Х. М. Шеннаев Т. М. Баймуратов суғурта иши ўҚув қЎлланма


Назорат ва муҳокама учун саволлар



Download 2,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/117
Sana22.02.2022
Hajmi2,25 Mb.
#92796
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117
Bog'liq
sugurta ishi

Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Банк рискларини махсус тури сифатида депозит рискларини 
суғуртаси нима мақсадда қўлланилади? 
2. Ўзбекистонда фуқароларнинг банкдаги омонатларини суғуртаси 
қачон жорий этилган? 
3. Фуқароларнинг банкдаги омонатларини ҳимоялаш фонди 
Ўзбекистонда қачон ташкил этилган? 
4. Фуқароларнинг банкдаги омонатларини ҳимоялаш фондининг пул 
маблағлари нима ҳисобидан ташкил этилади? 
5. Тижорат банклари банкрот бўлган тақдирда омонатчиларга 
тўланадиган сумма қанчага тенг? 
6. Чет давлатларда фуқароларнинг банкдаги омонатлари неча фоизгача 
суғурталанган? 
7. Тижорат банклари фуқароларни банкдаги омонатларини ҳимоялаш 
фондига ҳар чоракда неча фоиздан бадал ўтказиб боради? 
8. АҚШда фуқароларнинг банкдаги омонатларини суғурталаш тизими 
қандай ташкил этилган? 
9. МДҲ мамлакатлари ва Ўзбекистонда депозитларни суғурталаш 
тизимини фарқли томонларини кўрсатинг? 
10. Омонатларни суғуртаси аҳолини банк тизимига бўлган ишончини 
мустаҳкамлайди деб уйлайсизми? 


172 
23-мавзу: Буюк Британиянинг суғурта тизими 
 
 
1. Буюк Британия иқтисодиётида суғуртанинг тутган ўрни ва 
аҳамияти. 
 
2. Буюк Британия суғурта компаниялари амалга оширадиган 
асосий суғурта турлари. 
 
3. Буюк Британияда суғурта тизимини давлат томонидан 
тартибга солиниши. 
 
4. “Ллойд” суғурта корпорацияси ва унинг ташкилий тузилиши, 
функцияси. 
 
5. Буюк Британия бозорида суғурта брокерларининг асосий 
вазифаси. 
Буюк Британия иқтисодиётида 
суғуртанинг тутган ўрни ва аҳамияти. 
Буюк Британия жаҳоннинг
энг ривожланган 
мамлакатлари қаторига киради. Кейинги ўн йил мобайнида жаҳон 
иқтисодиёти ривожланишига Буюк Британия саноатининг қўшаётган 
ҳиссаси сезиларли даражада камайган, унинг товарларининг халқаро 
бозорларидаги рақобатдошлиги тушиб кетган бўлсада, Буюк Британиянинг 
молия-кредит тизими ҳамон дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб 
келмоқда.
Буюк Британия молия институтлари биринчи навбатда суғурта 
компаниялари, саноат корхоналарининг йирик миқдордаги акцияларга эга 
ва бу ҳолат суғурта ва саноат капиталининг бирлашишига олиб келмоқда. 
Айрим маълумотларга қараганда, суғурта компанияларининг қарийб 30% 
активи йирик саноат компанияларининг акциясига тўғри келади. Фақат 
бугина эмас. Бугунги кунда, Буюк Британияда аҳоли ва корхоналарининг 
вақтинча бўш маблағларини иқтисодиётга жалб этишда суғурта 
компаниялари ўзига хос мавқега эга. Масалан, 1958-1962 йилларда суғурта 
компаниялар ва нодавлат нафақа фондлари орқали 50 фоизга яқин шахсий 
омонатлар йиғиб олинган бўлса, 2005 йилларда ҳам бу кўрсаткич деярли 
ўзгармаган. Шунинг учун ҳам, Буюк Бртанияда суғурта компанияларини 
“Молиявий воситачилар” ёки “йирик институционал инвестор” сифатида 
баҳолашади.
Бозор муносабатлари асосида фаолият кўрсатаётган суғурта 
компаниялари Буюк Британия иқтисодиётининг муҳим стратегик соҳаси 
ҳисобланади. 2004 йилда суғурта компаниялари томонидан йиғилган 


173 
суғурта мукофотлари умумий 157,5 млрд.фунт стерлингдан ошиб кетди. Бу 
ялпи ички маҳсулотнинг 12,5 фоизини ташкил этади. Шуни алоҳида 
таъкидлаш зарурки, йиғиб олинган суғурта мукофотларининг деярли 45 
фоизини суғурта компанияларининг чет мамлакатларда олиб борган суғурта 
операцияларига тўғри келади. Буюк Британия тўлов баланси структурасини 
таҳлил қиладиган бўлсак, валюта тушумларининг 50 фоизи суғурта 
мукофотлари ҳисобига тўғри келганлигини кўрамиз. Буюк Британия суғурта 
компаниялари жаҳоннинг 43 та мамлакатда суғурта операцияларини 
муваффақиятли амалга оширмоқда. 
Буюк Британияда суғурта ишини фаол ривожланишига қуйидаги 
омиллар таъсир қилган, десак муболаға бўлмайди. Биринчидан, бу ерда 
тадбиркорликни эркин юритиш учун Ҳукумат ёки қонунчилик томонидан 
энг кам назорат тизими жорий қилинган. Бу ҳолат, сўзсиз Буюк Британияда 
фаолият кўрсатаётган хорижий суғурта компаниялари учун ҳам тадбиқ 
этилади. Ҳозирги пайтда, Буюк Британия суғурта бозорида хорижий 
мамлакатларнинг 150га яқин компаниялари суғурта операцияларини амалга 
оширмоқда. Иккинчидан, жаҳон миқёсида эришилаётган тижорат 
битимларининг анчагина қисми Англия ҳиссасига тўғри келади. Агар, 
тузилган битимларнинг ижроси бўйича эътирозлар келиб чиқадиган бўлса, 
суғурта компаниялари дарҳол бунга суғурта қопламасини тўлашади. Бу, ўз 
навбатида, бизнесни халқаро даражада ривожланиши учун шарт-шароитлар 
яратади. 
Ўнлаб йиллар давомида Буюк Британияда, ҳамма учун қулай бўлган 
солиққа тортиш тизими шаклланган. Амалдаги солиққа тортиш тизими 
йирик миқдордаги захира жамғармаларини шакллантиришини ва уларни 
инвестиция қилишни рағбатлантиради. 
Буюк Британия миллий суғурта компаниялари ўзларининг чет 
мамлакатлардаги бўлим ва филиаллари орқали халқаро суғурта бозорларида 
иштирок этмоқда. Хорижий мамлакат суғурта компанияларини Буюк 
Британия бозорларига интилиши, Лондонда халқаро аҳамиятга молик 
суғурта операцияларини амалга ошириш ва трансмиллий компанияларга 
хизмат кўрсатиш каби қизиқишлари билан боғлиқ. Юқорида қайд 
этганимиздек, суғурта компаниялари йиғган суғурта мукофотларининг 
катта қисми, уларнинг чет мамлакатларда олиб борган операциялари 
ҳисобидан шаклланади. Масалан, “Ройял Иншуранс” компанияси суғурта 
мукофотларининг 68,4 фоизи ташқи манбалардан келиб тушган. 
Шунингдек, 
“Коммершиал 
Юнион” 
ва 
“Женерал 
экцидент” 


174 
компанияларининг 60 фоизга яқин суғурта мукофотлари хорижий 
мамлакатлардан келиб тушган. Бу маблағларни асосий қисми АҚШ ва 
Канададан келиб тушади. 
Суғурта компаниялари вақтинча бўш бўлган маблағларни, асосан 
саноат, транспорт, савдо ва бошқа акциядор компанияларни ривожланишига 
йўналтирадилар, 1995 йил маълумотларига қараганда Буюк Британия 
суғурта компаниялари Лондон Фонд биржасида рўйхатда тушган жами 
акциядорлик компанияларнинг 22 фоиз акцияларини сотиб олган. 
Суғурталовчиларнинг ўз маблағларини бу инвестиция объектига катта 
миқдорда сарф этишини шу билан тушунтириш мумкин-ки, акциялар юқори 
даражада фойда келтирадилар ҳамда суғурта компанияни акциядорлик 
компаниясининг йирик миқдордаги акциясини сотиб олиб, ушбу компания 
устидан назорат ўрнатиши мумкин. Аммо, шу билан бир қаторда, акциянинг 
курси пасайиб кетиши билан, суғурта компаниялари катта зарар кўриши 
мумкин. 
Кейинги йилларда Буюк Британия суғурталовчилари каттагина 
хажмдаги ўз маблағларини кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларни 
молиялаштиришга юбормоқда. Ҳозирги пайтда кўчмас мулкка инвестиция 
жами инвестицияларнинг 15 фоизини (узоқ муддатли суғурта 
шартномалари бўйича) ташкил этмоқда. Кўчмас мулкка инвестиция 
қилишнинг ижобий хусусиятлардан бири шундан иборатки, кўчмас мулк 
пулнинг қадрсизланиш жараёнидан ишончли ҳимояланган. Аммо, бу 
инвестиция объектининг ҳам бир қанча салбий томонлари мавжуд. 
Масалан, амалиётда кўчмас мулкларни қисқа муддатда фойдали нархда 
сотиш анча мушкулдир. 
Буюк Британия суғурта компаниялари ўзларининг вақтинча бўш 
маблағларини ипотека кредит ресурси сифатида ишлатиши ёхуд банкка 
депозит сифатида сақлаши мумкин. 2005 йилда суғурта компанияларини 
инвестицияга сарфлаган пул маблағлари 260 млрд.фунт стерлингни ташкил 
этди. 
Кўриниб 
турибдики, 
суғурта 
компаниялари 
иқтисодиётни 
ривожланишига муҳим ҳисса қўшмоқдалар. 

Download 2,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish