47-§. Республика таълим маркази бўлим бошлиғи
лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами
|
1925
|
Машғулотларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди
|
1239
|
Ходимлар тоифаси
|
Бошқарув
|
140. Лавозим вазифалари:
а) бўлимга умумий раҳбарлик қилиш ва бўлим ишларини режалаштириш ҳамда унинг бажарилишини назорат қилиш;
б) бўлим Низоми ва режаси асосида ишларни ташкил этиш, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, меҳнат интизомига риоя этилиши юзасидан назорат олиб бориш;
в) таълим маркази раҳбариятининг топшириқларини ва илмий методик кенгаш қарорлари ижросини таъминлаш;
г) бўлим ходимларини таълимдаги янгиликлар билан таништириб бориш ва ўқитишнинг илғор педагогик технологияларга оид давра суҳбатлари уюштириш;
д) ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш борасида методик хизматни кўрсатишга оид ишларини мувофиқлаштириш;
е) умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг ҳар ўқув йили учун нашр режаси лойиҳаларини тайёрлаш;
ж) қайта нашр этиладиган, қайта ишланадиган ва янги яратилган дарслик, ўқув-методик қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш ишларини ташкил қилиш ва нашрга тайёрлаш;
и) умумий ўрта таълим мактаблари учун ўқув-методик қўлланмалар, методик тавсиялар, дарс ишланмалари, плакатлар яратиш ишларини ташкил этиш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этишда услубий ёрдам кўрсатиш;
к) Давлат таълим стандарти талаблари асосида ўқувчиларнинг билимини аниқлаш бўйича назорат ишларини тайёрлаш, мониторингини амалга ошириш ва аниқланган камчиликларни бартараф этишга оид тавсиялар ишлаб чиқиш;
л) педагог ходимларнинг узлуксиз малака оширишида “Устоз-шогирд” мактаби фаолиятига амалий-методик ёрдам бериш, шунингдек, ўқувчиларнинг Республика фан олимпиадалари, “Йилнинг энг яхши мактаби”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”, “Йил педагоги”, “Йилнинг энг яхши методисти” ва бошқа кўрик-танловларни ўтказишда иштирок этиш;
м) халқаро олимпиадаларга ўқувчиларни танлаш ва тайёрлашда иштирок этиш, мазкур тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар, тест ва ёзма иш, амалий топшириқлар ҳамда баҳолаш мезонларини тайёрлашга раҳбарлик қилиш;
н) тажриба-тадқиқот майдонлари ишини ташкил этишда методик ёрдам бериш ва натижаларини умумлаштиришга раҳбарлик қилиш;
о) фан ва йўналишлар бўйича илмий-методик кенгашлар фаолиятини ташкил этиш;
п) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.
141. Билиши лозим:
а) умумий ўрта таълим мактаблари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг нашрга тайёрлашга оид ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
б) мутахассислиги бўйича янгиликларни, психология-педагогика фани ютуқларини ва уни ҳаётга татбиқ этиш йўлларини;
в) методик ишларни ташкил этиш ва самарадорлигини ошириш усулларини;
г) давлат таълим стандартлари талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштириши мониторингини олиб бориш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш йўлларини;
д) давлат таълим стандартлари, ўқув режа, ўқув дастури ва бошқа ўқув-методик ҳужжатларнинг мазмуни ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш йўлларини;
е) кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
ж) дарсларни таҳлил қилиш ва амалий ёрдам бериш шаклларини, таълимнинг метод ва воситаларини;
з) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
142. Малака талаблари:
а) олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;
Do'stlaringiz bilan baham: |