Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi



Х.М.Шеннаев 
Т.М.Баймуратов 
 
СУҒУРТА ИШИ
 
ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА 



 
ШЕННАЕВ Х., БАЙМУРАТОВ Т.
СУҒУРТА ИШИ.
.
Масъул муҳаррир: и.ф.д., проф. А.Ваҳобов 
Тақризчилар: и.ф.д., проф. А.Жўраев 
и.ф.н., доц. П.Саидходжаев 
Мазкур ўқув қўлланма мамлакатимизда суғурта соҳасининг юқори 
малакали кадрларга бўлган талаби ортиб бораётган ҳозирги шароитда касб-
ҳунар коллежларида «Суғурта иши» фанини ўқитиш учун мўлжалланган.
ББК: 65.9 (5У) 271
©
“TURON-
IQBOL” нашриёти, 2006 
 
 
КИРИШ 



Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган иқтисодий 
ислоҳотлар бозор муносабатлари талабларига мос бўлган суғурта тизимини 
барпо этишни тақоза этди. Мустақилликнинг дастлабки йилларида 
мамлакатда ягона - давлат суғурта органлари фаолият юритган бўлса, 
ҳозирги пайтда рақобат муҳитида суғурта хизматларини кўрсатувчи 25 та 
турли мулк шаклидаги суғурта ташкилоти ва 300 дан ортиқ уларнинг 
филиаллари мавжуд. Мавжуд суғурта ташкилотларининг 5 дан зиёди 
хорижий капитал иштирокидадир. Ҳозирги пайтда, айрим маълумотларга 
кўра, суғурта ташкилотлари ва уларнинг филиалларида 3000 дан ортиқ 
мутахассислар ишлайди. 
Бугунги кунда аҳолига муносиб турмуш тарзини яратиш
иқтисодиётни барқарор ривожланишини таъминлаш, тадбиркорлик 
фаолиятини кенгайтириш, мамлакат иқтисодиётини жаҳон хўжалик 
тизимига интеграциялашувини жадаллаштириш - ҳукумат олиб бораётган 
сиёсатнинг 
марказий 
ўринларидан 
бирини 
эгаллайди. 
Миллий 
иқтисодиётни барқарор ривожланишига эришишда суғурта тизими муҳим 
аҳамиятга эга. Биринчидан, олдиндан кўриб бўлмайдиган табиий ва бошқа 
ҳодисаларни рўй бериши оқибатида кўрилган зарарларни суғурта йўли 
билан қопланиши корхона ва ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини 
таъминлайди, иккинчидан, суғурта ташкилотларида заҳира шаклида йирик 
миқдорда бўш пул маблағларини мавжуд бўлиши инвестицион ресурсларга 
бўлган эҳтиёжни қондиришда ўзига хос аҳамият касб этади.
Йилдан-йилга республикамизда суғурта ташкилотлари томонидан 
йиғиб олинадиган суғурта мукофотлари миқдори ўсиб бормоқда. Буни 
қуйидаги рақамлардан ҳам билиб олиш мумкин: 2000 й. – 8349,4 млн.сўм; 
2001 й. – 16236,8 млн.сўм; 2002 й. – 21606,3 млн.сўм; 2003 й.- 27064,5 
млн.сўм; 2004 й. – 32875,4 млн.сўм. 
Иқтисодиётни ривожланишида суғурта соҳаси стратегик аҳамиятга 
эга бўлганлиги учун ушбу тармоқни ривожлантиришга мамлакат 
раҳбарияти ва ҳукумати томонидан катта эътибор берилмоқда. Хусусан, 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта бозорини янада 
эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 
31 январда қабул қилган Фармонига мувофиқ, 2002 йилнинг 1 февралидан 
бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасида 
фаолият кўрсатаётган суғурта ташкилотлари 3 йил муддатга даромад 
(фойда) солиғи тўлашдан озод этилди (Фармон нусхаси илова этилади). 
Солиқ тўлашдан бўшаган маблағларнинг катта қисми республика 



минтақаларида суғурта ташкилотларининг бўлинма ва агентлик 
тармоқларини ривожлантиришга сарфланди.
Бундай 
шароитда 
суғурта 
соҳасининг 
юқори 
малакали 
мутахассисларга бўлган эжтиёжи янада ошади. Шуни эътиборга олган 
ҳолда мамлакатимизда суғурта тизими учун малакали мутахассислар 
тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Тошкент 
давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институтида “Суғурта 
иши” бакалавриат йўналиши ва мазкур йўналиш базасида магистратура 
мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда ва суғурта 
соҳаси учун кадрлар тайёрлаш узлуксиз тизимини яратиш мақсадида ўрта 
махсус, касб-ҳунар таълими бўғини даражасида суғурта бўйича кадрлар 
тайёрлаш бошланди. Жумладан, Тошкент банк коллежида “Суғурта иши” 
бўйича ўрта махсус таълим бериш ташкил этилди. Бундай коллежларнинг 
сафи янада кенгаяди, деган умиддамиз. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish