Америка Қўшма Штатларидаги
йирик суғурта компанияларига
умумий тавсифнома.
Америка Қўшма Штатларида фаолият
кўрсатаётган суғурта компанияларини
учта йирик гуруҳга бўлиш мумкин:
- ¦аётни суғурта қилишга ихтисослашган компаниялар;
- умумий суғурта операцияларини (ҳаётни суғурта қилишдан
ташқари) амалга оширувчи компаниялар.
- ўзаро суғурталаш жамиятлари.
Ҳаётни суғурталашга ихтисослашган Американи энг йирик
компанияларининг ўзига хос хусусияти шундаки, улар бугунги кунда кўп
минг сонли пенсия фондларига тегишли юз миллиардлаб маблағларни
бошқарадилар. Айрим компаниялар активининг 30-40 фоизини, айнан
Пенсия фондларига тегишли маблағлар ташкил этади. Бунда суғурта
монополияларининг асосий вазифаси Пенсия фондлари томонидан ишончли
189
бошқарувга топширилган маблағларни оқилона инвестицион сиёсат
юритиш орқали кўпайтиришдан ва ишончли сақлашдан иборат. Суғурта
компаниялари бундай хизматлари учун Пенсия фондларидан тегишли
воситачилик ҳақини оладилар. Бу хизмат ҳақи суғурта компанияларига
миллионлаб даромад келтирадилар. Аммо, бу асосийси эмас. Гап шундаки,
суғурта компаниялари ихтиёридаги катта миқдордаги инвестицион
ресурслар, уларни саноат корхоналари устидан назорат ўрнатишлари учун
имконият яратади. Статистик маълумотларга қараганда, Американинг энг
йирик
100
та
саноат
корпорацияларидан
27
тасида
суғурта
компанияларининг вакиллари Директорлар кенгашини бошқарган. Бу
кўрсаткич бўйича суғурта компаниялари фақат тижорат банклари ва
инвестиция компанияларидан кейинги ўринда туради.
Умумий суғурта операцияларини амалга оширувчи компаниялар,
айтарли барча кўрсаткичлар бўйича ҳаётни суғурталашга ихтисослашган
компаниялардан кейин туради. Аммо, йиғиб олинадиган суғурта
мукофотлари миқдори ва активининг ўсиши бўйича умумий суғурта
операцияларини амалга оширувчи компаниялар бироз илгари ҳаракат
қилишмоқда. Бунинг асосий сабаби шундаки, кейинги йилларда бу суғурта
турларига бўлган талаб сезиларли равишда кучайди.
Мазкур тоифага мансуб суғурталовчилар мижозлар сонини ошириш
мақсадида мунтазам янги суғурта хизматларини таклиф этмоқдалар.
Жумладан, адвокатларнинг, шифокорларнинг ва меъморларнинг учинчи
шахсга зарар келтириш бўйича касбий жавобгарлигини суғурта қилиш
юқоридаги фикримизнинг яққол исботидир. Ҳозирги пайтда, биргина “Сан
Паул компани” суғурта компаниясида 65 мингдан ортиқ шифокор ўз
жавобгарлигини суғурта қилишган. Ушбу суғурта тури бўйича тўпланган
суғурта мукофотлари миқдори ялпи тушумларнинг 15 фоизига яқинини
ташкил этмоқда.
Америка Қўшма Штатларининг суғурта тизимида “мъючуэлс” деб
аталувчи ўзаро суғурталаш жамиятлари ўзига хос ўринни эгаллайди. Агар,
акциядорлик суғурта компаниясининг эгалари акциядорлар бўлса,
“мъючуэлс” типидаги ўзаро суғурталаш жамиятининг эгалари - бу шу
жамиятда ўз ҳаёти ёки мол-мулкини ёхуд жавобгарлигини суғурта қилган
жисмоний ва юридик шахслардир. Бундай суғурта жамиятларининг бутун
пул маблағлари суғурта мукофотлари ва фойдадан ажратмалар ҳисобидан
шаклланади. Шунинг учун суғурта мукофоти бир вақтнинг ўзида
суғурталанувчининг жамиятга кириш ҳиссаси бўлиб ҳам хизмат қилади.
190
Суғурталанувчи ўзаро суғурталаш жамиятидан суғурта полисини сотиб
олар экан, у нафақат суғурта қопламасини олишга даъвогарлик қилади,
балки суғурталовчи фаолиятининг натижалари бўйича олинган фойдани бир
қисмини олишга ҳам ҳақлидир.
Дастлабки, “Мъючуэлс” типидаги суғурта жамиятлари акциядорлик
суғурта компанияларига қарама-қарши равишда ташкил этилдики, бунда
суғурталовчи нафақат суғуртани даромад олишни бир манбаи сифатида
қараши, балки ўзининг ҳиссадорларини энг қулай шароитларда
суғурталаши зарур эди.
Мавжуд маълумотларга кўра, АҚШда 2000 дан ортиқ ўзаро суғурта
қилиш жамиятлари фаолият кўрсатишмоқдаки, бу кўрсаткич Буюк
Британия, Франция ва Данияда 100 тадан ортиқни ташкил этади. Бу
шаклдаги суғурта жамиятларининг умумий даромади АҚШда 482,1
млрд.долл.ни ташкил этади. Бу бошқа давлатларнинг кўрсаткичларидан
жуда кўпдир. Шу ерда таъкидлаш зарурки, Японияда бор-йўғи 20 та ўзаро
суғурталаш жамияти мавжуд бўлишига қарамасдан, улар томонидан
тўпланган суғурта мукофотлари 278,3 млрд.долл.ни ташкил этган.
Америка суғурта тизимида суғурта брокерлари ўз мавқеларига кўра
муҳим аҳамиятга эга. Кўп суғурта шартномалари амалда суғурталовчи
билан суғурталанувчи ўртасида бевосита тузилмасдан, балки брокерлар
воситасида тузилади. Жумладан, Американинг энг йирик компанияларидан
бири- “Пруденшиал” 22 минга яқин агентларнинг хизматидан
фойдаланишади.
Юқорида қайд этганимиздек, Америка Қўшма Штатларида суғурта
бизнеси ривожланишининг асосий йўналишларидан бири, уни янада
интернационаллашувидир. Чет элдаги бўлим ва ваколатхоналар сони
бўйича АҚШ бугунги кунда дунёда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Америка суғурта компанияларининг халқаро миқёсда фаол иштирок
этишларининг асосий сабаби шундаки,
Америка транснационал
корпорациялари жаҳон бозорида тобора кучли позицияларни эгаллашмоқда.
Бу корпорацияларга қарашли мол-мулклар ва бошқа манфаатларни
суғуртавий ҳимоя этиш, шубҳасиз унинг таркибига кирувчи суғурта
компаниялар томонидан амалга оширилади. Американинг машҳур “ИТТ”
концерни, ўз суғурта операцияларини жаҳоннинг 80 мамлакатида амалга
ошираётган 25 суғурта компанияларини назорат қилади.
Америка Қўшма Штатлари суғурта тармоғидаги энг йирик
компаниялардан бири - бу “SIGNA” суғурта корпорациясидир. Бу
191
корпорация 1982 йилда “Коннектиут дженерал корп.” ва “ИНА корп.”
компаниялари негизида ташкил этилган бўлиб, унинг штаб - квартираси
Филадельфияда жойлашган. У амалга оширадиган асосий суғурта
операциялари мол-мулкни ва жавобгарликни суғурталашдир. “SIGNA”
суғурта корпорациясининг ваколатхоналари жаҳоннинг 160 дан ортиқ
мамлакатида фаолият кўрсатяпти. Уни чет элдаги филиаллари асосан
шахсий суғурта ва мол-мулк суғуртаси билан шуғулланишади. 1995 йилда
корпорация бўйича келиб тушган суғурта мукофотларининг сал кам 10,0
фоизи чет элдаги филиаллар ҳисобига тўғри келган.
Қўшма Штатларнинг энг етакчи компаниялари ҳақида тўхталар
эканмиз, “Amerikan International Group (АИГ)” суғурта гуруҳининг ички ва
ташқи бозордаги фаолияти алоҳида таҳсинга сазовордир. Гуруҳ асосан
савдо ва саноат тармоқлари таваккалчиликларини суғурталашга
ихтисослашган. “АИГ” ўзининг дастлабки операцияларини 1919 йилда
Шанхайда бошлаган бўлиб, кейинчалик штаб-квартираси Нью-Йоркка
кўчирилган. Бугунги кунда гуруҳнинг ваколатхоналари ва филиаллари ер
юзининг 140 мамлакатида мавжуддир. “АИГ”нинг бир йиллик суғурта
операциялари ҳажми қарийб 10,0 млрд.долл.дан ортиқ.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, 1990 йилларнинг бошида соҳада
рақобатни кескинлашуви 1993 йилларга келиб ҳаётни суғурта қилишга
ихтисослашган 105 та ва умумий суғурта операцияларини амалга оширувчи
74 компанияни банкрот бўлишига олиб келди. Суғурта фаолиятини назорат
қилувчи ҳукумат органлари буни олдини олиш мақсадида суғурта
компанияларининг мавжуд капиталларига бўлган энг кам талабни янада
кучайтирди. 1993 йилдан бошлаб, бу талаб 2-3 млн.долл. атрофида
белгиланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |