Х. И. Ирсалиев ортопедик стоматология


ҚОЛИП ОЛИШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ХОМ-



Download 2,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/141
Sana25.02.2022
Hajmi2,88 Mb.
#277069
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   141
Bog'liq
ortopedik stomatologiya propedevtikasi 97126

 
ҚОЛИП ОЛИШ УЧУН ИШЛАТИЛАДИГАН ХОМ- 
АШЁЛАР. 
 
Стоматологияда қолип (нусха), махсус хом-ашёлар ёрдамида протез 
майдони ва унинг чегарасида жойлашган қаттиқ ва юмшоқ тўқималардан 
олинган тескари тасвирларни англатади. 
Қолиплар (Нусхалар) махсус тайёр ва хусусий қошиқлар ёрдамида 
олинади. Юқори ва пастки жағлар учун тайёр қошиқлар темир ва 
пластмассалардан фабрикада тайёрланади, улар турли ҳажм ва шаклларда 
бўлади. Улар қанчалик хилма-хил бўлса, қолип олишда шифокор шунчалик 
катта имкониятларларга эга бўлади. 
Қолип (нусха) қошиғининг шакли ўлчами, тиш қаторининг кенглиги ва 
узунлиги билан, нуқсонлар жойлашуви, тишсиз альвеоляр қисмнинг ифодаси 
ва бошқа шароитлар билан белгиланади. Ишлаб чиқаришда тайёр бир неча
металл ва пластмасса қошиқлар бўлиб, улар ҳар доим хамма талабларни 
Отформатировано: узбекский (кириллица)


98 
қондира олмайди. Шунинг учун кўпинча қошиқнинг четини шаклан 
ўзгартиришга тўғри келади. 
Яхши танланган қошиқ қолип олишни енгиллаштиради, қолип олиш 
қанчалик мураккаб бўлса, қошиқни шунчалик аниқ танлаш лозим. Уни 
танлаганда қуйидагиларга ахамият бериш керак: қошик четлари тишлардан 
камида 3-5 мм масофада бўлиши шарт. Бундай масофа қаттиқ танглай билан 
қошиқнинг танглай дўнглиги оралиғи ҳам бўлиши керак. Ўтув бурмасига 
таянадиган қисқа ёки узун қирралик қошиқларни танламаслик зарур. 
Текшириш пайтида тиш қаторларига қўйиладиган қошиқнинг чети ўтув 
бурмасига тегиб турадиган қилиб танланган маъкул. 
Қолип (нусха) олганда қошиқ туби ва тишлар орасида 2-3 мм бўшлиқ 
бўлиши, қошиқ чети ўтув бурмасига етиб бормаслиги ва хосил бўлган 
оралиқдаги бўшлиқ қолип массаси билан тўлиши керак.
Қолип четларини (чегараларини) функционал синамалар орқали ва тил, 
лаб, лунжларнинг харакатлари ёрдамида шакллантирилади. 
Қошик четлари баланд бўлганда бундай имкониятлар бўлмайди, чунки 
унинг чети тил, юганча ва шиллиқ қаватдаги бошқа бурмалар харакатига 
халақит беради. 
Протез майдонинг рельефи (шу жумладан ўтиш бурмаси, милк четлари 
чизиғи, тишлар оралиги, тишлар қатори) аниқ кўчирилган ҳамда юзасидаги 
рельефда нуқсонлари, бўлмаган қолипларгина яроқли деб хисобланади. 
Яъни қолип бу - протез майдонида ва унинг чегарасида жойлашган 
юмшоқ ва қаттиқ тўқималарнинг тескари аксидир. 
Қолиплар вазифасига кўра анатомик ва функционал булади. Анатомик 
қолиплар протез майдонида ва чегарасида жойлашган харакатчанг 
тўқималарнинг функционал холатини хисобга олмаган холда, тайёр қошиқлар 
ёрдамида олинади. (хусусий қошиқлар ёрдамида хам олиш мумкин) 
Функционал қолиплар деганда биз протез майдонида ва чегараларида 
жойлашган харакатчан тўқималарнинг функционал холатини хисобга олган 
холда, хусусий қошиқлар ёрдамида олинган қолиплар тушунилади. Бундай 
қолиплар турли функционал синамалар ёрдамида олинади. 

Download 2,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish