59-§. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик
республика ташхис маркази
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш
бўйича мутахассиси лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2457
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
2114
|
Ходимлар тоифаси
|
Мутахассис
|
176. Лавозим вазифалари:
а) ўзига юклатилган топшириқлар ижросини тўлиқ бажариш ва улар юзасидан тегишли таклифлар киритиш;
б) Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон қарори, 2009 йил 28 августдаги “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тўғрисидаги” 11-10-сонли Тартибига мувофиқ Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) ва тасарруфидаги таълим муассасалари тизимида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этади, ижро интизоми мониторингини олиб боради ва уларнинг ижросини таъминлайди;
в) Вазирлар Маҳкамасининг 11-10-сонли Тартибига мувофиқ Бўлим тасарруфидаги таълим муассасаларининг 1-, 2-жадваллар бўйича ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради, таҳлил қилади ва ҳудудий халқ таълими бошқармасига ҳар ой якуни бўйича ҳисобот тақдим этиб боради;
г) ижро интизомининг жорий (ҳар кунлик), ҳафталик ва ҳар ойлик таҳлилини олиб боради;
д) ҳужжатлар ва топшириқларнинг автоматлаштирилган назоратга қўйилиши, уларнинг бажарилишини кузатиб боришни, огоҳлантирувчи назоратни, ижро интизомини якунлашни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши ягона тизимининг маълумотлар базасини юритади;
е) тасарруфидаги таълим муассасаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳолатини ўрганади, уларнинг натижалари бўйича ҳужжатларни таҳлил ва назорат қилиш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
ж) юқори ташкилотлар ва идоралардан Бўлимга келиб тушган электрон мурожаатлар ва хат-ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилади, ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказади ва назорат варақасини юритади ҳамда Бўлим раҳбарияти, унинг таркибий бўлинмаларига етказади ва ҳужжат ижроси таъминлангунга қадар назоратини олиб боради;
з) ташкилотгага келиб тушган хат, аризалар ва электрон мурожаатлар бўйича чорак, ярим йиллик, йиллик тахлилий маълумотларни тайёрлайди;
и) таркибидаги бўлинмалар томонидан ижро этилган юқори ташкилот ҳужжатлари, фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятларини қабул қилиб, ташкилот раҳбари кўрсатмаси билан назоратдан чиқаришни ташкил этади;
к) ташкилот ҳужжатлари учун мўлжалланган бланкалар рўйхатини қатъий назорат билан юритиб боради;
л) ўзига юклатилган бошқа вазифаларни ташкилот раҳбари ва ўринбосари кўрсатмаси асосида ижро этади
177. Билиши лозим:
а) давлатимизнинг халқ таълимига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) бўлим раҳбарияти ва таркибидаги бўлинмалар томонидан тасдиқланган жадвал асосида фуқаролар қабулини ташкил этади ҳамда оғзаки мурожаатлари бўйича тегишли ахборотларни тайёрлайди
в) умумий ўрта таълим ва олий таълим тизимини ривожлантириш манфаатлари йўлида маҳаллий ҳокимият органлари, таълимни бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш усулларини;
г) ташкилот фаолиятида вужудга келадиган доимий муддатда сақланадиган ҳужжатларнинг танлаб олинишини, ҳисобга олинишини, сақланишини, ишланиш сифатини ва ушбу ҳужжатларни ўз вақтида ҳудудий давлат архивига топширишни таъминлайди;
д) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
178. Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
9-боб. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
ходимларининг малака тавсифлари
60-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
ректори лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2341
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1210
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
179. Лавозим вазифалари:
а) Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (бундан буён матнда институт деб юритилади) умумий фаолиятига раҳбарлик қилиш;
б) институтга юкланган вазифа ва касбий мажбуриятларни бажариш, ижро интизомига риоя қилиш;
в) институтнинг йиллик ва истиқбол иш режаларини шакллантириш, уларни ўз вақтида сифатли бажарилишини назорат қилиш ҳамда унинг илмий кенгаши фаолиятига раҳбарлик қилиш;
г) институтнинг илмий кенгаши тавсиялари асосида ўқув-мавзу режалар, дастурлар, илмий-услубий ишлар режасини, маърузалар матнини тасдиқлаш ва лаборатория машғулотлари, илмий-амалий ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;
д) институтга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлардан тўғри фойдаланишни амалга ошириш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
е) институтнинг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, уни ходимлар ва тингловчилар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
ж) институт меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, тингловчиларга маиший хизмат кўрсатиш ишларини ташкил қилиш;
з) институтнинг ходимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасини шакллантириш;
и) институт ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, ходимлар аттестациясини ҳамда улар томонидан меҳнат интизомига риоя қилинишини таъминлаш;
к) институт ходимларининг вазифалари, лавозим мажбуриятларини белгилаш, улар орасидаги энг фаолларини рағбатлантириш, ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш масалаларини кўриб чиқиш;
л) ходимларнинг йиллик иш режаларини тасдиқлаш ва улар томонидан ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш;
м) корхона, муассаса ва ташкилотлар билан хўжалик шарномалари тузишда институт номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли йўналишдаги давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;
н) институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
о) жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
180. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) институтнинг Устави асосида ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот жараёнини, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этишни;
в) институтнинг бюджетдан ташқари маблағ топиш фаолиятини ташкил этиш ва бу маблағларнинг амалдаги қоидалар асосида сарф этилишини таъминлашни;
г) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
д) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
ж) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
з) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
и) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
181. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) илмий даража унвон;
г) камида беш йиллик илмий ёки педагогик иш стажи.
61-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг
маънавий-маърифий ва илмий ишлар
бўйича проректори лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2288
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1210
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
182. Лавозим вазифалари:
а) Институтнинг илмий ва маънавий-маърифий ишлари устидан раҳбарликни амалга ошириш;
б) миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фани бўйича ўқитувчилар учун дарс ишланмалари ҳамда методик қўлланма ва тавсиялар яратиш бўйича ижодий гуруҳга раҳбарлик қилиш;
в) институт профессор-ўқитувчилари учун миллий истиқлол ғоясини ўрганиш бўйича доимий ҳаракатдаги ўқув семинарлар ташкил қилиш;
г) малака ошириш бўйича илмий-тадқиқот ишларининг стратегиясини белгилаш ва йўналтириш;
д) маънавий-маърифий ва илмий ишларнинг мавзу режасини тузиш, малака ошириш муаммолари, изланишлар ва ечимларига бағишланган илмий-назарий, амалий конференцияни ўтказишга, илмий-услубий тўпламларни нашр этишга раҳбарлик қилиш;
е) кафедраларнинг маънавий-маърифий ҳамда илмий-услубий ишларини назорат қилиб бориш, кафедралар ва бўлимлар билан биргаликда маънавий-маърифий, илмий-услубий, маданий тадбирлар ва анжуманлар ўтказиш;
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, уларнинг касбий маҳоратларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда кадрлар захирасининг шакллантирилишини таъминлаш ишларида иштирок этиш;
з) институтнинг ички тартиб-қоидаларини белгилаш, уни ходимлар ва тингловчилар томонидан бажарилишини назорат қилишда иштирок этиш;
и) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
183. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
в) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
г) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини;
д) психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
е) институтнинг Устави асосида ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот жараёнини, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этишни;
ж) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
з) маънавий-маърифий ва илмий ишларнинг мавзу режасини тузиш, малака ошириш муаммолари, изланишлар ва ечимларига бағишланган илмий-назарий, амалий конференцияни ўтказишга, илмий-услубий тўпламларни нашр этишга раҳбарлик қилишни;
и) кафедралар ва бўлимлар билан биргаликда маънавий-маърифий, илмий-услубий, маданий тадбирлар ва анжуманлар ташкил қилишни;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
184. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) илмий даража;
г) камида беш йиллик педагогик иш стажи.
62-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг
ўқув ва методик ишлар бўйича проректори лавозимининг
малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2288
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1210
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
185. Лавозим вазифалари:
а) институтнинг ўқув ва илмий-методик ишлари устидан раҳбарликни амалга ошириш;
б) ўқув-мавзу режаларни, дастурларни тайёрлаш, тузиш, уларга тегишли ўзгартириш ва янгиликларни киритиб бориш;
в) дарсларни таҳлил қилиш ва унинг натижаларини муҳокама қилиш ҳамда ўқитувчиларга методик ёрдам бериш;
г) кафедра ва лабораторияларга бириктирилган ўқув хоналарини замонавий талабларга биноан жиҳозлашга методик ёрдам бериш;
д) таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни ташкил этиш;
е) ўқув машғулотлари жадвалларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини ва ўқув режа, ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилишини назорат қилиш;
ж) илғор ижодкор педагоглар ва халқ таълими ходимлари билан методик ишлар олиб бориш, уларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш ишларига раҳбарлик қилиш;
з) институт профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат қилиш;
и) институтнинг ўқув жараёни бўйича ҳисоботлари ва ахборотлари мониторингини олиб бориш, ижро интизомига риоя қилиш;
к) институтда ахборот-ресурс маркази фаолиятини мувофиқлаштириш, ахборот-кутубхона фондини бойитиш ишига раҳбарлик қилиш
л) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
186. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) жамоада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш бўйича фаолият юритишни;
в) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
г) институтнинг қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича йиллик режасини тузиш, расмийлаштиришга тайёрлаш ва унинг бажарилишини таъминлашни;
д) институтнинг Устави асосида ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот жараёнини, илмий-методик ишлар устидан раҳбарликни амалга оширишни;
е) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини;
ж) ўқув-мавзу режаларни, дастурларни тайёрлаш, тузиш, уларга тегишли ўзгартиришлар ва янгиликларни киритиб бориш ишларига раҳбарлик қилишни;
з) таълим жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини, инновацион ва интерфаол усулларни қўллашни ташкил этишни;
и) институт профессор-ўқитувчиларининг ўқув юкламалари бажарилишини назорат қилишни;
к) институтнинг ўқув жараёни бўйича ҳисоботлари ва ахборотлари мониторингини олиб боришни;
л) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
187. Малака талаблари:
а) камида магистр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) илмий даража;
г) камида беш йиллик педагогик иш стажи.
63-§. А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими
раҳбар ва мутахассис ходимларини
қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг иқтисодиёт
ва тадбиркорлик ишлари бўйича проректори
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
2288
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1210
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
188. Лавозим вазифалари:
а) институтнинг хўжалик фаолиятига, иқтисодиёт ва тадбиркорлик ишларига раҳбарлик қилиш;
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилиш, молия-хўжалик фаолияти бўйича иш режалари лойиҳасини тайёрлаш;
в) кафедралар, ўқув ва лаборатория хоналари, тингловчилар турар жойлари ҳамда бошқа биноларни зарур жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича институт ректорига таклифлар киритиш;
г) ходимлар ва тингловчилар сиҳат-саломатлигини ва хавфсизлигини таъминловчи шароитлар яратиш, меҳнат интизомига риоя қилишни назорат қилиш;
д) биноларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини, қурилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;
е) институтга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлардан тўғри фойдаланишни амалга ошириш ҳамда унинг мулкига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш;
ж) институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
з) ваколати доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини, ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш;
и) ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш ишларига раҳбарлик қилиш, ўзига бўйсунувчи тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишини мувофиқлаштириш;
к) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
189. Билиши лозим:
а) халқ таълими тизимига оид ҳамда болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) тасдиқланган иш режаларининг ўз вақтида бажарилишини ташкил қилишни;
в) иқтисодиёт ва тадбиркорлик ишларини ташкил қилишни, молия-хўжалик фаолияти бўйича иш режалари лойиҳасини тайёрлашни;
г) институт меҳнат жамоасида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ходимлар ва тингловчиларнинг сиҳат-саломатлигини, хавфсизлигини таъминловчи шароитлар яратишни;
д) институт биноларини куз-киш мавсумига тайёрлаш ишларини ташкил этишни, қурилиш, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил қилишни;
е) институтга ажратилган бюджет маблағлари ва бошқа бюджетдан ташқари тушумлардан тўғри фойдаланишни ҳамда бюджетдан ташқари маблағ топиш йўлларини;
ж) институтнинг хўжалик объектларини тартибга солиш ва сақланишини таъминлашни;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
190. Малака талаблари:
а) ўз йўналиши бўйича камида магистр даражасидаги олий маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) камида беш йиллик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |