Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Фуқароларнинг банкдаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet80/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Фуқароларнинг банкдаги омонатлари бўйича ҳақ тўлаш 
шартлари
1
минг сўмда 
т
/
р 
Омонат 
суммаси 
Энг кам ойлик 
иш ҳақининг
100 баравари 
Энг кам ойлик иш 
ҳақининг 250 
баравари 
Қопланадиган 
сумма 
1 940,0 
940,0 

940,0 (тўлиқ) 
2 1000,0 
940,0 
54,0 
940,0 + 54,0 
3 2000,0 
940,0 
954,0 
940,0+954,0 
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, фуқароларнинг 
банкдаги омонатларини ҳимоялаш фонди, асосан, банкка унча катта 
миқдорда бўлмаган пул 
маблағларини 
қўйган 
омонатчиларнинг 
манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган. Агар фуқаро банкка 940,0 минг 
сўм пул қўйса, тўлиқ олади. Чунки, қонунда энг кам ойлик иш ҳақининг 100 
баравари миқдоридаги омонатлар 100 фоиз кафолатланиши, ундан ошган 
қисмининг энг кам ойлик иш ҳақини 250 бараваригачаси 90 фоиз миқдорида 
қопланиши кўрсатилган. Демак, маълумотларни таҳлил этиш натижасида 
хулоса қилиш мумкинки, фонд кам миқдорда омонатга эга омонотчиларга 
пул маблағларини қайтариб бериш имкониятига эга. 
Бизнинг фикримизча, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини 
тиклаш мақсадида Фонд томонидан банкрот бўлган тижорат банклари 
омонатчиларига тўланадиган қоплама миқдорларини камида энг кам ойлик 
иш ҳақининг 1000 баравари миқдорида белгилаш лозим. 
Банк депозитларини суғурта қилиш ёки кафолатлаш биринчидан, 
банкка кичик миқдорда омонат маблағларини қўйган шахсларни 
1
Жадвал муаллиф томонидан тузилган 


167 
ҳимоялашга қаратилган бўлса, иккинчидан банк тизимини барқарорлигини 
таъминлайди. Аммо шу билан бир қаторда таъкидлаш жоизки, кейинги 
йилларда кўпчилик давлатларда банкларнинг банкрот бўлиши омонатларни 
банкдан ёппасига олиш эвазига эмас, балки тижорат банклари томонидан 
хавфли операцияларни амалга ошириш туфайли юз бермоқда. Банк 
депозитларини суғурталаш тизими айни чоғда йирик молиявий воситачи ва 
давлат бюджетини молиялаштиришнинг ишончли воситаси сифатида ҳам 
ажралиб туради. Яъни суғурта фондининг вақтинча бўш турган маблағлари 
пул ресурсларига эҳтиёж сезилган соҳаларга инвестиция қилиниши, 
масалан, давлатнинг қимматли қоғозларини сотиб олиш орқали бюджет 
тақчиллигини молиялаштиришда иштирок этиши мумкин. Кўп ҳолатларда 
депозитларни суғурталаш фонди маблағлари мажбуриятларни бажариш 
учун етарли бўлмайди ва бу ўз навбатида ҳукуматдан қўшимча маблағлар 
ажратилишини тақоза этади. Шунинг учун Давлат бюджети тақчиллиги 
катта бўлган мамлакатларда ушбу фондни ташкил этишда эҳтиёткорлик 
билан ёндошиш зарур. Айрим хорижлик мутахассисларнинг, хусусан 
Р.Хелфернинг фикрига кўра: “депозитларни суғурталаш, бир томондан 
етарли даражада банк назорати бўлмаган ва иккинчидан, жиддий банк 
инқирози бўлган шароитда ҳам ўз мажбуриятини бажариш имкониятига эга 
бўлмаса, бу тизим банкротликка дучор бўлади”
1
. Банк депозитларини 
суғурталаш тизимини жорий этилиши банклар ва улар омонатчиларининг 
масъулиятини сезиларли камайтириш эҳтимоли мавжуд. Гап шундаки
банклар ўз депозитлари суғурталанганлигини эътиборга олиб, сунъий 
операцияларни амалга оширишлари мумкин. 
Халқаро тажрибанинг гувоҳлик беришича, банк депоизтларига тўлиқ 
кафолат бериш банк тизими барқарорлигига салбий таъсир кўрсатади.
Айнан, шу туфайли кейинги икки йилда қатор банк инқирозларининг 
вужудга келганлиги кўпчиликка маълум.

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish