48-§. Республика таълим маркази бош методисти
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
296
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1229
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
143. Лавозим вазифалари:
а) умумтаълим муассасаларида давлат таълим стандартлари, ўқув дастурларининг ижросини, таълим-тарбия ва методик хизматнинг аҳволини ўрганиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича методик кўрсатма ва тавсиялар бериш;
б) бириктирилган фани бўйича қайта нашр этиладиган ва янги яратилган дарслик, ўқув-методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил қилиш ва экспертиза натижаларини муаллифларга етказиш, муаллифлар билан ишлаш ҳамда дарслик ва ўқув қўлланмаларни нашрга тайёрлаш;
в) давлат таълим стандартлари талабларининг бажарилиши юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари асосида ўқувчиларнинг билимидаги узилишларни тўлдириш масалалари бўйича тавсиялар яратиш;
г) таълим муассасаларини аттестация ва аккредитацияга тайёрлаш ҳамда жиҳозлашнинг методик таъминоти билан шуғулланишда амалий ёрдам кўрсатиш;
д) амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда Республикамизда таълим йўналишида фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш;
е) бириктирилган фани йўналишидаги тажриба-тадқиқот ишларининг олиб борилишини ташкил этиш, методик ёрдам кўрсатиш;
ж) ихтисослаштирилган ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган мактаблар ва синфлар учун ўқув режа, ўқув дастур, методик адабиётларни яратиш бўйича муаллифлар гуруҳини шакллантириш;
з) умумий ўрта таълим мактаблари фан хоналарини жиҳозлаш, физика, кимё, биология ва бошқа фанлари учун яратилган ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер синфларидан самарали фойдаланиш бўйича методик тавсиялар яратиш;
и) умумий ўрта таълим мактаблари якуний аттестацияси учун материаллар тайёрлаш ва ўтказилишида амалий ёрдам кўрсатиш;
к) педагогик фан ютуқлари ва илғор педагогик тажрибалар, “Миллий истиқлол ғояси”, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ўқувчи-ёшларда маънавий-аҳлоқий сифатларни шакллантиришга қаратилган методик тавсиялар яратиш;
л) методик хизмат тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган ўқув-семинарлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
м) ўқувчиларнинг Республика фан олимпиадалари, “Йилнинг энг яхши мактаби”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ва бошқа кўрик-танловларни ўтказиш бўйича назорат топшириқлар ва баҳолаш мезонларини тайёрлаш;
н) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
144. Билиши лозим:
а) умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг нашрга тайёрлашга оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) давлат таълим стандартлари талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштириши мониторингини олиб бориш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўлларини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини, таълимнинг метод ва воситаларини;
ж) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
145. Малака талаблари:
а) олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи.
Do'stlaringiz bilan baham: |