Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик



Download 1,46 Mb.
bet52/90
Sana05.07.2022
Hajmi1,46 Mb.
#742407
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   90
Bog'liq
урта махсус огохлантириш хати 87830

55-§. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
республика ташхис маркази бўлим бошлиғи
лавозимининг малака тавсифлари



Тартиб рақами

1925

Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

1239

Ходимлар тоифаси

Бошқарув

164. Лавозим вазифалари:


а) бўлимга умумий раҳбарлик қилиш, унинг ишларини режалаштириш ҳамда бажарилишини назорат қилиш;
б) бўлим ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш, меҳнат интизомига риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш;
в) бўлим ходимларини малакасини ошириш юзасидан таълим маркази директори ўринбосарига таклифлар киритиш;
г) бўлим ходимларини таълимдаги янгиликлар билан таништириб бориш ва ўқитишнинг илғор педагогик технологияларга оид давра суҳбатлари уюштириш;
д) битрувчиларни таълимнинг кейинги босқичига қамраб олиш жараёни мониторингини олиб бориш, улар тўғрисидаги маълумотлар электрон базасини шакллантириш ҳамда таълим марказининг электрон сайтини янги маълумотлар билан бойитиб бориш;
е) олти ёшли болаларни мактабга етуклик даражасини аниқлаш бўйича тиббий кўрик, психологик-педагогик ташхис комиссияси ишини ташкил этиш, уларни стандартлаштирилган психологик методикалар билан таъминлаш;
ж) ота-оналарга маслаҳат ва тавсиялар бериш, мактабга қабул қилинган олти ёшли болаларни ўқишга мослашув жараёнини назорат қилиш, улар билан коррекцион-ривожлантириш ишларини ташкил этишда мактаб психологлари, ўқитувчиларга услубий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;
з) ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик-психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш ва услубий ёрдам бериш ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида ўқувчиларнинг касбий таълим олишларини қизиқишларига мослаштириш;
и) таълим муассасалари учун касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик хизматнинг ташкилий, илмий-методик, ахборот таъминотини амалга ошириш;
к) таълим муассасаларида психологик хизматни ташкил этиш, унинг фаолиятини назорат қилиш ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш;
л) соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан ҳамкорликда таълим муассаларида тиббий хизматни ташкил этиш, ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишларида ҳамда соғломлаштиришни таъминловчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва методик қўлланмалар яратишда иштирок этиш;
м) бўлим фаолияти юзасидан ҳафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишлар якуни бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш ҳамда раҳбариятга ҳисобот тақдим этиш;
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
165. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
166. Малака талаблари:
а) олий педагогик, дефектологик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish