82
Тартиб рақами
1359
Машғулотларнинг миллий стандарт
классификатори бўйича коди
2341
Ходимлар тоифаси
Мутахассис
190. Лавозим вазифалари:
а) миллий ғоя ва маънавият асослари метод бирлашмалар ва
методик кенгашлар
ишларига амалий ва методик ѐрдам беришни таъминлаш;
б) “Миллий ғоя ва маъанвият асослари” туркумига кирувчи фанларни ўқитилиши ва
маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги йўналишидаги ишларни таълим муассасаларида
амалга оширилишини таъминлаш;
в) ўқувчилар билим даражаси, оралиқ, босқичли назорат ишлари ва якуний аттестация
натижаларини ўрганиб таҳлил қилиш, аниқланган камчиликларни
бартараф этиш юзасидан
тавсиялар тайѐрлаш ва уни таълим муассасаларига етказиш;
г) ўқитувчиларни ўқув-тарбия жараѐнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларни жорий этиш бўйича методик тавсия ва қўлланмалар билан таъминланишида
ѐрдам бериш, улардан фойдаланишни амалга ошириш;
д) мазкур фанлар бўйича методик ишларини мувофиқлаштириш,
турли синовлар
натижаларини таҳлил қилиш, янги ўқув методик қўлланма ва дарсликлар синови бўйича
материаллар тайѐрлаш, янги методик адабиѐтлар тўғрисидаги маълумотларни ўқитувчиларга
етказиш;
е) таълим-тарбияни ривожлантиришга ва сифатини оширишга оид турли анжуман,
илмий-амалий
конференциялар, ўқувлар кўрик-танловлар (энг яхши дарс ишланмаси, энг
яхши фан хонаси ва бошқалар),
август кенгашлари, илмий-амалий йиғилишларини
ташкилаштириш ҳамда ўтказилишини таъминлаш;
ж) фанлар бўйича мактаб ва туман (шаҳар) беллашувларини ташкиллаштириш ва уни
ўтказиш, натижаларини таҳлил қилиш ҳамда методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
з) “Устоз-шогирд” тизими асосида фан ўқитувчиларининг малакасини оширишга
методик ва амалий ѐрдам бериш;
и) мазкур фан ўқитувчилари тўғрисида маълумотлар
базасини яратиш ва уларнинг
малакасини ошириш, истиқбол режаларининг бажарилишини таъминлаш;
к) санитария-гигиена
талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
191. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини
тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва
уни ҳаѐтга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) ўқувчиларнинг ўқув фанлари бўйича давлат таълим стандартлари талабларини
ўзлаштириши мониторингини олиб бориш ва аниқланган
камчиликларни бартараф этиш
йўлларини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик
ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараѐнига татбиқ этиш йўлларини;
е) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларини.
83
192. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: