Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Буюк Британияда суғурта тизимини



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Буюк Британияда суғурта тизимини 
давлат томонидан тартибга солиниши. 
Бошқа вожланган давлатлар
каби Буюк Британияда 


178 
ҳам суғурта компанияларининг фаолияти тегишли давлат оранлари 
томонидан назорат этилади. Биринчи маротаба, бу мамлакатда, суғурта 
компаниялар фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш 1870 йилда 
қабул қилинган ҳаётни суғурта қилувчи компаниялар тўғрисидаги қонун 
билан жорий қилинган эди. 
Бугунги кунда Буюк Британияда суғурта компаниялари устидан 
назоратни амалга ошириш савдо ва саноат департаментига юклатилган. 
Унинг таркибида махсус суғурта назорати органи мавжуд. Савдо ва саноат 
департаменти Буюк Британия ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча суғурта 
компанияларига ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи 
лицензия беради. Одатда, лицензия суғуртанинг айрим турлари бўйича 
шуғулланиш ҳуқуқини беради. Европа Иқтисодий Ҳамжамияти 
директиваларига мувофиқ, 1978 йилнинг 1 январидан узоқ муддатли 
суғуртанинг 7 турига ва умумий суғуртанинг 18 турига лицензия берилади. 
Суғуртанинг у ёки бу тури бўйича лицензия беришдан олдин, савдо ва 
саноат департаменти ишонч ҳосил қилиши керак, суғурта компанияси ушбу 
суғурта тури бўйича операция ўтказа оладими? Шунинг учун, лицензия 
олишга талабдор компания савдо ва саноат департаментига ариза билан бир 
қаторда бошланғич капитал, амалга ошириши мўлжалланаётган суғурта 
операциялари, суғурта полислари, суғурта мукофоти ставкаси, операция 
харажатлари тўғрисидаги маълумотларни бериши керак. Шунингдек, 
ташкил этилаётган суғурта компаниясининг раҳбари ва бош бухгалтери 
тўғрисидаги маълумот ҳам савдо ва саноат департаментига тақдим этилади. 
Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, Буюк Британияда фаолият 
кўрсатаётган барча суғурта компаниялари ҳисобот йили тугаганидан сўнг 6 
ой муддатда амалга оширилган операциялар тўғрисидаги ҳисоботни 
матбуотда эълон қилишлари ҳақида савдо ва саноат департаментига тақдим 
қилинишдан олдин, мустақил аудиторлар томонидан текширилиб 
тасдиқланиши мажбурий ҳисобланади. Суғурта компанияларининг 
ҳисоботи қуйидагиларни ўз ичига олади: 
-компаниянинг баланси; 
-фойда ва зарарлар счёти; 
-суғурта мукофотлари динамикасининг таҳлили; 
-узоқ муддатли суғурта фоизи бўйича рўй берган ўзгаришлар
тўғрисида маълумот; 
Савдо ва саноат департаменти суғурта компанияларининг тўлов 
қобилияти даражасига алоҳида эътиборни қаратадилар. Барча суғурта 


179 
компаниялари тўлов қобилияти даражасини қонунчилик талабларига 
мувофиқ бўлишлари учун 1977 йилда Европа Иқтисодий Ҳамжамияти 
директивалари ва суғурта компаниялари тўғрисидаги қонун билан 
белгиланган иқтисодий нормативларга, яъни актив ва мажбуриятлар 
ўртасидаги ўзаро мутаносибликка қатъий риоя этишлари керак. Шуниси 
эътиборлики, ушбу талаблар Европа Иқтисодий ҳамжамияти ҳудудида 
жойлашган компаниялар учун алоҳида, марказий офиси Европа иктисодий 
хамжамияти худудидан ташқарида жойлашган компаниялар учун алоҳида 
белгиланган. 
1981 йилда қабул қилинган қонун ҳужжатларига кўра, Европа 
иқтисодий ҳамжамияти мамлакатларида рўйхатдан ўтган барча суғурта 
компаниялари умумий суғурта операциялари бўйича тўлов қобилияти 
даражасини, ушбу компания жойлашган давлат томонидан белгиланган 
талабларга мувофиқлаштириши лозим. Европа иқтисодий ҳамжамияти 
мамлакатларида суғурта компаниясининг активи ва мажбурияти 
ўртасидаги мутаносиблик даражаси ҳаётни суғурта қилишга ихтисослашган 
компаниялар учун алоҳида умумий суғурта турларини амалга оширувчи 
компаниялар учун алоҳида белгиланган. 
Савдо ва саноат департаменти суғурта компаниялари томонидан 
белгиланган суғурта мукофоти ставкасини назорат қилади. Суғурта 
компанияси, агар мижозни топса, истаган юқори ставкаси бўйича суғурта 
қилиши мумкин, Айрим ҳолларда, суғурта компанияси ставкани 
пасайтириб, ўзининг тўлов қобилиятини мураккаблаштириши мумкин. 
Департамент бундай компанияларга нисбатан чора кўради ва суғурта 
бадали ставкасини оширишни талаб қилади. 
Савдо ва саноат Департаменти суғурталанувчиларнинг манфаатини 
ҳимоя қилиш мақсадида суғурта компанияларининг жорий фаолиятига 
аралашишга ҳақлидир. Агар, суғурта компаниялари Департаментга нотўғри 
маълумотлар тақдим қилса, бу ҳолда у мазкур компанияларга нисбатан жазо 
чораларини қўллаши мумкин. Департамент суғурта компаниясининг 
фаолияти бўйича камчиликлар топса, ушбу камчиликларни тугатиш 
юзасидан суғурта компаниясига кўрсатма беради. Агар, мазкур кўрсатма 
бир ой муддатда бажарилмаса, компанияга янги суғурта шартномаларини 
тузишга хамда инвестиция фаолиятини амалга оширишга йўл қўйилмайди. 
Энг асосийси, агар суғурта компанияси ўз зиммасидаги мажбуриятларни 
бажара олмаса ёки компанияда бухгалтерия ҳисоби белгиланган тартибда 
олиб борилмаса, Департамент ушбу компанияни тугатиш тўғрисида қарор


180 
қабул қилади. 
Буюк Британияда суғурта иши шунчалик ривожланганки, буни 
мамлакат парламенти томонидан қабул қилинган айрим қонунлар мисолида 
ҳам кўриш мумкин. Чунончи, “Суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя 
қилиш тўғрисида”ги. Қонун суғурта компанияси билан суғурта 
шартномасини тузган ҳар бир Буюк Британия фуқаросини ҳар қандай 
ҳолатда 
ҳимоя 
қилишни 
кафолатлайди. 
Бу 
ўз 
навбатида 
суғурталанувчиларни ишонч билан суғурта полисларини сотиб олишга 
ундайди. Юқорида қайд қилинган қонун талабларига мувофиқ, суғурта 
компанияси тугатилган тақдирда, унинг суғурталанувчилар олдидаги 
мажбуриятларини бажариш суғурталанувчиларнинг манфаатини ҳимоя 
қилиш бўйича Кенгашга юклатилади. Дастлаб, суғурта компанияси 
тугатилишидан олдин, Кенгаш компанияни молиявий ҳолатини 
соғломлаштириш юзасидан махсус тадбирларни амалга оширади. 
Буюк Британияда суғурта тизимини давлат томонидан тартибга 
солишда солиқ сиёсатининг муҳим ўрни бор. Гап шундаки, узоқ йиллардан 
бери узоқ муддатли ҳаётни суғурта қилиш бўйича шартномаларни тузган 
суғурталанувчиларга даромад солиғини тўлашда имтиёзлар берилган. 
Масалан, умрбод ҳаётни суғуртасида суғурта мукофоти 10 йилдан кам 
бўлмаган муддатда тўлаб борилса, суғурта суммаси миқдори жами тўланган 
суғурта мукофотининг 75 фоиздан кам бўлмаган миқдорини ташкил этса, 
суғурталанувчи тўлайдиган даромад солиғи ставкаси 15 фоизга 
камайтирилади. 
Шуни алоҳида қайд этиш зарурки, суғурта компаниялари корпорация 
солиғини тўлашда катта имтиёзга эга. Агар, тадбиркорликнинг бошқа 
тузилмалари 35 фоизли ставка билан фойда солиғи тўласа, суғурта 
компанияларининг фойдасига солинадиган солиқ ставкаси 30 фоизни 
ташкил қилади. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish