314
баъзиларининг таркибида булардан ташқари тўлдиргичлар ва пластификаторлар
ҳам бўлади.
Революцияга қадар Россияда пластик массалар деярли ишлаб чиқарилмас эди.
1912 йилда бир группа рус химиклари— Г.С.Петров, В.И.Лисев ва К.И.Тарасов—
фенол (карбол кислота С
6
Н
6
ОН ѐки крезолларни СН
3
С
С
Н
4
ОН
нефть сульфо-
кислоталари (Петров „контакти") иштирокида. формальдегид СН
2
О билан
кондексатлаб термореактив пластмасса—карболит ҳосил қилдилар. Карболит
электр-изоляция дотериали сифатида техника чинниси ўрнида ишлатилади. 1914
йилда бу пластмасса Орехово-Зуеводаги кичикроқ заводда ишлаб чиқарила
бошланди. Бу завод 1922 йилгача мамлакатдаги ягона корхона эди. 1925 йилда
Москва яцинида казеин ва формальдегид асосида оқсилли пластик — галалит
ишлаб чиқарадиган завод ишга туширилди. Ленинграддаги Охотинск кимѐ
комбинатида 1926 йилда коллексилин асосида целлулбид ишлаб чиқариш ташкил
этилди. Шундан кейин копал (кам эрийдиган фенол-формальдегид смола),
текстолит
учун анилнн-аммиакли бакелит, бензилцеллюлоза, автомобиль
штурваллпри ишлаб чиқариш учун нитро ва ацетилцеллюлоза этроли,
ацетилцеллюлоза плѐнкаси, фото ва рентген плѐнкалари, винилпласт, поливинил-
бутираль плѐнкалар, заррачалар ҳосил қплмай синадиган шиша, юқори босимда
олинадиган полнэтилен, эпоксид смолалар, стиролнинг
акрил кислота нитрили
билан ҳосил қилган сополимери ва бошқа материаллар ишлаб чиқариш йўлга
қўйилди.
МДҲда 1938 йилда полиметилметакрилат ва поливинил-хлорид, 1939 йилда
эса аминопластлар ишлаб чиқарила бошланди. Урушдан кейинги биринчи беш
йилликда (1946—1950 йиллар) пластмассалар ишлаб чиқариш уч марта кўпайди.
Фенол-формальдегид смолалар ва фенопластлар, карбамид смолалар ҳамда
аминопластлар, полиеинилхлорид ишлаб чиқариладиган йирик корхоналар
вужудга келтирилди. 1949 йилда полистпрол, 1950 йилда, юқори босимда
олинадиган
полиэтилен, 1955 йилда эса ион алмаштирувчи смолалар ишлаб
чиқарила бошланди. Мамлакатимизда полимеризацион пластмассалар ишлаб
чиқариш бўйича янгидан-янги қувватлар ишга туширилмоқда, улар учун арзон ва
315
кенг тарқалган нефть-кимѐвий хом ашѐдан — нефть, нефтни қайта ишлаш-
маҳсулотлари ва табиий газлардан фойдаланилмоқда. Умумий пластмассалар
ишлзб чиқаришда нефть-кимѐвий хом ашѐнинг салмоғи 1958 йилдаги 15% ўрнига
1965 йиллда 70% га етди.
Пластмассалар саноатини янги хом ашѐ базасига ўтказиш мехнат унумдорлигини
оширади ва маҳсулот таннархини 2 — 3 марта камайтиради.
Ривожланган капиталистик мамлакатларда ҳам пластик массалар ишлаб
чиқариш анча кўпайди, уларда полимер материаллар ишлаб чиқариш
умумий
ҳажмининг энг катта қисми учта пластик — полиэтклен, поливинихлорид ва
полистирол ҳоссасига тўғри келади. Бу пластиклар ишлаб чиқариладиган барча
полимерлаш материалларининг 90% ини ташкил этади ва уларнинг миқдори
ишлаб чиқариладиган поликойденсациялаш пластмассаларига қараганда 2,2
марта ортиқ. Баъзи капиталистик мамлакатларда пластик массалар ишлаб
чиқаришга. оид маълумотлар 32-жадвалда келтирилган.
32- ж а д в а л
Пластик массалар саноатн мамлакатимиз халқ хўжалигининг
турли
соҳалари учун маҳсулотнинг қуйидаги асосий турларини ишлаб чиқаради;
а) қолиплаш материаллари; прессланадиган кукун моддалар; смолалар
шимдирилган толали массалар ва тўқималар (газламалар); қуйма ва экструзион
гранулят — бевосита ва қуйма пресслаш усулида буюмлар ясаш,
босим остида
қуйиш, марказдан қочма усулда қуйиш хамда экструзия учун материаллар;
б) саноатнинг турли тармоқларида ишлатиш ва кейин механик ишлов
бериш, пресслаш, штамплаш, вакуумда ҳамда пневматик қолиплаш ва бошқа
316
усулларда ишлов бериб буюмлар ясаш учун плита, плѐнка,
труба ва турли
шаклдаги бошқа ярим тайѐр маҳсулотлар;
в) тўлдиргичларга шимдириш, орасига тола қўйилган ҳажмдор буюмлар
тайѐрлаш; турли мақсадларда ишлатиладиган лаклар тайѐрлаш учун
шимдириладиган ва лакли смолалар (суюқ ҳамда қаттиқ);
г)турли қолиплаш усуллари билан тайѐрланган ва тайѐр ҳолда ѐки машина,
асбоб ва ускуналарни комплектлаштириш учун ишлатиладиган пластмасса
буюмлар;
д)газ тўлдирилган пластмассалар (кўпик пластлар ва ғовак пластлар);
е)
материалларга
шимдириш,
деталларни
маҳкам
ўрнатиш,
герметизациялаш ва бошқа мақсадларда буюмлар ичига қуйиладиган шимдириш
ва қуйиш компаундлари (суюқ ва қаттиқ бўлади, қуйиладиган совуқда ѐки
иссиқда қотадиган бўлади);
ж) бир жинсли ѐки ҳар хил материалларни иссиқ. ҳолда ва совукда бир-
бирига ѐпиштириш учун ишлатиладиган елимлар ва елим компонентлари;
з) замазкалар, герметиклар, чангитиб сепиладиган кукунлар ва бошқа
материаллар;
и) ион алмаштирувчи смолалар.
Do'stlaringiz bilan baham: