Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари


-§. Республика таълим маркази 1-тоифали



Download 1,46 Mb.
bet47/90
Sana05.07.2022
Hajmi1,46 Mb.
#742407
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   90
Bog'liq
урта махсус огохлантириш хати 87830

50-§. Республика таълим маркази 1-тоифали
методисти лавозимининг малака тавсифлари



Тартиб рақами

1718

Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

2341

Ходимлар тоифаси

Мутахассис

149. Лавозим вазифалари:


а) бириктирилган фани бўйича қайта нашр этиладиган, қайта ишланадиган ва янги яратилган дарслик, ўқув-методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил қилиш;
б) илғор иш тажрибалар базасини ташкил этиш, умумий ўрта таълим мактабларида дарсларни кузатиш, таҳлил қилиш ва камчиликларни тузатиш бўйича амалий-методик ёрдам кўрсатиш;
в) ўз йўналишидаги фанлар бўйича методик кўрсатмалар, тавсиялар, ёзма назорат иш намуналарини тайёрлаш, бириктирилган фанлари юзасидан тажриба-тадқиқот ишларини ташкил этиш;
г) бириктирилган фанларини ўқитиш бўйича ўқитувчиларга методик ёрдам сифатида телекўрсатув, радиоэшиттириш, газета ва журналларга мақолалар тайёрлаш;
д) илмий методик кенгаш муҳокамасига ўз йўналиши бўйича қўлёзмаларни тайёрлаш;
е) ўқувчилар билим даражаси, оралиқ назорат ишлари, якуний аттестация ва босқичли назорат ишлар натижаларини ўрганиб таҳлил қилиш, мониторингини олиб бориб аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар тайёрлаш;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
150. Билиши лозим:
а) умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг нашрга тайёрлашга оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) давлат таълим стандартлари талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштириши мониторингини олиб бориш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўлларини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини, таълимнинг метод ва воситаларини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
151. Малака талаблари:
а) олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish