1.4.3.Грунтларнинг сув ўтказувчанлиги
Грунтларнинг ўзидан маълум миқдорда сувни ўтказиши унинг сув ўтказувчанлиги дейилади. Сув ўтказувчанлик фильтрация коэффициенти билан ифодаланади. Босим градиенти бирга тенг бўлганда маълум юза орқали вақт бирлигида ўтадиган сув миқдорига фильтрация коэффициенти дейилади ва у "К" билан белгиланиб, мм/сек ёки м/суткада ифодаланади. Буни фильтрация тезлиги деб ҳам аталади.
Грунтларнинг сув ўтказувчанлиги унинг \оваклигига ва йирик \оваклар миқдорига ва гранулометрик таркибига бо\лиқдир. Сув ўтказувчанлик то\ жинслари таркибига кўра қуйидаги йўналишда камайиб боради: ша\ал қум қумлоқ соз тупроқ гил.
Гиллардан ташкил топган жисларнинг сув ўтказувчанлиги бошлан\ич намлигига бо\лиқ. +уруқ гилли жинслар аввал сувни ўзидан яхши ўтказади, намлиги ошгандан сўнг сув ўтказувчанлиги кескин пасаяди. Намланганда тез кўпчиб кетадиган жинслар сувни кам ўтказади ёки мутлоқ ўтказмайди.
То\ жинсларининг сув ўтказувчанлиги уларнинг структурасига ҳам бо\лиқ. Масалан, микроструктурали гилли жинсларда макро-, микроагрегатли ва сер\овак лессларга нисбатан сувни ёмон ўтказади.
То\ жинсларининг сув ўтказувчанлиги уларнинг текстурасига ҳам бо\лиқ. Шунга кўра то\ жинсларида сувнинг тез ҳаракатланишига вертикаль ва горизонталь йўналиш бўйича ҳар хил бўлади. +атламли жинсларда сув ўтказувчанлик қатламлар йўналишига қараб ҳар хил бўлади.
Сув ўтказувчанлик жинслар таркибининг ҳар хиллигига кўра аэрация зонасида айрим горизонталларда кескин ўзгаради.
Бир хил таркибли жинсларда сув ўтказувчанлик текис ва бир хил тезликда содир бўлса, ҳар хил таркибли жинсларда сув ўтказувчанлик нотекис ва ҳар хил тезликда содир бўлади. Ҳар хил грунтларнинг сув ўтказувчанлиги Ф.П.Соворенский(1935) фикрича 3 та группага ажратилади:
Сув ўтказувчан жинслар фильтрация коэффициенти К 1 м/сут. Буларга йирик донадор жинслар, яъни ша\ал, қумли ва ша\алли ётқизиқлар киради.
Нам сув ўтказувчан жинслар ( К қ 1-0,001). Буларга гилли қумлар, қумлоқлар, лесслар, кучсиз дарзланган қаттиқ жинслар киради.
Практик жиҳатдан сув ўтказмайдиган деб ҳисобланса ҳам босим градиенти маълум миқдорга чиққанда улар ўзидан сув ўтказади. Гилларда асосан бо\ланган сув бўлади, босим таъсирида улар жинсдан ажралиб чиқади. Бо\ланган сувни ҳаракатга келтирувчи босим градиентига бошлан\ич босим градиенти ёки фильтрация бўса\аси градиенти дейилади. Бошлан\ич босим градиенти миқдори 5-10 ва ундан юқори бўлиб, у то\ жинсининг таркибига, структурасига ва зичлигига бо\лиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |