Мавзу 4. Техник хизматни бошқаришни ташкил қилиш шакл ва усуллари.
Режа:
1. АТК да техник хизматни бошқариш тизими.
2. АТК да ТХК ва Т ни ташкил этиш усуллари.
3. Ишлаб чиқаришни бошқаришни марказлашган тизими.
АТК да техник хизматни бошқариш тизими. АТК ларда техник хизматини бошқариш таркибини учта функционал блоклар шакли кўринишида келтириш мумкин. (5.1-расм).
Ташкил этиш блокининг мақсади унинг комплекси функицяларни бажаришидан келиб чиқиб, техника хизматини кўрсаткичларини (қуввати, ишлаб чиқаришни махсуслашганлиги, кооперация ҳажми, ресурсларга эҳтиёжи ва ҳ.о.) ҳаракат воситаларини техник тайёрлигини ташкилий технологик тадбирлар ўткзиш ҳисобига аниқлашдан иборатдир.
Ривожлантириш блокини мақсади:
Ташиш шароитини ўзгартириш ва ривожлантириш режасига асосан техника хизматини келажакдаги параметрларини аниқлаш; параметрларни истиқболли қийматларга эришишига қаратилган комплекс тадбирлар ишлаб чиқариш ва бажарилишини таъминлаш.
Тезкор бошқариш блокининг мақсади ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бўлимларни биргаликда фаолият кўрсатишни таъмилашдан иборатдир. расмда келтирилган бошқариш функциясининг мазмуни ва демак уларни ижрочиларини таркиби ҳар бир конкрет корхонада ва бирлашмада қатор омилларга боғлиқдир. Авваламбор функцияларни мосламалари ва корхонани бу масалаларни мустақил бажара олишидан иборатдир, яъни автобирлашма, транспорт бирлашмаси ёки консернни техника хизматини бошқариш функциясини марказлаштирилганига боғлиқдир.
АТКни катталиги функцияни иш ҳажмини белгилайди. Бу иш ҳажмига қараб алоҳида ижрочини ажратишга ёки бир неча функцияларни 1 та ижрочи томонидан бажаришни бирлаштиришни белгилайди.
Бошқариш функцияларни ижрочилар бўйича тақсимланиш бирлашма, корхона томонидан ишлаб чиқилган ва тақдиқланган ташкилий-функционал таркиб билан белгиланади.
ATK da texnik xizmatni boshqarish tizimi.ATK larda texnik xizmatini boshqarish tarkibini uchta funksional bloklar shakli ko’rinishida keltirish mumkin (4.1-rasm).