Тескари чўмичли экскаваторни ўзини турган жойдан пастини асосан котлован чуқурлиги 6 м гача траншея чуқурлиги 7,6 м гача бўлганда қазишда ишлатилади. Бир циклга вақт сарфи тўғри чўмичга қараганда 10...15% кўп. Бу кўринишда жиҳозда қазилмаларни яруслаб қазиш амалда қўлланилмайди. Тескари чўмич олд чети кесувчи бу ости очиқ чўмич даста билан шарнирли бириктирилган у ўз навбатида стрела билан шарнирли бириктирилган. Орқага тортган сари чўмич грунт билан тўлади. Сўнг дастани тик ҳолатда чўмични тўкадиган жойга ўтқазади ва бир вақни ўзида кўтариб ағдариб тўкади. Тескари чўмич билан грунтни қазиш рўпара ва ёнбошдан забойларда транспортга ортиб ёки кўтармага тўкиб амалга оширилади. (5.14 расм) Ёнбошдан забойда қазилмани ёнидан қазийди, қазилма эни кесим радиуси билан чегараланган (энг қулайи 0,8 R кес), кесиш гусеница лента кўндаланг амалга оширилади, яъни экскаваторни энг кам турғунликка эга пайтда. Рупарадан забойда грунтни ботириб олиш, экскаватор секин-аста орқага юришда амалга оширилади, забой тубидан ёки табиий ер усти ён тамонидан узатилинадиган транспорт воситасига тўкилади.
Расм. 5.14. Тескари чўмич билан қазилма қазишни технологик схемаси:
1-экскаватор; 2-самосвал; 3-нишон қозиқ.
Забой эни, механизмни меъёри меҳнат унумдорлиги талаби бўйича чекланган ва 1,5...1,6 R кес ташкил этади. Рўпарадан забойда экскаватор даста стреласини энг паст ҳолатга гуссеницалар орасига туширади, шунинг учун энсиз траншеяларни қазиш чуқурлиги, энлигича нисбатан кўп. Забойни энг кам чуқурлигини чўмични “қалпоқ” билан тўлиш шароити билан аниқлайди, боғланмаган грунтлар учун 1,0..1,7 м, боғланганлар учун 1,5..2,3 м.
Ўтиш йўли эни қазишни энг катта радиусига боғлиқ, уни 1,2...1,5 R0 қабул қилинади. Транспортга ортишда 0,5...0,8 R0 грунт кўтармага жойлашда.
Бунда R0- оптимал кесиш радиуси, котлован эни 14 м гача қазилганда, одатда экскаватор эгри-бугри юриб рўпарали ўтиб катта энликда кўндаланг торцевой ёки буйлама –торцевой билан амалга оширилади. Экскаватор, тўғри чўмич қаттик грейфер, тўқмоқ, тиш-юмшатгич, шу қатори алмаштириладиган турли сиғимли жиҳозлар билан тўлдирилиши мумкин. Гидравлик экскаваторларни қуйидаги асосий афзалликлари бор.
Механик приводлилар билан алмаштирилганда янги машиналарни меҳнат унумдорлиги анча ошган.
Машиналарни солиштирма материаллар сарфи ва солиштирма энергия сарфи камайган (пасайган).
Алмаштириладиган жиҳозларни хисобига ва ишчи органларни хисобига гидравлик экскаваторни уни универсальниги 40 тур гача кенгайтирилган.
Ишчи жараёнлар автоматлашган.
Машинистлар учун қулай шароит яратилган ва бошқариш системаси тубдан такомиллаштирилган.
Машинани кўриниши эстетик яхшиланган.
Гусеницали машиналарни юриш сифати тубдан оширилган.
Ҳамма турдаги универсал экскаваторлар орасида гусенициали экскаваторлар етакчи ўринни эгаллайди. Ғилдиракли экскаваторлар билан солиштирганда оғирлиги буйича чегараланмаган. Кўпгина давлатларда энг кенг тарқалган саноат ва фуқаро қурилишида асосий ер ишлар ҳажмини бажарувчи гусеницали оғирлиги 10...50 тоннали -гидравлик экскаваторлар ишчи параметрлар (ковш сиғими, ковлаш чуқурлиги тўкиш баландлиги) экскаваторни эксплуатация массасига узвий боғлиқ, шунинг учун янги оғирлиги 50 т бўлган экскаваторлар лойиҳаланаётганда бу параметрлар жуда кам фарқланади. Фирмаларни асосий диққат эътибори алмаштириладиган жиҳозлар сонини кўпайтиришга ва бир қатор бир чўмичли экскаваторлар учун ишчи органларни такомиллаштиришга қаратилган. Энг аввало турли турдаги чўмичларни ишлаб чиқиш узайтирилган даста, қўшимча дасталар узайтирилган стрела қазиш ўқи ишчи жиҳозлар билан нишабларни планировка қилиш учун чўмичлар етарли чўмичлар. Юриш мосламасини такомиллаштиришга катта аҳамият бериляпти, энг кенг тарқалгани гусеницали, уни эни ва узунлик ўлчамлари оширилган. Бу машиналарни ўтишини ва турғунлигини оширади ва катта сиғимли чўмичлар билан таминлаш учун шароит яратади.
Янги кўринишдаги ишчи жиҳозларни ва ишчи органларни хисобига охирги йилларда гидравлик экскаваторларни қўллаш анча кенгайди. Бу ўз навбатида уларни биноларни демонтаж қилишда, тунель ўтказиш учун қўллаш имконини яратди. Экскаваторларги атроф мухитни химоя қилиш ташқи шовқин пасайтиришни таъминлаш ва двигателдан ишлаб чиккан газ таркибини бошқариш бўйича оширилган талаблар қуйилган.
Гусеницали экскаваторларни асосий техник (характеристикаси) таснифи;
Экскаватор оғирлиги – 23,5 дан то 41.0 т,
Асосий чўмич сиғими – 0,9дан то 2,3 м3;
Кавлаш чуқурлиги- 5,24 дан то 8, 24 м;
Тўкиш баландлиги – 4,9 дан то 7, 5 м;
Двигател қуввати – 110 дан то 216 кВт;
Силжиш тезлиги – 3,4 дан то 7.0 км/с;
Грунт босими – 0,048 дан то 0,080 МПа;
Кичик мини-экскаваторлар охирги пайтда кенг қўлланилмоқда, айниқса тор шароитда ишлар бажарилаётганда ёки ер ишларини бажаришда юқори аниқлиқ талаб қилинганда кичик экскаваторлар қўлланилади. Кичик экскаваторлар оғирлиги бўйича тўрт ўлчамли гурухга бўлинади. 1,5; 2,5; 3,5ва 5.0 т. Экскаваторларни юқори турғунлигини сақлаш учун, иложи борича узун ва кенг гусеницалар ва чиқиб турувчи таянч вазифасини бажарувчи мустахкам бульдозер сургичи билан таъминланган. Сургич ерга туширилганда экскаватор, гурух ўлчамига қараб 2,3...3,7 м ва кавлаш чуқурлиги 2,6.....3,7м, тўкис баландлигига эга бўлиш имкони яратилади. Кичик экскаваторлар учун ишчи органлар тўплами назарда тутилган. Стандарт чўмичлар турли энликда ва махсус вазифалар учун ишлаб чиқарилади. Лойли грунтлар учун эжекторли, ўткир, эни 800 ва 1000 мм траншеяларни тозалаш учун бундан ташқари тўқмоқ; ва шнекли бурғи билан, кичик экскаваторларни бино ишида қўлланилади. Иншоот деворларига яқин жойлашган пойдевор котлованларини, қувур йўли ва кабелларни еткизиш учун траншеяларни қазишда, йўл қурилишида, девор тўсинлар таянчини ўрнатиш учун чуқурга қазишда, дарахт ўтказишда ва худудни ободонлаштириш ишларида, гидро тўкмакни қўллаб демонтаж ишларини бажаришда кичик экскаватор қўлланилади.
Бир чўмичли экскаваторларни ўзига хослиги, экскаваторни меҳнат унумдорлигини режалашда қуйидаги омилларни хисобга олиш керак:
Чўмични тўлиш коэффициенти 0,75..- 1,1 чегарасида ўзгаради;
Экскаватордан фойдаланиш, забойда юриш вақтини йўқотиш хисобига К=0,92 ....0, 98;
Экскаватордан фойдаланиш, юксиз бўлиш вақтини йўқотиш хисобига К=0,74..0,94;
Грунтни юмшатиш коэффициенти кенг оралиқда ўзгаради: енгил грунтлар учун-0,88 ўртача грунтлар учун -0,8 оғир грунтлар учун -0,75 ва тошли учун -0,67.
Ойлик меҳнат унумдорлигида, экскаваторларни обьектда қўллаш самарадорлиги. Чўмич сиғими , м3 ..0,5. 1.0 2.0. Меҳнат унумдорлиги мин м3 ...0,8...1,2 1.2...2.0 2.0 ...3.3 асосга зарар етмаслик ва ортиқча қазилишини олдини олиш учун, траншея ва котлованлар лойиҳа чуқурлигидан 5... 10 см кам қазилади. Алохида ҳолатларда бир чўмичли экскаваторлар билан шу қатори бошқарувчи канатли бўлган.
Экскаваторларни иш саморадорлигини ошириш учун бундай ҳолатларда, экскаваторни чўмичига кўракчали пичоқ кийгизиб қўллаш мумкин. Бу мослама котлован ва траншея тубини тозалаш операциясини механизациялаш имконини яратади,бу иш t 2 см аниқлиқ билан бажарилади, бунда тубни кўлда тозалаш жараёни йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |