Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/125
Sana01.05.2023
Hajmi1,29 Mb.
#933928
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   125
Bog'liq
Malaka-tavsiflarini-tasdiqlash-togrisida-buyruq-ilovasi

63-§. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш 
ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими болаларни ижтимоий
ҳимояси бўйича мутахассис лавозимининг малака
тавсифлари (васийлик ва ҳомийлик бўйича) 
 
Тартиб рақами 
1329 
Машғулотларнинг миллий стандарт 
классификатори бўйича коди 
2445 
Ходимлар тоифаси 
Мутахассис 
199. Лавозим вазифалари: 
а) Ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларни ҳисобга 
олиш ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳар бир ҳолатда бола манфаатларидан келиб 
чиқиб, болаларни жойлаштириш шаклларини танлаш; 
б) фарзандликка бериш, васий ѐки ҳомий тайинлаш, оилага тарбияга бериш (патронат), 
интернат туридаги муассасаларга жойлаштириш ишларини амалга ошириш; 
в) туман, шаҳар ҳокимига вояга етмаган болаларни фарзандликка, васийликка, 
ҳомийликка олиш юзасидан тавсияномалар тайѐрлаш; 
г) васий ва ҳомий ҳуқуқларининг амалга оширилиши ҳамда мажбуриятларининг 
бажарилиши устидан ҳамда оилага тарбияга олинган ѐки интернат турдаги муассасаларга 
жойлаштирилган болаларнинг турмуш шароитларини, таълим тарбия олишларини назорат 
қилиш; 
д) ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган васийликка ѐки ҳомийликка олинган, оилага 
тарбия (патронат)га берилган болаларнинг мол мулкининг сақланиши устидан тегишли 
ҳуқуқий органлар билан ҳамкорликда назоратини олиб бориш; 
е) фарзандликка олиш сирининг сақланишини таъминлаш, васий ва ҳомий бўлишни 
ҳамда болаларни тарбияга олишни, фарзандликка олган ва фарзандликка олишни истовчи 
шахсларнинг, фарзандликка олинганларнинг, шунингдек, шахсларнинг васийликка ва 
ҳомийликка ҳамда тарбияга олинган вояга етмаганларнинг ҳисобини юритиш; 


86 
ж) давлат муассасалари (интернатлар)га юборилган вояга етмаган болаларнинг 
ҳисобини олиб бориш, уларга оид бўлган ҳужжатларни тайѐрлаш ва ижросини таъминлаш; 
з) белгиланган тартибда судларга ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги 
даъво аризалари билан чиқиш, судларда ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ѐки уларнинг 
ҳуқуқини чеклаш тўғрисида, шунингдек, ота-оналик ҳуқуқларини тиклаш тўғрисидаги ишлар 
кўриб чиқилаѐтганда иштирок этиш; 
и) қонунга мувофиқ болаларни ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мониторингини олиб 
бориш ва бошқа қонунда белгиланган вазифаларни бажариш; 
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш. 
200. Билиши лозим: 
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни; 
б) педагогик фанлари ҳамда амалиѐтини, бошқариш психологияси ютуқларини; 
в) болаларни ватанпарварлик руҳида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаларини; 
г) давлат таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини; 
д) жамоани бошқаришнинг самарали усуллари, ходимларни маънавий ва моддий 
рағбатлантириш тизимлари ва методларини; 
е) илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини; 
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини 
ошириш ва қайта тайѐрлаш тартибини; 
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ѐнғин 
хавфсизлиги қоидаларини. 
201. Малака талаблари: 
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот; 
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация 
технологияларидан фойдаланишни билиши; 
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish