Гули маҳмудова маданий антропология



Download 4,05 Mb.
bet23/52
Sana11.04.2023
Hajmi4,05 Mb.
#927144
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52
Bog'liq
25 01 23ҚЎЛЛАНМА МАДАНИЙ АНТРОПОЛОГИЯ docx мукова т

Такрорлаш учун саволлар:

  1. М. Вебернинг дин асосини «оламнинг ва инсон ҳаётининг иррационаллигини» белгилайди фикрининг муҳокамаси.

  2. Диний онг ва ҳаракатчан, динамик компонентлар (анъаналар, урф-одатлар, стереотиплар) ҳақида эссе ёзиш.

  3. Дин (имон, ҳис-туйғу, яъни иррационал ҳодисалар) ва фалсафа (рационал тафаккур, мантиқ ва мантиқий хусусиятлар, яъни хилма-хил рационал фикр юритиш усуллари) ижтимоий онгнинг алоҳида шакллари сифатида қиёсий таҳлил қилинг.

  4. В.С. Соловьёв, С.Булгаков ва Н.А.Бердяев ижоди юзасидан конспект ёзиш.



Адабиётлар:
1. Основы религиоведения / Ю. Ф. Борунков, И. Н. Яблоков, |М. П. Новиков|, и др.; Под ред. И. Н. Яблокова.- М.: Высш. шк., 1994;
2. Weber Max. Jesammelte Aufsatze zur Religkmsoziologie. - Tubingen, 1920. Bd. 1. S. 86.;
3. Леви-Брюль Л. Первобытное мышление.- М., 1930;
4. Марказий Осиё фалсафий тафаккур тарихида «Авесто»нинг ўрни. –Тошкент: ЎзМУ нашриёти, 2012;
5. Локтев С.П. Культурная антропология: Учебное пособие.- Пятигорск: ПГЛУ, 2009.

10-мавзу: ДИН ИЖТИМОИЙ ИНСТИТУТ СИФАТИДА


Режа:
1. Дин маданий ҳодиса сифатида.
2. Диний ва миллий идентиклик симбиози.
3.Ҳозирги замон ва Ўзбекистон тараққиётида дин феномени.

Калит сўзлар: дин, анъана, маросим, ибодат, миллий идентлилик, кампаративистика, аккультурация.

Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек: «Бизнинг минтақамиз, авваламбор, бугунги Ўзбекистон замини ислом илм-фани ва маданиятининг қадимий бешикларидан бири ҳисобланади. Халқимизнинг ана шундай бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида азим пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси халқаро маркази қад ростламоқда»1.


Юқоридаги фикрларга таянган ҳолда, шу нарсага эътибор қаратиш мумкинки, Ислом цивилизацияси ўз тараққиёти давомида маданиятни ташкиллаштирувчи, олға силжитувчи буюк жараён сифатида қад кўтарган. Агар биз катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик, очиқ кўнгиллилик, миллатидан қатъий назар одамларга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш, ўзгалар кулфатига ҳамдардлик, ўзаро ёрдам туйғуси, ҳамжиҳатлик, бамаслаҳат иш юритиш сингари инсон гўзаллигини белгиловчи фазилатлар ўзбек халқига тарихан хос дер эканмиз, бундай сифатларни тарбиялашда дин катта роль ўйнаганини эътироф этиш лозим.
Халқимиз анъаналари қандай шаклланган, диний дунёқараш пайдо бўлиш эволюцияси қандай кечади? Шунга ўхшаш кўплаб саволларга биз аввалги мавзуларимизда жавоб беришга ҳаракат қилганмиз. Лекин яна бир бор, диний дунёқараш эволюциясини эслатишни жоиз билдик.
Дунёқараш – дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига, кишиларнинг ўз атрофидаги воқеликка ва ўз-ўзига муносабатига бўлган умумий қарашлар тизими. Шунингдек, бу қарашларга асосланган одамларнинг эътиқодлари, идеаллари, билиш ва фаолият тамойиллари. Дунёқараш кишининг ёши, ҳаётий тажрибаси, билими, мафкураси билан боғлиқ. Дунёқарашда жамиятда шаклланган фалсафий, илмий, диний, сиёсий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик билимлар, қарашлар ўз аксини топади. Шахснинг дунёқараши ижтимоий муносабатлар билан чамбарчас боғланган. Дунёқараш инсоннинг ўзини ва дунёни зарурий равишда англаши ҳамда баҳолаши асосида шаклланади. Бу жиҳатдан дунёқараш воқеликнинг инсон онгидаги субъектив инъикосидир. Айрим индивиднинг онги билан боғланган индивидуал дунёқараш муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, синф, миллат ва жамият миқёсидаги ижтимоий онг билан боғланган ижтимоий дунёқараш мавжуд. Булар бир-бирини тўлдиради, бир-бирига таъсир қилади, бир-бирини ривожлантиради1.
Бу иқтибосни келтиришимиздан мақсад, Фалсафа тарихидаги дунёқараш ва назарий таълимотлар ҳам воқеликка муносабат ва маданият фаолият турларини турлича тадқиқ этишга, тушунтиришга ва умумлаштиришга ҳаракат қилганлигини қайд этишдир. Бинобарин, фалсафа тарихи маданият тарихини бевосита ифодаламаса ҳам маданий антропология ижтимоий-фалсафий тафаккур тарихидан четда, ёки унга алоқасиз ҳолда тараққий этмайди. Шу нуқтаи назардан, диний дунёқараш оламдаги воқеа-ҳодисаларнинг сабабларини илоҳий, ғайритабиий куч билан боғлаб тушунтиради. Диний эътиқод, туйғу, диний ақидаларга ишониш, илоҳий кучларга сиғиниш диний дунёқарашнинг муҳим жиҳатлари ҳисобланади1. Агар биз катталарни ҳурмат қилиш, оила ва фарзандлар тўғрисида ғамхўрлик, очиқ кўнгиллилик, миллатидан қатъий назар одамларга хайрихоҳлик билан муносабатда бўлиш, ўзгалар қулфатига ҳамдардлик ўзаро ёрдам туйғуси, ҳамжиҳатлик, бамаслаҳат иш юритиш сингари инсон гўзаллигини белгиловчи фазилатлар ўзбек халқига тарихан хос дер эканмиз, бундай сифатларни тарбиялашда дин катта роль ўйнаганини эътироф этиш лозим.
«Қадимдан маҳаллий илдиз отган эътиқодлар янги вужудга келаётган ғоялар билан ўзаро таъсирга кириб, янги ҳаёт касб этган. Айни бир макон ва замонда турли-туман эътиқодларнинг қурамасидан ўзига хос кўп қиррали диний тасаввурлар вужудга келиб, салтанатлар чегаралари узра кўча бошлайди, ҳар бир эътиқоднинг диний ходимлари раият учун ўзаро курашади. Ва ниҳоят, мазкур кўп хилликдан яхлит тизим сифатида Яккахудолилик динлари қад кўтаради ва бунда асосий диққат-эътибор инсон ва унинг Охиратда қутқарилишига қаратилади. Ўзига хос «халоскор» тўғрисидаги диний ғоялар пайдо бўлади. Тарихчи Герардо Ньоли фикрича, бу даврда «сотериология (сотер – халоскор, қутқарувчи) ва эсхатология (борлиқ ва инсоннинг охир-оқибат тақдири ҳақидаги) таълимотлари диний тафаккурнинг устувор шаклига айланиб, қадимий эътиқодлар эса нариги дунё роҳати ва азобига урғу берувчи эътиқод таъсирида аста-секин ўзгариб борган. Ибтидоий диний эътиқодларда маънавий-ахлоқий моҳият заиф бўлиб, юқори поғона – Яккахудолилик эътиқодларига ўтилиши билан инсоннинг ахлоқий нормалари биринчи ўринга кўтарилади. Ўзидан олдинги бутпарастлик ва кўпхудолилик эътиқодларидан фарқли равишда Яккахудолилик эътиқодларида диққат-эътибор кўпроқ инсонга, унинг ахлоқига қаратилади. Юлдузларга сиғиниш йўналишида астрология (нужум илми) тобора кучаяди ҳамда унда Вақт ва Тақдирни бошқарувчи универсал тартиб тушунчаси кучаяди.
Шу билан бирга, ҳар бир даврнинг ўзига хос халқ эътиқоди мавжудлиги ва ана шу эътиқод намоён бўлган илоҳлари ва рамзлари айнан шу давр учун хослиги ҳам исбот талаб этмайди. Эътиқод рамзлари ўзгариб борганини ибодатхоналар деворларига устма-уст туширилган тасвирлардан билиш мумкин. Дарҳақиқат, халқ санъати намуналари замонлар қаъридан вақт узра қатлам-қатлам намоён бўлиши олимлар томонидан қайд этилган ҳодиса бўлгани каби, эътиқод билан боғлиқ маросимлар ва ибодат жойлари ҳам шу жараённи бошдан кечиради»1.
Ўрта асрлар тарихида умумжаҳон динлари мустаҳкам ўрин эгаллагани билан муҳим аҳамият касб этади. Инсониятнинг нисбатан афкор қисми бу даврда тавҳидни англаб етди. Натижада жаҳоннинг жуда катта қисмида Осиё, Европа ва Африкада уч дин ҳукмронлик мавқеини эгаллади. Арабистон, Эрон ва Турон минтақаларида мусулмонлик, Ҳинди-хитой минтақасида буддҳачилик, Европада насронийлик умумжаҳоний динлар сифатида майдонга чиқди.
Ижтимоий онг шакллари ва санъат оламининг тобора ўзига хос жиҳатларининг ажралиш жараёни тарихий тараққиётнинг кейинги даврларига тўғри келади. Лекин санъат ва бошқа ижтимоий онг шаклларининг меҳнат турларининг бир-бирига таъсири ва уйғунлиги ҳамон давом этмоқда.
Маданият – тарихий ва ижтимоий фаолият сифатида, техник-илмий, бадиий ижодиётнинг хилма-хил тур ва жанрларини қамраб олади. Кулол яратган кўзача билан шашмақом тароналари, Кушон даври ҳайкаллари билан Гўри Амир меъморий мажмуаси, Варахша қасри деворларидаги маҳобатли расмлар билан Камолиддин Беҳзод миниатюраси, Алишер Навоий ғазалларию Париж Биби Марьям ибодатхонаси, асарларининг мазмун-моҳияти инсон, илоҳиёт, ҳаёт, табиат ва жамият билан боғлиқ бўлган Гўзаллик, Улуғворлик, Муҳаббат, Нур ва Соя ўртасидаги диалектик алоқадорликни тараннум этувчи ҳодисалар, бир сўз билан, инсоннинг маданиятлашуви, ақл-идрокининг кенгайиши намунасидир.
Фалсафа табиат, жамият ва инсон ҳақида тушунчалар тизимини яратади, дин тасаввур доирасининг бепоёнлиги томон бошлайди, санъат эса конкрет ҳиссий образлар орқали инсонга табиат, жамият ва инсоннинг янгидан-янги томонлари ва жиҳатларини ҳиссий гавдалантиришга муяссар бўлади.
Замонавий олам манзарасида ҳудудий чегараланиш билан бир қаторда, жаҳон динларида кенг тарқалиш тенденцияси кузатилади. Ҳозирги кунда жаҳон динларига (ислом, насронийлик, буддавийлик) ер куррасининг ярмидан ортиғи эътиқод қилади. Фақатгина ҳудудий чегарадан фарқли равишда жаҳон динлари миллат, географик муҳит танламаган ҳолда, турли давлатлар ва минтақаларда, турли сўзларда муомала қилувчи инсонларни бирлаштирувчи кучга эгадир.
Жаҳон динларининг пайдо бўлиши узоқ тарихий жараённинг ривожланиш маҳсули бўлиб, турли давлатларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларидаги алоқадорликларнинг кенгайиши билан белгиланади.
Маълумки, ҳар бир диний эътиқод даъватсиз, тарғибот-ташвиқотсиз кенг омма орасига кириб боролмайди. Фақат муқаддас китоблар ва ибодатхоналар орқалигина кўзланган мақсадга эришиш қийин. Шу боис даъватнинг янада кенгроқ, бошқа маънавий ҳодисалар кўмагида олиб борилиши табиий зарурат сифатида юзага чиқди. Натижада асосий воситалардан бири сифатида дин санъатни танлади. Зеро, санъат барча ифода шакллари ичида универсаллиги билан ажралиб туради: у бирваракайига ранг-баранглик, мукаммаллик ва жонлилик хусусиятларига эга. Шундай қилиб, умумжаҳоний динлар санъат билан ҳамкорлик қила бошлади. Ана шундай ҳамкорлик маҳсулида тўқилган ижодни биз диний-бадиий асар деймиз.
Қуллар кураши ва турли синфий зиддиятлар ва бошқа томондан варварлар зуғуми, иқтисодий ва ижтимоий инқироз V асрда Ғарбий Рим империясини ҳалокатга олиб келган. Бу антик давр сифатида катта аҳамият касб этган тузум ўрнига ва унинг харобаларида ўрта асрлар, деб ном олган феодал муносабатларига асосланган давр бошланади. V—VIII асрларда насронийлик дини мафкуравий устувор бўлган янги феодал маданиятига асосланган тузум шаклланган. Бу даврда хўжалик ва маданиятда кескин орқага қайтиш тенденцияси кузатилади. Ҳунармандчилик, савдо-сотиқ сустлашиб, шовқин ва инсонлар билан гавжум бўлган кўчалар ҳаёти сокин ва бўшлиққа айланиб, асосий ҳаёт қишлоққа кўчган. Бу даврни феодал мафкураси оддий саводхонликни ноёб ҳодиса даражасига тушириб қўйган.
Черков узоқ асрлар мобайнида сиёсий институт вазифасини бажарган, инсонларнинг онгига катта таъсир кўрсатган. Зерикарли ҳаёт, дунё ҳақидаги билимларнинг ҳамма учун ҳам етарли бўлмаганлиги сабабли, насронийлик дини бу вазифани, яъни дунё ҳақидаги билимлар тизимини, оламнинг яратилиши ва хусусиятлари, унда ҳаракатланувчи кучларнинг қонуниятлари ҳақида уқтирган. Насронийликка ўзининг илиқлиги билан ҳиссий тортиш кучига эга бўлган, иккинчидан, унда романтик кайфиятнинг кўтаринлилиги билан ва учинчидан, инсонларнинг тенглиги ғояси энг олий қадрият эканлиги билан ҳам унга ўз даврида шундай баҳо берилган.
Католицизм ғарбий европанинг якка мафкураси даражасида бир неча асрлар давомида ҳукмронлик қилган. Черков догматлари бир вақтнинг ўзида сиёсий аксиомага айланган, Инжил матнлари эса судларда қонун даражасига кўтарилган. Рим папаси бошчилигида черков якка ҳокимликни ўрнатишга ҳаракат қилган. Маданият соҳасида черков монополия вазифасини ўтаган. Руҳонийлар тасарруфидаги мактаблар буткул уларнинг эҳтиёжларини бажарган. Фалсафа черков ва дин қаролига айланган. Халқ томонидан кўрсатилган ҳар қандай сиёсий кураш ёки норозилик кайфияти, динга қарши кураш сифатида дахрийлар деб эълон қилиниб, черков ортодоксал таълимотига қарши қаратилган куч сифатида эътироф этилган.
Аммо секин-асталик билан забун бўлган илм, фан ва маданият билимлар мажмуаси сифатида ўсиб борган. Салб (крестовые) юришлари Ғарбнинг Шарқ маданияти билан танишишига имкон яратди. Шу маънода бу даврларда астрономия ва математика фанларининг ривожланишини кузатиш мумкин.
Лекин Епропа Уйғониш даврига қадар XIII асрда Испаниянинг Толедо шаҳрида биринчи астрономик обсерватория қурилади. Птоломейнинг тизимлаштирилган коинот ҳақидаги таблицанинг янги ўз даври учун аниқ бўлган нусхаси яратилган. 1202 йили (XIII аср) Леонардо Фибоначчининг арифметика ва алгебрага бағишланган «Абак ҳақида китоб»и ёзилади. Бу китоб европаликларнинг XIII асрдаги математика соҳасидаги билимлари ҳақида анча тўлиқ маълумот берган. XII асрда геометрик оптикага бўлган қизиқиш, XIII аср ўрталарида кўзойнакларнинг пайдо бўлишига асос яратган. XII—XIII асрларда соатлар, Италияда ипакчилик, ҳаво тегирмони ва бошқа техник янгиликлар ихтиро қилинган.
Бу даврларни насронийлик догматикасининг ҳимоячиларига «черков оталари», яъни (patres clesiae) ёки «патристика», деб атаганлар. Унинг икки оқими мавжуд бўлиб, биринчиси: лотин-ғарбий ва иккинчиси, грек–шарқий номини олган. Патристика диний мафкуранинг чегараланган ва муросасиз сиёсатини қўллаган ҳолда илмий тафаккурга нисбатан исёнкор ва кўзбўямачилик сиёсатини олиб борган.
Ўрта асрлар католицизмининг йирик вакили шимолий африкалик епископ Аврелий Августиндир (354—430). Унга дин олами «Илоҳий» тахаллусини берган. Унинг ҳаёти мураккаб, заловат, монийлик ва неоплатонизм ғоялари билан шаклланган. Унинг машҳур «Тавба ва тазарру» деб номланган асари Аврелийнинг ички қалб ва ҳаёт эволюциясига бағишланган. Бундай ёндашув антик оламда кутилмаган ҳодиса бўлган. Рим империясининг таназзули даврида яшаган Августин бутун умидини қулаётган дунёвий давлатга эмас, балки насронийлик черковига боғлаган. Августин фикрича, инсоният тарихи худони эътироф этувчилар ва «худо кучини» мустаҳкамловчилар ва шайтон тарафдорлари бўлган «ер дўл»ини ҳосил қилувчилардан иборат бўлган. Августин фикрига кўра, «Каин ўғиллари» яратган Рим мағлуб бўлсин, унинг ўрнида «абадий илоҳий давлат» яратилади ва Иусус Христоснинг иккинчи бор намоён бўлишига қадар черковдан мамнунлик топади. Аврелий таълимотига кўра, Момоҳаво ва Одам атонинг гуноҳлари натижасида инсоннинг кемтик кучи мағлубиятга учради. Бу муаммолардан фақат «тенгсиз куч тимсоли худога бўлган муносабат»дир, унинг ердаги намояндалари черковдир. Черковсиз нажот, илож йўқ. Августин ижтимоий тенгсизлик, қуллик ва хусусий мулкчиликни ҳимоя қилган. У камбағалларга, «сиздан тортиб олиб бўлмайдиган нарсани севинг», демак бойликни эмас (уларда йўқ бўлган нарса), аксинча худони. Августин таълимотида феодал дунёқарашининг асосий тенденцияси, яъни аскетизм (дарвишлик), жисмнинг моддийлиги ва борлиқдан жирканиш каби иккиюзламачиликка хос бўлган ғоялар ташкил этган. «Гуноҳкор» ва «вақтинчалик» замин ҳаётига у абадий ва илоҳий «нариги дунё»нинг мавжудлигини қарама-қарши қўйган. Унинг фикрича инсон, ерда кетаётган вақтинча сайёҳ, «бепарво шамол шамчироғи», моддий борлиқ, ҳаёт шунчаки нариги дунёга тайёргарликдир. Моддий табиатдан жирканиш зарур, инсон қанчалик унинг занжирларидан тезроқ холис бўлса, шунчалик тез ҳузур-ҳаловатга эришади.
XI асрнинг ўзига хос яна бир хусусияти бу даврда Насронийлик фалсафаси яъни Схоластиканинг пайдо бўлиши эди. Схоластика юнонча (shola-мактаб), деган маънони англатган. Схоластика юқори табақалар ва зодагонларнинг расмий фалсафаси сифатида барча мактабларда бошбошдоқлик билан ҳукм сурган. Ўрта асрлар фалсафасининг мақоми «Фалсафа – илоҳиёт хизматкори»дир.
Схоластика мактабининг йирик вакилларидан бири архиепископ Ансельм Кентерберинский (1033—1109) черковнинг охирги отаси ва биринчи схоласт тахаллусини олган. Унинг фикрича, билим — ишонч хизматкори. Инсонларда худо ҳақида шундай тасаввур борки, худо мутлақ ҳақиқатдир, ундан ортиқ нарса йўқ. У воқеий, фақат ақлимизда эмас, балки ундан холи мавжуддир. Ундан ортиқ мукаммал нарса ва мавжудот йўқ. Демак, худо воқий мавжуддир.
Ўрта асрларнинг яна бир муҳим жиҳати бу даврда номиналистлар ва реалистлар ўртасидаги зиддият ва курашдир. Улар ўртасидаги кураш бир неча асрлар давомида бўлган. Мунозараларнинг асосий мазмуни «умуман инсон», «умуман уй» ва «моҳиятан яхшилик» каби масалалар бўлган.
Реалистлар – маънавий моҳият касб этадиган универсал воқеликни ёки нарсалар билан боғлиқ тасаввурларни ифодалаганлар. Масалан, аввал «умуман инсон» одамнинг «ғояси» сифатида бор бўлса, сўнгра унинг маҳсули сифатида алоҳида кишилар бор бўлади.
Номиналистлар – алоҳида, якка нарсаларнинг борлигини эътироф этган ҳолда, универсал хусусият сифатида кишилар баъзи ҳодисаларга берган номлари, атамаларини ҳисоблаганлар. Умуман олганда, бу қарашларнинг тафовути қандай бўлишидан қатъий назар, номиналистлар – объектив бор бўлган ва умумий ғояларда ҳиссий қабул қилинадиган ва реалистлар – билиш ҳис қилишдан тушунчаларгами ёки тушунчадан нарсаларгами, деган муаммоларни ўртага қўйганлар.
Бу даврнинг кўзга кўринган схоластик таълимот намояндаларидан бири италиялик Фома Аквинскийдир (1225—1274). Католик черкови Фома Аквинскийни авлиёлар қаторига қўшган. Ф.Аквинский ўзига хос ўрта асрлар диний энциклопедиясини яратишга ҳаракат қилган ҳолда, Аристотель фалсафасини сохталаштирган ва насронийликнинг догматик ғояларига суянган. XIX асрнинг охирида Рим католик черкови Папаси Лев XIII томонидан Фома Аквинскийнинг таълимоти католик черковининг ягона ҳақиқий фалсафаси сифатида тан олинган. Аквинский таълимотига кўра, фалсафа илоҳиётга қарши бормаслиги керак, чунки фалсафанинг моҳияти шундай пастки, уни илоҳий ақлдан паст турган инсоният ақли билан тенглаштириш мумкин. Табиат худо томонидан ҳеч нарсадан яратилган ва у томонидан бошқарилади. Оламдаги ҳамма нарса ўз иеархиясига эга: номоддий нарсалардан бошлаб, инсонлардан кўтарилиб, фаришталарга етиб, улардан авлиёларга ва ниҳоят худога бориб тақалади. Ҳар қандай қуйи босқич ўз мақсадига эга, яъни юқорига интилиш. Зеро, умуман олганда, барча тизимнинг мақсади худога эришишдир. Ҳар қандай ҳодисанинг «шакли» ва «сирли хусусияти» табиатда яширинган. Масалан, схоластлар фикрича, оғир жисм шунинг учун тушадики, чунки унинг табиий жойи Ер марказидадир; тутун юқорига шунинг учун кўтариладики, чунки унинг жойи осмондадир, табиат бўшлиқдан хавфсирагани учун сув насос натижасида ҳаракатга келади. Айлана ҳаракат, уларнинг фикрича, «мукаммал», тўғричизиқли ҳаракат «номукаммалдир», шунинг учун осмон жисмлари қонуниятга асосланиб ҳаракат қилади, Ердаги жисмлар тасодифиятдир. Ер ҳаракатсиз, барча ижобий ва салбий ҳодисалар унга тенглаштирилган. Қуёш унга ёруғлик ва иссиқлик беради, ёмғир ер ва экинни намлаштириш учун ёғади, мушуклар сичқонларни йўқ қилиш учун яратилган. Табиий офатлар ва кучли момақалдироқ худо томонидан инсонларнинг гуноҳлари учун жазо сифатида юборилади.
Фома Аквинский ўзининг ижтимоий тузум доирасидан чиқиб кета олмаган, унинг фикрича, ижтимоий тенгсизлик ва эксплуатация худо инъоми. Инсонлар ўз табақаларидан юқорига кўтарила олмайдилар, чунки бу гуноҳ, унинг сабаби табақаларни худо яратган. Ашаддий монархист сифатида ҳукмдорни, нафақат бошқарувчи, балки давлат яратувчиси, деб ҳисоблаган. Ҳукмдор қудратини у «илохий эркинликда» билган. Унинг фикрича, агар дунёвий ҳокимият сохта танга ясовчилар ва бошқа золимларга ўлим жазосини белгиласа, худди шундай жазони бидъатчиларга қўллаш ҳам адолатлидир.
Антик меросга бўлган қизиқиш ва муносабат Уйғониш даври фалсафий тафаккурига катта таъсир кўрсатган. Янги илмий ва табиий кашфиётлар билан қуролланган бу даврнинг янги дунёқараши илоҳий дунёқарашга қарши тура олди. Бу даврнинг яна бир муҳим хусусияти замонавий миллатларнинг ташкил бўлишида намоён бўлиб, янги капиталистик муносабатлар шакллана бошлади. Шаҳарлар миллий ҳаётларнинг марказига айланди. Джордано Брунонинг оламнинг кўплиги ҳақидаги таълимоти Ер ва қуёш тизими ҳақидаги билимлардан, инсон тафаккурини янада чуқурроқ англашга, яъни коинот сирларига қаратди. Фан илоҳиётнинг хизматкорлигидан воз кечди, Гуттенберг кашф этган нашр асбоби инсоннинг эркин тафаккуридан далолат берар эди. Ўрта асрлар схоластик таълимот ва халқаро бўлган лотин тили мазхара қилинди. Замон талабига жавоб бера олмайдиган лотин тили ўрнини умуммиллий италия, франция, немис, испан, инглиз тили ва адабиёти эгаллади. Лекин шунга қарамай XV—XVI асрлар европаликлар Реформация даврига қадар ўрта асрлар асирлигидан чиқиб кета олмадилар ва бу билан баъзи ҳолларда Уйғонишни англай ҳам олмаганлар. Уйғониш – бу ўтиш даври маданияти, интенсив хусусият касб этган, фақат Италия бундан мустасно, гарчи у ҳам жуда қисқа вақт давом этган бўлса-да, Уйғониш бир вақтнинг ўзида «юқори» ва шу билан бирга «кечиккан» инқироз эди. Гарчи Италияда Уйғониш кенг халқ қатламларини қуршаб олган бўлишига қарамай, нисбатан узоқ муддатга чўзилмаган. Англияда эса бутун Уйғониш даврини фақат Шекспир ҳаёти ва ижоди билан боғлаш мумкин. Германия ҳақида гапирганда, бу ердаги тор доирадаги инсонпарварлар ва уларнинг қисқа даври ҳақида гапириш мумкин. Лекин шунга қарамай биргина Дюрернинг ўзи даврга баҳо беришда етарли шахс ҳисобланади.
Нидерландияда Уйғониш даврининг йирик вакили ёзувчи-сатирик Эразм Роттердамскийдир (1466—1536). Унинг «Аҳмоқлик ҳақида мақтов сўз» асаридаги асосий ғоя барча мавжуд ижтимоий зулмларга қарши бўлган нарса маорифдир, деган фикрларидир. Унинг фикрича, феодал жамиятининг нуқсонлари уларга «Аҳмоқлик маликаси» раҳнамо бўлганлиги билан белгиланади. Халқлар ўртасидаги тинчлик тарафдори ва урушларга қарши курашган аллома «Тинчлик шикояти» асари билан ҳам машҳурдир. Унинг фикрича, «кўпчилик халқлар урушни ёқтирмайдилар, улар тинчлик ҳақида дуо қиладилар. Фақат баъзилар, ўзларининг қабиҳ муваффақиятларини халқ азобида кўрадиганлар уруш тарафдори бўладилар. Бу адолатми ёки йўқ, уларнинг ноинсоф қилмишлари меҳрибон одамлар истакларидан устун бўлса, ўзингиз фикр чиқаринг»1.
Уйғониш даврининг яна бир ўзига хос ахлоқшуноси, бу Мишель де Монтендир (1533—1592). Унинг ахлоқий қарашлари кўпроқ скептицизмга мойилдир. Инсонлар ўзгарувчан, бу билан уларнинг фикри ҳам ўзгаради, ҳар қандай фикр инсоннинг шахсий ривожланиш маҳсулидир, шунинг учун бу фикрларга объектив аҳамият бериш зарур эмас. «Биз ғурур билан Цицерон бундай деган, ёки Платоннинг ахлоқий таълимоти бундай, бу Аристотелнинг асл сўзларидир. Лекин биз ўзимиз, ўз номимиздан нима деймиз? Бизнинг шахсий фикрларимиз нималардан иборат? Бизнинг хулқимиз қандай? Зеро, бу нарсаларни тўтиқуш ҳам айта олиши мумкин»1. Монтень «Тажрибалар» (1580—1588) асарида Янги Минтақадаги туземликларнинг ибтидоий-жамоа тузумини идеаллаштирган. Энг асосий масалаларни у ерларда қамоқхоналар, суд, милиция участкалари ва диний урушлар йўқлиги ва шу билан бир қаторда бу халқларнинг матонати, очиқлиги ва ҳалоллиги билан ҳайратланади. Халқпарварлик, эзилган халқга раҳнамолик, оддий меҳнаткаш инсонлар тақдири бу китобда қизил ип бўлиб ўтади. Эзгуликнинг интиҳоси лаззатланишдир, сўзсиз маънавий лаззатланишдир. Монтень фикрига кўра: «Мен ўзимни ўрганаман, бу менинг метафизикам ва физикам».
Голландиялик файласуф Бенедикт (Барух) Спиноза (1632—1677) Амстердамнинг савдогар яҳудийлар оиласида дунёга келган. Спиноза раввинларнинг таълим даргохида ўқиган, бироқ унинг ноёб иқтидори нафақат диний ғояларни ўрганишга, балки дунёвий илмларни эгаллашга қаратилади. Декарт фалсафасидан таъсирланган Спиноза яҳудийлик динидан буткул воз кечиб, фалсафа муаммоларига ва ахлоқшунослик борасида Декартнинг рационал қарашларини давом эттирди ва янада юксак босқичга олиб чиқди. Спиноза ўртамиёна, қишлоқ шароитида яшаган, қисман ночорлик ва мунтазам тазйиққа учраган. Спинозанинг 1675 йили ёзилган, ҳаётидаги энг муҳим асарларидан бири «Этика» чоп этилмаган. Бунинг сабаби, унинг рақобатчилари, илоҳиётчилар китоб ҳақида уни дахрийликда ва худога нисбатан қарши қаратилган асар сифатида нашр этишни таъқиқлашган. Унинг асарлари «жоҳил ва худосиз таълимотлар» деб эълон қилинган. Спинозанинг илмий асарлари XIX—XXасрларда чоп этилган. Спинозанинг илк асарларидан бири «Ақл камолоти ҳақида трактатлар» асарида, файласуф «юксак инсоний камолотга эришиш учун барча фанларни битта мақсадга йўналтириш зарур, ... Фанда нимаики бизни мақсадимизга етакламаса, уни орқага ташлаш керак, чунки у бефойдадир. «Юксак инсоний камолотга» эришиш воситаси механика, тиббиёт ва этикадир»1, деган фикрларни билдирган.
Декарт гарчи, табиатшунослик соҳасида новатор бўлса-да, лекин ижтимоий тасаввурлари билан француз буржуазиясини зодагонлар билан келиштиришга ҳаракат қилган. Унинг асосий ахлоқий қоидаси, «менинг давлатимни қонун ва одатларига бўйсуниш керак, худо марҳамати билан ёшлигимда тарбия олган динга суяниш ва шу билан бир қаторда, бошқа нарсаларда кескин тафовутлардан холи бўлган, нисбатан ақли расо, мўътадил фикрларга суянган одамларга эргашиш керак, чунки бу мен яшашим керак бўлган доирадир»2.
Ўрта асрлар схоластикага қарши чиққан ҳолда, Декарт фалсафанинг вазифаси сифатида эътиқодни билимларга ўзгартириш, иррационализмга рационализмни ва мантиқий исбот обрўси олдида тан бериш кераклигини ифодалаган.
Европа ўрта асрлар тушунчаси Янги даврга ўтиш, феодализмдан буржуазия сари тараққиёт моҳиятини белгилайди. Бу кенг қамровли жараён Европада капиталнинг бирламчи йиғиндисининг пайдо бўлиши, банк молия тизиминигш шаклланиши, астрономиянинг ривожланиши натижасида дунёнинг илмий кўриниши ҳақида маълумотлар йиғилди. Н.Коперник, Д.Бруно, Г.Галилейларнинг гелиоцентрик қарашлари, ернинг ўз ўқи атрофида айланиши ҳақидаги маълумотлар, қуёш атрофида планеталар рақси каби, 1517 йилда Колумбнинг океанология фанига қўшган хизматлари, Магелланнинг ер шари бўйлаб саёҳатлари Европа Уйғониш даврининг муҳим жиҳатларидан биридир. Денгиз кемалари хўжалигининг кенгайиши ер куррасининг ягона цивилизациясига имконият яратди. Коперникнинг яратган тизими коинот ҳақидаги диний-сирли тасаввурларни чиппакка чиқарди. Д.Брунонинг оламнинг кўплиги ҳақидаги қарашлари инсоният тафаккурини коинотга, Ер куррасидан ташқарига қуёш тизимига қаратди. Фан илоҳиётнинг қули бўлишдан воз кечди, Гуттенберг яратган босма станок озод инсон тафаккурига катта қурол бўлди. Ўрта асрларнинг схоластик таълимотининг халқаро лотин тили мазах қилинди. Давр тақозоси билан француз, инглиз, немис, испан умуммиллий тиллари ва адабиёти пайдо бўлди. Ниҳоят тасвирий санъатда тубдан тўнтариш юз берди.
Уйғонишнинг ибтидоси ўрта асрларга ва интиҳоси янги даврнинг бошланиши билан боғлиқдир. Уйғонишнинг ўзига хос хусусияти у бошланиши билан яна тугаб борарди. Икки йирик формациялар ўртасидаги ўтиш даври сифатида, муқим бўлган иқтисод, сиёсат, дин, ахлоқ каби тартиблар билан бой бўлган кенг имкониятлар даври эди. Имкониятлар ҳамма жойда ҳам бир хил бўлган эмас, давр талаб этган тафаккур ва ҳиссиёт тезкорлигига ҳамма ҳам тайёр бўлмаган. Ҳатто XV—XVI асрлардаги европаликларнинг кўпчилиги Реформация ва контреформация даврига қадар ўрта асрлар тасаввурлари қобиғидан чиқиб кета олмаган. Баъзилари эса Уйғонишни ҳис ҳам этмаган1.
Уйғониш – ўтиш даври маданиятидир, фавқулодда шиддатли, агар Италия ҳақида гап кетса жуда қисқа муддатли воқеа бўлган. Италия ҳақида сўз кетганда, маданиятнинг – «Юқори Уйғониши», тахминан XV асрни «кватроченто», деб атайдилар. Лекин кейинги таҳлиллар кватроченто вакилларини ҳам ғоя ва ижод услуби жиҳатдан ўрта асрлардан буткул воз кечмаганликларидан далолат беради. Фақат Леонардо, Микеланджело ва бошқаларда Уйғониш, дарҳақиқат, «юқори» ва шу билан бир қаторда кеч ва инқирозли бўлган. Шу сабабли кўпгина Италия Уйғониш намояндалари у ерни тарк этганлар. Зеро, бошқа давлатларда Уйғониш нисбатан янада камроқ муддатда бўлган. Англияда Уйғониш даври тарихи биргина Шекспир ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ. Германияда Уйғониш ҳақида ҳеч нарса гапириш мумкин эмас: инсонпарварларнинг жамоаси жуда тор, асри эса жуда калтадир. Бироқ биргина Дюрернинг ўзи даврга баҳо бериш учун етарлидир.
Гарчи инсоннинг беқиёс имкониятлари ҳақидаги хаёлий фикрлар Уйғонишнинг сўнгги даврларида пайдо бўлган бўлса-да, бироқ саволга жавоб тарзида эътироф этиш керак. Чунки Бокаччода инсон эркинлигининг чексиз имкониятларига ишонч йўқ, Шекспир Гамлети бу ишончни йўқотади, Сервантес учун эса бу донкихотликдир. Бироқ Уйғонишнинг қандай бўлишидан қатъий назар бу ишончсиз тушуниш мумкин эмас. Леонардо, Микеланджело, Рабле, Шекспир, Джордано Брунонинг инсонпарварлиги ана шу ғоялари билан бошқа даврлардан ажратиб турган.
Бу даврларнинг муҳим хусусияти биринчидан, инсонпарварлик ва умуминсонийлик қадриятларига суянган жаҳон динлари мустаҳкамланди. Иккинчидан, турли халқларнинг маданий бирлигининг тиргаги халқаро тиллар муомалага тезкор кириб келди. Европада лотин ва қадимий грек тиллари бўлса, Ўрта ва Яқин Шарқ давлатларида араб ва форс тиллари эди.
Шундай қилиб, аста-секин миллий идентиклик, хусусият, ҳолат каби муаммолар юзага чиқа бошлади. Маданий антропология тарихида идентиклик феномени бир қанча ёндашув ва таълимотларда турлича талқин қилинади. Мумтоз назария бўлган Э.Эриксон таълимотида идентиклик а) эго-идентиклик ва кенг маънодаги – гуруҳ идентиклиги; б) позитив ва негатив идентиклик каби туркумлашишда тушунтирилган. Улар эса қуйидаги турлар асосида шаклланган:

Download 4,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish