1-илова
Таянч иборалар:
Бир чўмичли ва кўп чўмичли экскаваторлар, драглайн ва грейфер, траншея, грунтни зичлаш, грунтни трамбовка қилиш, грунтни уриб шиббалаш, дренаж, эстакадли усул, эстакадсиз усул.
2-илова
5.7. Грунтларни механизациялашган усуллар билан қазиш.
Ер ишларини бажаришнинг асосий усули грунтни қайта ишлашнинг механизациялашган усулидир. Грунтнинг қазилиши, кўчирилиши, жойлаштирилиши, текисланиши, зичланиши керакли ишчи жиҳозлар билан таъминланган, ер қазувчи ва ер қазувчи-ташувчи машиналар ёрдамида бажарилади. Машиналар сони, тури ва маркасини танлаш ер иншоотларнинг фазовий шакли ва геометрик параметрлари, қурилиш майдонининг грунтлари ва гидрогеологик шароитлари, ишларни бажаришнинг лойиха муддатига боғлиқ.
Ер ишларини бажариш умумий ҳолда уч жараёндан иборат: қазилмани қазиш, грунтни ташиш, кўтармага тўкиш, бундаги асосий жараён грунтни қазишдир. Қазилмаларни қазиш учта асосий усуллар билан бажарилади: кесиб, сув оқими билан ювиб ва портлатиш усули билан. Механик усулда қазилганда турли машиналарнинг ишчи органлари грунтга кесиш ёки парчалаш-синдириш кучлари билан таъсир қилади. Бунинг натижасида грунтни маълум қисми массивдан ажралиб ва сўрилиши мумкин бўлади. Кесиш усули билан грунт қазилганда ер қазувчи, ер қазувчи-ташувчи ва ер қазувчи-текисловчи машиналар қўлланади.
Ер қазувчи машиналар –экскаваторлар, ариқ қазувчилар грунтни чўмич пичоғи билан узиб ажратиб, ағдармага (отвал) ёки ер қазувчи машинага яқин жойлаштирилган транспорт бункерига тўкади.
Ер-қазувчи ташувчи машиналар – скреперлар ва бульдозерлар қазилмада грунтни қазиш, уни ташиш ва кўтармага тўкиш учун мўлжалланган. Бу машиналар ер ишларининг барча комплекс жараёнини тўлиқ механизациялашни таъминлайди.
Ерни қазувчи –текисловчи машиналар – тиркамали ва ўзи юрадиган грейдерлар ва бульдозерлар бўлиб, улар грунтни қазиш, кучириш ва текис-лаш учун мулжалланган.
Грунтни сув оқими билан ювиб ишлаш ва суюлтирилган грунтни қувурлар орқали кучиришда гидромониторлар, лойқа сўрадиган мосламалар қўлланилади.
Ер ишларини бажаришни самарадор шакли комплекс механизациялашдир. Комплекс механизациялашни асосий принципи шундан иборатким, жараёнлар ва операцияларни бажаришда иштирок этаётган барча машиналарнинг техник-иқтисодий ва технологик параметрлари бир-бирига мос келиши керак. Бунда машиналар тўплами (комплект) тушунчаси киритилиб, барча ишлаб чиқариш жараёни ер ишларининг комплекс механизациялашган технологик жараёни деб аталади.
Бажарилаётган технологик жараёнларга қараб ер ишларини бажарадиган машиналарни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
■ Экскаваторлар;
■ Ер қазувчи-ташувчи машиналар;
■ Юк орткичлар;
■ Грунтни зичловчи машиналар;
■ Музлаган грунтларни қазиш учун машина ва жиҳозлар;
■ Тайёргарлик ишлари учун машина ва жиҳозлар;
■ Қудуқни бурғулаш учун машина ва жиҳозлар;
■ Грунтни гидромеханик ишлаш учун машиналар;
■ Грунтни ташиш учун машиналар;
Do'stlaringiz bilan baham: |