Буюк Британия бозорида суғурта
брокерларининг асосий вазифаси.
Буюк
Британияда
суғурта
операцияларининг 60 фоизга
яқини суғурта брокерлари ёрдамида амалга оширилади. Бу хусусият ушбу
мамлакат суғурта тизимини бошқа мамлакатлар суғурта тизимидан тубдан
183
фарқ қилади. Шуни айтиш жоизки, айрим ривожланган давлатларда,
хусусан, Японияда суғурта брокерлари институти умуман йўқ.
Буюк Британияда потенциал суғурталанувчилар, асосан, суғурта
брокерлари ёрдамида суғурта шартномаларини тузадилар. Мижозлар у ёки
бу компаниялар билан суғурта шартномасини тузишга ҳохиш билдирса,
брокерлар уларга ковернота ҳужжатини топширади. Ковернота - ўзига хос
ҳужжат бўлиб, потенциал суғурталанувчининг маълум бир суғурта
компанияси билан суғурта шартномасини тузишга аҳд қилганлигини
билдиради ва бунда ҳеч қандай суғурта жавобгарлиги кўзда тутилмайди.
Суғурта брокерлари компанияларнинг манфаатидан кўра, кўпроқ
суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя қилади. Одатда, суғурта
брокерлари ўнлаб суғурта компанияларининг суғурта шартномалари,
молиявий ҳолати ва суғурта бадали ставкалари ҳақидаги маълумотларга эга
бўлади. 2004 йил ҳолатига кўра, Буюк Британияда 1000 дан ортиқ суғурта
брокерлари рўйхатга олинган. Брокерлар нисбатан, авиация, денгиз ва
автомобиль суғурталарида фаол иштирок этадилар. Уларнинг асосий
вазифаси суғурта компанияси ва суғурталанувчи ўртасида воситачилик
қилиш ва бу хизмати учун суғурталовчилардан комиссия ҳақини олишдир.
2000 йил бошларида, Буюк Британияда суғурта брокерлари асосий фаолият
юзасидан 8,0 млрд. долл.дан ортиқ комиссия ҳақи олишган. Бу рақам ҳам
суғурта брокерларининг нуфузи ниҳоятда баланд эканлигидан далолат
беради. Ҳозирги пайтда фаолият кўрсатаётган энг йирик брокерлар қаторига
“Сейжвик груп”, “Виллис Фабер” ва “Александр Хауден груп”лар киради.
Буюк Британия суғурта тизимида брокерлар муҳим аҳамият касб
этишини ҳисобга олиб, 1977 йилда мамлакат парламенти “Суғурта
брокерларини рўйхатга олиш тўғрисида” қонун қабул қилган. Ушбу
қонунга мувофиқ, суғурта операцияларини амалга оширишда воситачи
ҳисобланган барча суғурта брокерлари мажбурий тартибда давлат
рўйхатидан ўтиши шарт. Уларни рўйхатга олишни, ҳукумат томонидан
тайинланадиган 12 та брокер ва 5 та аъзодан иборат Кенгаш амалга
оширади. Кенгашнинг асосий вазифаси суғурта бозорида қатнашаётган
барча суғурта брокерларининг фаолиятини назорат қилишдан иборат. Бу
назоратнинг мақсади суғурта бозорида фақат соҳани яхши тушунадиган
юксак малакали мутахассислар ишлашига қаратилган.
Мамлакатда фаолият кўрсатаётган барча суғурта брокерлари
ўзларининг профессионал уюшмаларига бирлашган. Суғурта брокерлари
уюшмасига аъзо бўлган брокерлар жами брокерлик операцияларининг
184
95 фоизини амалга оширмоқда. Уюшма ўз аъзоларининг манфаатларини
ҳукумат ва суғурта компаниялари олдида ҳимоя қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |