Грунтга ишлов беришни механизациялашган усули


Бир чўмичли экскаваторлар билан грунтни қазиш



Download 1,27 Mb.
bet4/14
Sana23.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#870906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Лекция №5

5.7.1 Бир чўмичли экскаваторлар билан грунтни қазиш.

Бир чўмичли экскаваторлар циклик-даврий ҳаракатланувчи машиналарга киради. Бир чўмичли экскаваторнинг асосий параметри-чўмич сиғими, м3. Асосий технологик параметрлари: қазиш чуқурлиги ( баландлиги), максималь қазиш радиуси, ортиш баландлиги. Турли саноат тармоқларида (кўмир, тоғ саноатида) чўмичининг сиғими 100 м3 гача бўлган экскаваторлар қўлланилади. Қурилишда ишлатилаётган экскаваторлар чўмич сиғими 1,5 дан 4,0 м3 гача бўлган саккиз ўлчамли гуруҳларга бўлинади. Экскаваторларнинг энг кенг тарқалгани 4-нчи ва 5-нчи гуруҳидир (чўмич сиғими 0.65 ва 1м3). Бир қатор моделларга экскаватор ишчи жараёнинг баъзи операцияларини автоматлаштирадиган мосламалар ўрнатилган. Анъанавий жиҳозлар ёрдамида (тўғри чўмич, тескари чўмич, драглайн, грейдер) бир чўмичли экскаваторлар грунтни қайта ишлашдаги комплекс технологик жараён таркибига кирадиган жараёнларни механизациялаш мумкин: турли турдаги ер иншоотларида грунтни қазиш ва жойлаштириш; грунтни ортиш; ер иншооти чегарасида грунтни кўчириш.


Бир чўмичли қурилиш экскаваторларининг аксарияти бу-универсал машиналар бўлиб, улар турли алмаштириладиган ишчи жиҳозлари билан таъминланган бўлиши мумкин. Охирги йилларда гидроприводни (гидроюритма) кенг тарқалиши сабабли, бир чўмичли экскаваторни универсаллиги янада ошди. Замонавий гидравлик экскаватор ўнтадан ортиқ турли кўринишдаги ишчи жиҳозлари билан таъминланган бўлиши мумкин, улар экскаваторнинг технологик имкониятларини янада кенгайтиради.

5.10-расм. Замонавий экскаваторларни турлари
Алмашинадиган ишчи жиҳозларини қўллаш қуйидаги жараёнларни механизациялаш имконини яратади; қазилма тубини тозалаш, габаритсиз ва қоя тошларни майдалаш ва чиқариб ташлаш; ер иншоотлари қияликларини (нишабини), қазилма тубини пардозлаш; тор шароитларда, қайта тўлдиришда грунтни қатламлаб зичлаш; музлаган ва қийин қазиладиган грунтларни юмшатиш.
Қурилиш экскаваторлари гусеницали ва пневмо ғилдиракли юришда чиқарилади. Ишчи жихозларни энг кенг тарқалганларига тўғри, тескари чўмич, драглайн ва грейферлардир (5.11 расм) .

Олдиндан қазилган грунтни ортиш, юқори қатламни олиш ва текислаш ишлари учун ортадиган ускуна қўлланилади. Ер ишларини бажаришда, масалан мухандислик тармоқлари учун траншеяни қазишда, тез-тез бирга бир вақтда бажариладиган жиҳозларни, материалларни, юкларни ўзатиш билан боғлиқ ишлар содир этилади. Бунда кран юк кўтаргич ускунаси қўлланилади.


Тозалаш ва текислаш ишларни бажаришда, сифатини оширишга, қўл меҳнатини камайтиришга, текисловчи ускуналарни, шунингдек телескопик стрела билан биргаликда қўллаш осонлаштириш имконини беради.
Турли кўринишли ва габаритли қазилмаларни қазиш учун профилли чўмич қўлланнилиши мумкин. Ер қазиш ишлари технологиясини “грунт ичида девор” усули билан амалга оширишда учун махсус штангали ускуна хизмат қилади. Экскаваторни қўллаш соҳасини кенгайтириш учун жумладан қийин қазиладиган ва музлаган грунтларни қазиганда, унга юмшатувчи ускуналар ўрнатилади: тишли-юмшатгич ва гидротўқмоқлар. Гидравлик экскаваторларга ўрнатилган қисқич илмоқли (тутқич) ускуна ҳам шу мақсадда хизмат қилади. Қурилиш майдонида ер ишлари олиб борилаётганда учрайдиган йирик тошларни олиб ташлашда, транспортга ортишда ва чикариб ташлашда қисқич илмоқли (тутқич) ускуна қўлланади.

5.11- расм. Гидравлик экскаваторларни ишлаш схемаси:
а-тўғри чўмич билан; б-тескари чўмич билан; в-грейферли ускуна билан;
г-драглайнли ускуна билан;
Объектларни қайта қуришда, цехларда, девор ва пойдеворлар олдиларида экскаватор қўлланилганда, тор жойларда иш бажарадиган жихозлар хизмат қилади. Асосий ишчи жихозларни шарнирли бириктирилиши конкрет шароитларда ишларни бажаришга мослашиш имконини яратади.
Бир чўмичли экскаватор – циклик-даврий ҳаракатланувчи машина бўлиб, ҳар қандай кўринишдаги ишчи жихоз билан грунт қазиганда маълум кетма – кетликда алоҳида циклнинг алмашадиган операциялардан иборат:
■ грунтни кесиш ва чўмични тўлдириш;
■ чўмични грунт билан кўтариш;
■ экскаваторни ўз ўқи атрофида тўкадиган жойга бурилиши;
■ чўмичдан грунтни тўкиш ;
■ экскаваторни орқага бурилиши;
■ чўмични грунтга тушириш ва грунтни кесимга ўзатиш.
Экскаваторни асосий вазифаси - қазилма, резерв, карьер, траншея, котлованларни қазиш, грунтни ағдармага тўкиш ёки транспорт воситасига ортишдир. Экскаваторнинг бир тўриш жойидан қазишдаги қазилманинг энг катта ўлчамлари, уни ишчи параметрларига боғлиқ.
Бир чўмичли экскаваторни қазилма қазилаётгандаги ишчи параметрларига киради:
максимал кавлаш баландлиги +Н (тўғри чўмичли экскаватор учун) - + белгиси экскаватор турган жойидан юқорини қазиятганини кўрсатади;
Кавлаш чуқурлиги (кесиш) -Н (бошқа турдаги экскаваторлар учун); Турган жойдан энг катта ва энг кам кавлаш радиуси R max ва R min; Тўкиш радиуси Rb;
Тўкиш баландлиги Hb;
Бир чўмичли экскаватор билан грунтни қазиш маромда (позицион) олиб борилади. Экскаваторнинг иш майдони забой дейилади.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish