажрибаларни ўрганиш, аниқлаш ҳамда оммалаштириш, масофали таълим ва ахборот-
коммуникация технологиялари бўйича республикамизнинг ўқув муассасалари билан амалий 
боғланишларни ташкил этиш ва уни такомиллаштириш, таълим муассасалари ўқув 
жараѐнини автоматлаштиришга ѐрдам бериш, ўсиб бораѐтган ѐш авлодга сифатли таълим 
бериш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; 
к) таълим муассасаларини давлат аккредитациядан ўтказиш, педогогик ходимларни 
аттестациядан ўтказишда иштирок этиш, таълим муассасаларидаги муаммоли ҳолатларни ҳал 
қилиш бўйича бошқарма раҳбариятига таклифлар киритиш; 
л) ўзига берилган ваколатлар доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ѐзма ҳамда 
оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, 
санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин хавфсизлиги 
қоидалари талабларига риоя қилиш. 
362. Билиши лозим: 
а) давлатимизнинг халқ таълими тизимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга 
солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини; 
б) умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар 
ва ўқув-услубий қўлланмаларини узлуксиз такомиллаштириб бориш йўлларини; 
в) бўлим ходимларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли 
бажарилишини назорат қилишни, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, 
уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайѐрлаш тартибини; 
г) мактабгача таълим, умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш мақсадида 
маҳаллий ҳокимият органлари, жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 
усулларини; 
д) умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчилари ўртасида ташкил этилаѐтган 
мусобақалар, кўрик-танловларнинг ўтказилишини мувофиқлаштиришни; 
е) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳиллик ва иноқликни 
мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни; 
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
363. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) камида беш йиллик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish