Грунтларнинг текстураси - грунтларнинг яхлитлик, массивлик, кетма-кетлик, йўл-йўл, варақланган атраксимон каби тузилиш таркибини, заррачалар жойлашишини ифодаловчи белгилари йи\индиси текстура деб аталади.
Грунтлар заррачаларининг ёпишганлигига, зичлигига, бир-бирига нисбатан жойлашганлигига қараб, текстуралари аниқланади, улар катта аҳамиятга эга. Масалан: заррачалар таркиби бир хил, текстураси ҳар хил (\оваклиги) грунтнинг муҳандислик геологик хоссалари турли бўлиб, бир-биридан тубдан фарқ қилади: анизотроплик хусусиятларини, сув ўтказувчанлиги, суффозия, просадка, деформация сурилиш жараёнлари ҳар хил бўлади.
Грунтларнинг текстураси 3 катта гуруҳга - магматик, метаморфик, чўкиндига бўлиб ўрганилади, баҳоланади ва амалиётда ишлатилади.
Гилли грунтларнинг текстураси қатламланганлиги, массивлиги (яхлитлиги), ҳосил бўлиш шароитига кўра ҳар хил катталикдаги зарраларнинг фазода ўзаро жойлашишидан ҳосил бўлган текстуралари қаватли, яширин қаватли ва \оваксимон бўлади. +уриб қолишидан ҳосил бўладиган тўрсимон, асалари инисимон, \овакли, \оваксиз бўлади.
Диагенез жараёни натижасида ҳосил бўладиган қат-қатли, лентасимон, тик ёриқлик ва бошқаларга бўлинади.
Грунтларнинг текстураси грунтларнинг муҳандислик-геологик хоссаларини ўрганишда (башорат қилишда), иншоот заминида ўзини қандай тутишига катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун грунтларнинг текстураси ҳар хил услублар (микроскоп, электрон микроскопларда) билан мукаммал ўрганилади, баҳоланади.
Грунтларнинг умумий физик хоссалари
Грунтларнинг умумий физик хоссаларига уларнинг минерал қисмлари зичлиги, грунтларнинг умумий зичлиги, скелет зичлиги, \оваклиги, пластиклиги ва консистенцияси киради.
Грунт зичлиги 1 м3 ҳажмдаги жинс массасига тенг. СИ системасида, зичлик бирлиги қилиб 1 г/см3 ёки 1 кг/м3 қабул қилинган. Чунки ҳар қандай то\ жинсларининг ҳажми унинг минерал қисмининг, яъни скелетининг ҳажми ва \оваклик, бўшлиқ ва ёриқлар ҳажми йи\индисидан иборат. Шунинг учун грунтларнинг зичлигини характерлаш ва баҳолаш мақсадида уч кўрсаткич: грунтнинг минерал қисми зичлиги (м), грунт зичлиги () ва грунт скелети зичлиги (ск) дан фойдаланилади.
Грунтлар минерал қисми зичлиги 1 см3 ҳажмдаги жинс массасига тенг. Унинг қиммати жинс минерал қисми массасининг ҳажмига нисбати орқали аниқланади.
Грунтларнинг минерал қисми зичлигининг қиймати шу жинсни ташкил этувчи минералларнинг ўртача зичлигига бо\лиқдир. +ум ва гил грунтларини ташкил этувчи минералларнинг зичлиги ўзаро бир-бирига яқин бўлгани учун бу жинсларнинг минерал қисмининг зичлиги ҳам бир-бирига яқиндир. Масалан, қумники 2,63-2,65 г/см3, қумлоқ тупроқники 2,65-2,67 г/см3, қумоқ тупроқники2,7-2,69 г/см3, гил тупроқники 2,69-2,71 г/см3.
Табиий нам ҳолатидаги грунтларнинг 1 см3 ҳажмдаги массаси унинг зичлиги деб аталади. Унинг қиймати грунт массасининг ҳажмига нисбати орқали ҳисобланади. Грунтларнинг зичлиги унинг \оваклигига ва намлигига бо\лиқ. /оваклик қиймати қанча юқори бўлса, унинг зичлиги шунча кам, минерал қисмининг зичлиги кўп бўлса, жинс зичлиги ҳам юқори бўлади. Намлик қийматининг ошиши билан жинс массаси ҳам о\ирлашади. Шу сабабли жинс зичлигининг қиймати ҳамма вақт унинг минерал қисмининг зичлиги қийматидан кам бўлади. Грунтларнинг зичлиги уларнинг физик ҳолати ва зичланиш даражасини ифодалайди.
Табиий ҳолатдаги грунтларнинг 105-1100С ҳароратда қуритилгандан кейинги массаси скелетининг зичлиги дейилади. Скелет зичлиги грунтларнинг минерал қисми зичлигига тў\ри, \оваклигига тескари пропорционал, яъни минерал қисми зичлиги ортиши билан скелетнинг зичлиги ҳам ортиб, \оваклиги ортиши билан скелет зичлиги камаяди. Грунт скелети зичлигининг қиймати, шунингдек, қуруқ жинс массасининг ҳажмига нисбати орқали ҳам аниқласа бўлади.
Грунтларнинг \оваклиги муҳандислик геологиясида муҳим роль ўйнайди. Грунтларнинг \оваклиги деб олинган ҳажмдаги грунт орасидаги умумий бўшлиққа айтилади.
/оваклик миқдори грунтни ташкил этган зарраларнинг катталигига бо\лиқ. Зарралар қанчалик кичик бўлса, жинс \оваклиги шунча юқори бўлади ва аксинча, масалан, қумнинг \оваклиги 28-35%, қумлоқ тупроқ ва қумоқ тупроқники 40-50% ни ташкил қилади.
Грунтлар ташқи куч таъсиридан \оваклиги ҳисобига сиқилади ва унинг ҳажми камаяди. Ҳисоблаш ишларида \оваклик қийматидан фойдаланиш айрим қийинчиликларни юзага келтиради. Шунинг учун \оваклик коэффициентидан фойдаланамиз. Грунтдаги бўшлиқлар умумий ҳажмининг скелетнинг зичлигига нисбати грунтнинг \оваклик коэффициенти деб аталади.
/оваклик коэффициентининг қиймати \оваклиги кам бўлган жинсларда 0 га, \оваклик юқори бўлган жинсларда 1 га яқинлашади. /оваклик қ 50% бўлганда \оваклик коэффициенти 1 га тенг бўлади.
Грунтларда \овакликдан ташқари уларда пластиклик ҳам мавжуд. Гил грунтлар таркибидаги намликнинг миқдорига қараб, қаттиқ, пластик ва оқувчан ҳолатда бўлади. Грунтларнинг бундай ҳолатлари уларнинг консистенция шакли деб аталади. Грунтларнинг хамир каби юмшоқ бўлиб, ташқи куч таъсирида ҳар хил шаклга кира олиши ва куч таъсири йўқолгач, бу шаклни сақлаб қолиш хоссалари пластиклик дейилади. Грунтларнинг бу хоссаси гил заррачаларининг миқдори кўп бўлган жинсларда кучли бўлиб, грунтларнинг табиий текстураси ва кристалл бо\ланишлари бузилгандан кейин намоён бўлади.
Грунтлар намликни маълум бир қийматида бир ҳолатдан иккинчисига ўтади. Грунтнинг қаттиқ ҳолатдан пластик ҳолатга ўтишидаги намлиги пластикликнинг қуйи чегараси деб аталади. Агар намликни яна ҳам кўпайтирсак грунт ташқи куч таъсиридан ўз тур\унлигини йўқотади.
Грунтнинг пластиклик ҳолатдан оқувчан ҳолатга ўтишидаги намлиги пластикликнинг юқори чегараси деб юритилади. Бу намликда зарралар орасидаги бо\ланиш бутунлай бузилади, улар бир-бирига нисбатан силжийди ва грунт тур\унлигини йўқотади.
Пластикликнинг юқори ва қуйи чегараси орасидаги фарқ пластиклик сони деб аталади.
Пластиклик сонининг қиймати грунтнинг пластиклик ҳолатини характерлайди. Таркибида монтмориллонит минерали кўп бўлган грунтларда унинг қиймати юқори бўлади. Пластиклик сони грунтларнинг сиқилиши, бўкиши ва бошқа хоссалари билан узвий бо\лиқ бўлганлиги учун унинг қиймати грунтларнинг номини аниқлашда ҳам ишлатилади.
Гил грунтлар намликнинг қуйи чегарасида анча бўшроқ бўлиб, иморат ва иншоотлар пойдевори учун ҳандақлар, зовурлар, котлованлар қазиш жуда осон бўлади.
Намликнинг миқдорини ошиши натижасида табиий тузилиши бузилган гил жинслар ҳолатлари унинг консистенцияси орқали ифодаланади.
қаттиқ
ярим қаттиқ
базўр пластик
юмшоқ пластик
оқувчан пластик
оқувчан
|
В 0
0 В 0,25
0,25 В 0,5
0,5 В 0,75
0,75 В 1
В 1
|
Do'stlaringiz bilan baham: |