64-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш институтининг методисти
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2264
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2341
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
191. Лавозим вазифалари:
а) бўлимнинг йиллик иш режасини тузишда фаол иштирок этиш, ўзига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажариб борилишини таъминлаш;
б) бўлим иш режаларида белгиланган масалалар бўйича хат ва тавсияларни тайёрлаш, уларни жойларга етказиш фаолиятини амалга ошириш, бажарилиши ҳақидаги маълумотларни жамлаб, таҳлил қилиш ва бўлим бошлиғига маълумот тайёрлаш;
в) режалаштирилган масалаларни бажарилганлиги бўйича олинган маълумотларни илмий-методик жиҳатдан таҳлил қилиш ва уни умумлаштириш;
г) бўлим вазифасидан келиб чиққан ҳолда халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий институтларидаги турдош бўлимлар билан қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимидаги ишларни мувофиқлаштириш;
д) бўлим хоналаридаги жиҳозларни сақлаш ва давлат таълим стандарти даражасида жиҳозлашни амалга ошириш;
е) илғор ижодкор педагоглар ва халқ таълими ходимлари билан методик ишлар олиб бориш, уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш;
ж) илмий кенгаш ва ректор ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларида қатнашиш;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритиш, институт ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
192. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилишни;
в) режалаштирилган масалалар бўйича олинган маълумотларни (курс самарадорлигини ўрганиш ҳамда маънавий-маърифий ва бошқа ишларнинг бажарилишини) илмий-методик жиҳатдан таҳлил қилиш ва умумлаштиришни;
г) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
д) бўлим хоналаридаги жиҳозларни сақлаш ва давлат таълим стандарти даражасида жиҳозлашни амалга оширишни
е) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
193. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик педагогик иш стажи.
65-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш таълим муассасалари кафедра
мудири лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
794
|
Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1239
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
194. Лавозим вазифалари:
а) кафедра фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, кафедрадаги ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш;
б) кафедранинг иш режаси, кафедра профессор-ўқитувчиларининг шахсий иш режалари ҳамда кафедра фаолияти доирасидаги бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш;
в) кафедранинг педагог ходимларига ўқув юкламаларини тақсимлаш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
г) кафедрага педагог кадрларни танлов асосида ишга қабул қилинишини ташкил қилиш;
д) илмий кенгаш ва ректор ҳузуридаги ишлаб чиқариш мажлисларида қатнашиш ва кафедра фаолиятига оид тегишли ҳисобот бериб бориш;
е) кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини назорат қилиш, илмий-тадқиқот ишларини амалиётга жорий қилиш ҳамда уни таълим, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини таъминлаш;
ж) кафедра ўқитувчиларининг шахсий иш режаларидаги ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий ва ташкилий-услубий ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;
з) илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
и) таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
к) кафедра ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотларини замонавий ўқув-техника воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда олиб борилишини амалга ошириш ва ўқув машғулотларини сифатли ўтишини назорат қилиб бориш;
л) таълимнинг масофадан ўқитиш шакллари, замонавий дастурий ва технологик воситалардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
м) кафедра профессор ўқитувчиларини малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;
н) ахборот-ресурс марказининг кафедра ўқув фанларига оид янги ўқув, илмий ва даврий адабиётлар билан узлуксиз тўлдириб борилиши ва янгиланишини таъминлаб бориш;
о) кафедра фанлари бўйича ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш;
п) кафедрада ўқитиладиган машғулотларнинг ўқув-мавзу режаларни, дастурларни тайёрлаш, тузиш, уларга тегишли ўзгартиришлар ва янгиликларни киритиб бориш;
р) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-услубий адабиётларга хулосалар бериш;
с) кафедра меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритиш;
т) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
195. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
в) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш шаклларини;
д) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга биноан жиҳозлашга методик ёрдам беришни;
е) таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини, инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни;
ж) ўқув машғулотлари жадваллари асосида кафедра профессор ўқитувчиларини ўқув режа, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилишни;
з) кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат қилишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
196. Малака талаблари:
а) фан доктори, фан номзоди илмий даражасига, шунингдек профессор ёки доцент илмий унвонига эга бўлиши;
б) кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши;
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
г) камида беш йиллик илмий-педагогик иш стажи, ижодий ва ташкилий фаолият тажрибасига эга бўлиши.
66-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш
ва малакасини ошириш таълим муассасалари кафедра
профессори лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2289
|
Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2310
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
197. Лавозим вазифалари:
а) ўқув режаларида белгиланган маърузалар, лаборатория, амалий ва бошқа турдаги машғулотларни юксак назарий, илмий услубий ва касбий даражада ўтказиш;
б) тингловчиларнинг малакавий амалиёти, курс ишлари, малака (битирув) ишлари, шунингдек, мустақил ишларига раҳбарлик қилиш;
в) ўзига бириктирилган дарс машғулотларини ўз вақтида ва сифатли ўтказишни таъминлаш;
г) институт ички тартиб қоидаларига қатъий риоя қилиш;
д) тингловчилар билимини холис ва одилона баҳолаш, уларнинг аудиториядан ташқари ишларини ташкил этиш бўйича тадбирлар ўтказиш;
е) кафедра фанлари бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этиш, шунингдек, турдош кафедралар томонидан тайёрланган ўқув дастурларига тақриз ва хулосалар тайёрлаш;
ж) дарслик, ўқув, услубий ва кўргазмали қўлланмаларни тайёрлаш, қайта нашр этиладиган дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув услубий адабиётлар, жумладан, хорижий олимлар билан ҳаммуаллифликда яратилганларига хулосалар бериш, бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликда адабиётларни тайёрлашда иштирок этиш;
з) иқтидорли тингловчилар билан ишлаш, уларни танловларда иштирок этишга тайёрлаш, тингловчиларнинг мустақил тайёрланиш шакл ва услубларини такомиллаштириш;
и) катта илмий ходим-изланувчилар ва мустақил изланувчиларга раҳбарлик қилиш, тугалланган илмий-тадқиқот ишларини муҳокама этиш ва уларнинг натижаларини таълим, фан ва ишлаб чиқаришга жорий этиш;
к) тугатилган илмий ишларни нашр этишга тавсия бериш, таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;
л) педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ўқитувчиларга педагогик маҳоратни эгаллашда кўмаклашиш;
м) хорижий таълим муассасаларининг иш тажрибасини ўрганиб бориш;
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
198. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
в) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва профессор-ўқитувчиларга амалий ёрдам бериш шаклларини;
д) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга биноан жиҳозлашга методик ёрдам беришни;
е) таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларини, инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни;
ж) ўқув машғулотлари жадваллари асосида кафедра профессор ўқитувчиларини ўқув режа, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилишни;
з) кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат қилишни;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
199. Малака талаблари:
а) профессор илмий унвонига ёки фан доктори илмий даражасига эга бўлиши;
б) профессор лавозимини эгаллаш учун танловдан ўтиши;
в) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини билиши ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
г) камида беш йиллик илмий-педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |