Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Буюк Британияда суғурта тизимини ривожланишининг асосий 
сабаблари нимада?
2.Нима учун Буюк Британия суғурта компанияларини «молиявий 
воситачилар» деб аташади? 
3.Ҳаётни суғурта қилиш ва умумий суғурта турларини қайси 
жиҳатларига кўра фарқлаш мумкин? 
4.Буюк Британия суғурта бозорида нечта чет эл компанияси мавжуд? 
5.Буюк Британия суғурта компанияларини халкаро бозорлардаги 
мавқеи қандай ва унга таъсир этувчи омилларни кўрсатинг? 
6.Суғурта компанияларини инвестиция фаолияти ҳақида нима 
фикрларни билдирасиз? 
7.Буюк Британия суғурта компаниялари қайси суғурта операцияларини 
амалга оширади? 
8.Суғурта операцияларини туркумлаш мезонлари? 
9.Буюк Британияда суғурта компанияларини давлат томонидан назорат 
килишнинг ўзига хос хусусиятлари нимада? 
10.Буюк Британия савдо-саноат Департаментининг асосий функцияси 
нима? 
11.Буюк Британияда суғурта компанияларини лицензиялаш тартиби? 
12.«Ллойд» суғурта корпорациясини Буюк Британия суғурта бозорида 
тутган ўрни ва аҳамиятини ёритиб беринг? 
24-мавзу: Америка Қўшма Штатларида 
суғуртанинг ривожланиши 
 
 
 
1. Халқаро суғурта бозорида Америка Қўшма Штатларининг 
тутган ўрни. 
2. Америка Қўшма Штатларида суғурта фаолиятини давлат 
томонидан тартибга солиш. 
3. Америка Қўшма Штатларидаги йирик суғурта компанияларига 
умумий тавсифнома. 


185 
Халқаро суғурта бозорида Америка 
Қўшма Штатларининг тутган ўрни. 
Иқтисоди 
ривожланган 
мамлакатларнинг молия - кредит 
тизимида суғурта компаниялари энг муҳим бўғинлардан бири ҳисобланади. 
Айрим маълумотларга кўра, 2004 йилда жаҳон миқёсида суғурта 
компаниялари томонидан йиғиб олинган жами суғурта мукофотлари 
миқдори, тахминан 1,1 трл.доллардан ошиб кетди. Бунинг асосий сабаби 
шундаки, ишлаб чиқаришнинг гуркираб ривожланиши, барқарор иқтисодий 
ўсиш, пировардида бу мамлакатларда оддий аҳоли турмуш даражасининг 
фаровонлиги суғурта ишини тараққий этиши учун замин яратди. Буни биз 
биргина бугунги кунда жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатларидан бири 
бўлган - Америка Қўшма Штатлари мисолида кўришимиз мумкин. 
2004 йил статистик маълумотларига кўра, Америка Қўшма 
Штатларида ҳосил қилинган ялпи ички маҳсулотнинг 9,4 фоизини суғурта 
мукофотлари ташкил этган. Бу кўрсаткич Франция, Канада, Италия каби 
тараққий этган мамлакатларнинг тегишли кўрсаткичидан сезиларли 
даражада юқоридир. Америка диёрида суғурта ишини нечоғли 
ривожланганлигини нафақат юқорида қайд этилган макроиқтисодий 
кўрсаткич орқали эмас, балки бошқа кўрсаткич орқали ҳам билиб олишимиз 
мумкин. Жумладан, 2004 йилда йиғиб олинган суғурта мукофотларини 
аҳоли жон бошига тақсимлаганда, бир АҚШ фуқароси ўзини ва ўзига 
қарашли мол-мулкларни суғурталашга бир йилда 3790,2 доллар сарфлаган. 
Юқорида кўрсатилган маблағнинг 2072,1 доллари умумий суғурта, 1718,1 
доллари эса ҳаётни суғуртасига тўғри келади. 
ХХ асрнинг сўнгги ўн йили мобайнида суғурта фаолияти Япония, 
Жанубий Корея, Сингапур ва Германия каби давлатларда жадал 
ривожланиб боришига қарамасдан, Америка суғурта компаниялари жаҳонда 
ўзининг етакчилик мавқеини йўқотган эмас. 2004 йилда Америка Қўшма 
Штатлари Канада билан биргаликда ер шарида йиғиб олинадиган суғурта 
мукофотларининг қарийб 36,2 фоизини тўпладилар. Кўриниб турибдики, бу 
жуда юқори кўрсаткич ва бу мамлакатларда суғурта иши кундалик ҳаётнинг 
ажралмас элементи эканлигидан дарак беради. 
2004 йил маълумотларига мурожаат қиладиган бўлсак, Америкада 
6000 мингга яқин суғурта компаниялари мавжуд бўлиб, уларда 2,6 млн.га 
яқин ходимлар ишлашяпти. 2000 йиллар бошида америкалик фуқаролар 
умумий суммаси 6,6 трл. доллардан ортиқ бўлган 450 млн. суғурта полисига 
эга бўлишган. 
АҚШда суғурта бизнеси ривожланишининг энг муҳим 


186 
йўналишларидан бири, унинг янада байналминаллашувидир. Америкалик 
экспертларга кўра, бу жараён келгуси 10 йилликда янада кучаяди. Буни биз 
Ўзбекистон мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 1991 йилда Ўзбекистон ўз 
мустакиллигини кўлга киритиши ва бозор муносабатларига босқичма-
босқич 
ўтиши 
муносабати 
билан, 
Ўзбекистонга 
ривожланган 
давлатларнинг, шу жумладан Америка Қўшма Штатларининг қизиқиши 
ошди.
1994 йилда мамлакатимизда Американинг энг йирик суғурта 
компанияси бўлмиш - “Америкэн Интернейшнл Групп” суғурта 
корпорацияси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан ҳамкорликда 
“УзАИГ” ўзбек-америка суғурта компаниясини ташкил этди. Бу қўшма 
суғурта компаниясининг Устав капиталида америкалик компаниясининг 
улуши 51 фоизни, яъни 1,1 млн.долл.ни ташкил этади. Аммо, халкаро 
бозорларда Америка суғурта компаниялари жиддий рақобатга дуч 
келишмоқда. Америка суғурта компанияларининг халкаро бозорларда фаол 
фаолият кўрсатишининг асосий сабабларидан бири шундаки, Америка 
савдо-саноат монополиялари, транснационал корпорациялари тобора жаҳон 
бозорини ишғол қилмоқда. Табиийки, бу монополия ва корпорациялар чет 
мамлакатлар иқтисодиётидаги ўз иштирокларини таркибий тузилмаларидан 
бири бўлган суғурта компанияларисиз амалга оширишмайди. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish