Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Хорижий мамлакатларда банк



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Хорижий мамлакатларда банк 
омонатларини суғуртаси. 
Жаҳонда дастлабки депозитларни 
суғурта қилиш 1934 йилда АҚШда 
амалга оширилган. 1933 йилларда АҚШда бўлиб ўтган инқироз 
кўплаб банкларни банкрот бўлишига олиб келди. АҚШ Ҳукумати 
банкларни банкрот бўлиш ҳолатидан сақлаш мақсадида 1934 йилда 
Депозитларни суғурта қилиш бўйича Федерал корпорация ташкил этган. Бу 
корпорация АҚШ Конгресси ва Федерал ҳукуматга бўйсунган ҳолда уни 
1
Helfer R.T. What Deposit Insurance Can and Can not Do. – Finance and Development. Vol.36 №1 1999.


168 
беш кишидан иборат бўлган Директорлар кенгаши бошқаради. 
Корпорациянинг ташкил этилиши кейинчалик кўпгина банкларни 
банкротликдан сақлаб қолган. Масалан, 1930-1933 йилларда умумий 
депозитлар ҳажми 6530,0 млн.долл. бўлган 9000 дан ортиқ банк банкрот 
бўлган бўлса, кейинги тўрт йил давомида (1934-1937й.) ўз фаолиятини 
тўхтатган банклар сони 246 тани ташкил этган
1
. Депозитларни суғурталаш 
бўйича Федерал корпорация Федерал заҳира тизими, Пул муомаласини 
назорат қилиш бошқармаси ва жамғарма муассасалари устидан назорат
қилиш бўйича бошқарма билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади. Шуниси 
диққатга сазоварки, 1934 йилда ссуда-жамғарма уюшмаларини суғурталаш 
бўйича ҳам Федерал корпорация ташкил этилган эди. 1989 йилда қабул 
қилинган “Молия муассасаларини соғломлаштириш, назорат ва ислоҳ 
қилиш тўғрисида” Қонунга мувофиқ, ссуда-жамғарма уюшмаларини 
суғурталаш бўйича Федерал корпорация депозитларни суғурта қилиш 
бўйича Федерал корпорацияга бирлаштирилди. Агар, 1934 йилда битта 
омонат бўйича белгиланган лимит 2500 долл.ни ташкил этган бўлса, 
ҳозирги кунда бу крсаткич 100,0 минг долл.га тенгдир. Демак, АҚШ 
тижорат банкига 100,0 минг долл.гача омонот қўйган фуқаролар тўлиқ 
олишади. 
Кўпгина хорижий мамлакатларда депозитларни суғуртаси давлатга 
қарашли ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Назарий жиҳатдан 
қараганда, депозитларни суғурта қилишни етарли даражада молиявий 
имкониятга эга бўлган хусусий суғурта ташкилотлари томонидан амалга 
оширилиши анча самаралироқ бўлиши мумкин. Таассуфки, хусусий суғурта 
ташкилотида депозитларни тўлаш бўйича маблағ етмай қолган тақдирда, 
барибир давлат аралашуви рўй беради. Бундан ташқари, депозитларни 
суғурталаш бўйича хусусий суғурта ташкилоти устидан қаттиқ назорат 
ўрнатилиши лозим. Амалий жиҳатдан, санаб ўтилганларни ҳаммаси 
депозитларни хусусий суғурта йўли билан ҳимоялаш самарадорлигини 
камайтиради. 
Депозитларни суғурталаш тизимини яратиш ҳақида гап борар экан, 
уни мавжуд давлат органларидан мустақил равишда ташкил этиш керакми 
ёки Марказий банк таркибида бўлиши мақсадга мувофиқми, деган масалани 
ҳал этиш керак. Бизнинг республикамизда 2002 йилда ташкил этилган 
фуқароларнинг банкдаги омонотларини кафолатлаш фонди мустақил молия 
ташкилоти бўлиб, у Марказий банкка ёки бошқа давлат органларига 
1
Аникин А.В. Защита банковских вкладчиков: российские проблемы в свете мирового опыта. – М.: изд. “Дело” 1997 г. 
стр.63. 


169 
бўйсунмайди. Аммо, Фонднинг юқори органи бўлмиш - кузатув кенгаши 
аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан аниқланади ва тасдиқланади. Кўпгина мамлакатларда 
депозитларни суғурталаш бўйича ташкилотлар бошқа давлат органларидан 
мустақил равишда фаолият кўрсатишади. Аммо шу билан бир қаторда 
Ирландия ва Филиппин каби давлатларда депозитларни суғурталаш 
функцияси банк тизимини назорат қилувчи ва тартибга солувчи давлат 
органи зиммасига юклатилган. 
2-жадвал маълумотларини таҳлил этиш шундан гувоҳлик бермоқдаки, 
деярли барча иқтисоди тараққий этган мамлакатларда депозитларни суғурта 
қилиш тизими жорий этилган (2-жадвалга қаранг). Депозитларни 
суғурталаш тизими, дастлаб, 1934 йилда АҚШда ташкил этилган бўлса, 
кейинчалик Японияда (1971 й.), Германияда (1966 й.) ва Францияда (1980 
й.) ташкил этилган. Шуниси эътиборлики, суғурта ҳодисаси рўй берганда
яъни тижорат банки банкрот деб эълон қилинганда депозитларни 
суғурталаш фондидан
2-жадвал 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish