Экскаватор “драглайн” экскаватор тўрган жойдан пастдаги грунтни қазишда, чуқур котлованларни, кенг траншеяларни, кўтармаларни барпо этишда, сув остидаги грунтни қазишда ва бошқаларда қўлланилади. Драглайн майдонларни планировка қилишда ва қияликларни тозалашда қўлланилади. Экскаваторни афзаллик фаолияти радиуси 10 м гача кавлаш чуқурлиги 12 м гача. Экскаваторнинг кавлаш чуқурлиги амалда чекланмаган машина конструкцияси транспорт воситаларни ер устига ва котлован тубига ўрнатиш имкониятига эга, яъни экскаватор ишига грунт сувлари сатхи таъсир кўрсатмайди. Экскаватор билан юмшоқ ва зич грунтларни шу қатори сувга тўйинганларни қазиш самаралидир.
Экскаватор чўмичи кран типидаги узайтирилган стреладаги пўлат арқонга осилган. Чўмич стрела узунлигидаги узунроқ масофага қазилмага ташланиб ер юзаси бўйлаб стрелага томон тортилиб чўмич грунт билан тўлдирилади. Сўнг чўмич ётиқ ҳолда кўтарилади ва тўкиладиган жойига қайилтирилади. Тортилиб тўрган арқон бўшаштирилиб ковш-чўмич бўшатилади.
Грунтни қазиганда рўпарадан-ёнлама ва ёнбош-ёнлама усули қулланилиб грунтни транспортга ва кўтармага тўкишда қўллаш мўмкин. Драглайн одатда навбатдаги турар жойларга стрела узунлигини 1\5 масофасига сурилади. Қазилма энига грунтни тўкиш усулига (кўтармага ёки транспорт воситасига) ва ер иншоотини ўзига хослигига қараб грунт қазишни бориб-келиш усулини амалда қўллаш мумкин, чунки экскаватор конструкциясини конструкция ечими бундай схемаларни қўллашга рухсат этади.
Кўндаланг мокисимон схемаси ўзи тўкар машинани ҳар ён тамонидан навбатма-навбат грунт олиш имконини беради, бўйича бориб келиш схемасида кузовни орқа деворини олдидан грунтни йиғиб олади ва ковшни кўтариб кузов устига тўкади.
Экскаваторни иш циклида қайрилишлар асосий вақтни олади бориб келиш схемада минимал бурчак қайилиши ортиш ва тўкиш учун оптималдир, чўмични кўтариш баландлигини камайиш ва экскаваторни қайилиш бурчагини қисқариши ҳисобга (бўйлама бориб келиш схемасида 00 га яқин, кўндаланг бориб келиш схемасида 9...200 ) экскаваторни меҳнат унумдорлиги 1,5... 2 марта ошади.Чўмични сиғими 0,25..2,5 м3 бўлган қурилиш экскаватори драглайн қўлланилади.
Грейферни (5.11 расм) ўзига хос холатларда чукур котлованлар, траншея, қудуқ ва ер ости сув сатхидаги грунтларни қазишда қўлланилади. Грейферни чўмичи икки ёки ундан кўпроқ паррак кафт ва канатли ёки охирги пайтда тировичли узатгич мажбурлаб бирлашадиган кафтли парраклардан иборат. Грейфер стрелага осилади ва қазилмани тик девор қилиб қазийди. Стрела қайилганда, чўмич тўкиладиган жойга сўрилади ва паррак – кафт мажбурлаб очилганда чўмич бўшайди. Фақат ўзини оғирлиги ва мажбурлаб тирговични тушириш ҳисобига чўмич грунтга ботади, шунинг учун кам ва юқори зичликдаги грунтларни, шу қатори сув остидагиларни қазиш мумкин.Чўмич сиғими 0,35..2,5 м3 қурилиш экскаватори “грейфер” қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |