57-§. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
республика ташхис маркази 1-тоифали методист
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1718
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2341
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
170. Лавозим вазифалари:
а) умумий ўрта таълим мактабларига қабул қилинаётган болаларни касб-ҳунарга йўналтириш, психологик-педагогик ташхис методикаларини ишлаб чиқиш, апробациядан ўтказиш, психологик-педагогик ташхис натижалари тўғрисида маълумотлар, услубий тавсиялар тайёрлаш;
б) умумтаълим муассаларига қабул қилинадиган ўқувчилар учун касб-ҳунарга йўналтириш, психологик-педагогик ташхис методикалар тўғрисидаги, касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий илғор психологик-педагогик технологиялар тўғрисидаги ҳамда мазкур йўналишда иш олиб бораётган ижодкор амалиётчи психологлар, ўқитувчилар ҳақида маълумотлар базасини яратиш;
в) касб-ҳунарга йўналтиришнинг замонавий илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш бўйича методик ёрдам кўрсатиш;
г) умумтаълим муассасалари ва ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касб-ҳунарга йўналтиришнинг самарадорлигини оширишга, педагогик жараённи такомиллаштириш ва илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш ҳамда уларни оммалаштириш;
д) ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик диагностика ишларини сифатини оширишга оид илмий-амалий конференциялар, ўқувлар, кўрик-танловлар, семинар-тренингларни ташкилаштириш;
е) “Йилнинг энг яхши психологи”, “Энг намунали касб-ҳунарга йўналтириш хонаси”, “Йилнинг энг яхши дефектологи” кўрик танлови бўйича туман (шаҳар), вилоят миқёсидаги беллашувларни ташкил этишга амалий ёрдам кўрсатиш;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
171. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига ва бола ҳуқуқларини тартибга солишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
172. Малака талаблари:
а) олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида икки йиллик педагогик-психологик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |