Грунтга ишлов беришни механизациялашган усули


Грунтни зичлаш ва трамбовка қилиш. Грунтни зичлаш



Download 1,27 Mb.
bet12/14
Sana23.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#870906
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Лекция №5

3.Грунтни зичлаш ва трамбовка қилиш. Грунтни зичлаш.
Грунтни трамбовка қилиш.

Турғун ишончли ва мустаҳкам ер иншооти барпо этиш учун жойланаётган грунт зичлаш зарур планировка кўтарма ҳосил қилишда, траншея ва котлованни қайта тўкиш ишларида грунтни жойланади ва зичланади. Грунт одатда ташиб келтирилган сари қатламлаб зичланади. Кўтарма ётиқ қатламни зичлаб барпо этилади. Ост қатламга зич лойлардан, юқориларга эса фақат кўчувчи қумли грунтлар тўкилади. Сув ўтказувчи лойли грунтлардан тўкма асос барпо этишда, қалинлиги 10...15 см юпқа дренер қатлам барпо этиш талаб қилинади, лекин у ва бошқа қатламларни аралаштириб ва қия қатламлар билан жойлаштириш ман этилади. Грунтни яхшироқ зичлаш учун кўтарма четидан ўртасига қараб тўкиш керак. Кўтарма ҳосил қилиш учун қумлоқни, ёғли, лойли, тор ерни, органик қўшимчали грунтларни қўллаш тавсия қилинмайди. Грунтни энг оптимал зичлаш коэффициенти 0,95..0,98 у иншоотни мустаҳкамлигини етарли таъминлайди, бунда вақт ўтиш билан грунтни чўкиши аҳамиятсиз бўлади. Бунда жойланаётган грунтларни оптимал намлиги қуйидаги оралиқда бўлиши керак: қумли грунт 8...12% лойли грунт 19...23% намли грунтни зичлашда яхши самара таъминлади. Қуруқ иссиқ об-ҳавода грунтларни зичлашдан олдин сув сепиб намлаш мақсадга мувофиқ. Грунтни зичлаш қуйидаги усулларга бўлинади: бостириб, шиббалаб, тебратиб. Боғланган ва кам боғланган грунтларни зичлаш учун (қумли лой, лой қум) бостириш усули қўлланилади.Боғланган грунтларни (қумлилар, йирик тошлилар) шиббалаб ва тебратиб зичлаш тавсия этилади. Грунтни зичлайдиган машиналар қуйидаги гурухга ажралади: Статик таъсир қилувчи ғалтакли машиналар, силлиқ кулачокли ва вибровальцли, пневмоғилдиракли, шиббалайдиган машина вальцаси билан тушувчи юк билан, шиббаловчи плиталар билан, виброплиталар билан. Зичловчи механизмларни танлашга талаб қилинган зичлаш даражасига, грунтни ҳусусияти, бажариладиган ишлар ҳажми, муддати ва ишларни бажариш сурьати, об-ҳаво шароити таъсир кўрсатади.


Грунтни статик ҳаракат билан силлиқ кулачкали, ғилдиракли бостиргичлаб зичлаш кенг ёйилган. Бу механизмни ишончлилиги ва оддийлиги, юқори меҳнат унумдорлиги ва нисбатан паст нархлилиги билан исботланган. Лекин қурилиш шароитида динамик ҳаракатланувчи машиналар тебратгич –механизмли бостиргичлар қўлланилади. Грунтни зичланишига қуйидаги омиллар таъсир қилади: жойланаётган ва зичланаётган грунтни йирик майдалиги , боғланувчанлиги, бошланғич зичлиги, намлиги, қатлам қалинлиги ,қабул қилинган зичлаш усуллари , қўлланилаётган машина характеристикаси (таснифи) бир жойдан зичловчи механизмни бостириб ўтиш сонлари.
Зичлаш жараёнидан олдин, бульдозер ёки грейфер келтирилган грунтни текислайди. Булдозер майдон бўйи бўйига ҳаракатланиб ётиқ қатламлаб текислайди, жойланаётган ва текисланаётган грунтни юмшоқ ҳолдаги унумли қалинлиги 0,2... 0,4 м. Кетма-кетлиги ва бульдозерни ўтиш сони грунтни ҳусусияти ва кўтарма энига боғлиқ ҳолда аниқланади. Текислашни, тўкма четидан олдин бостирилгани 0,3...0,4м бостириб амалга оширилади. Кўтармадаги грунтни қайта-тўкиш кетма-кетлигидан зичланади. Кўтармани бутун юзаси бўйлаб бостиргич кетма-кет айланиб ўтиб грунтни зичлайди. Бунда ҳар қайси навбатдаги ўтиш, аввалгини 0,2...0,3 м босиб ўтиши шарт. Ҳамма тўкмада грунтни бостириш даври тугагандан кейинги даврда ҳали шу кетма кетликда бостириш бажарилади.Силлиқ бостиришлар ва қовурғали вальцалар билан грунт 10 см чуқургача зичланади. Қумлоқ ва лойли грунтларни 30 см чуқурликгача зичлашда кулачкали бостиришларни оғирлиги турли 5дан 30 т гача.
5.29 расмда пневмоғилдиракли статик ҳаракатланувчи ва ишчи органи силлиқ (5.29 расм) ва кулачкали вальцали (5.29б расм) бостиргич схемаси кўрсатилган. Грунт зичлайдиган машиналарни асосий параметри балласт билан оғирлиги.

5.29 - расм
Асосий технологик параметрлари: зичлаш эни, зичланаётган қатлам қалинлиги. Ишлаб чиқарилаётган пневмоғилдиракли бостиргичларни балласт билан оғирлиги 10 т дан 100 т гача. Ўзи юрадиган тебратгич бостиргичларини оғирлиги 8 т гача, пневмоғилдиракли силлиқ вальцали бостиргичлар билан 0,4 м қалинликдаги қатлам билан зичлаш мумкин. Боғловчи грунтларни зичлашда бостиргични бир жойдан ўтиш сони 8...12 атрофида. Мажмуали жараён таркибида грунт зичловчи машиналарда битта операцияни бажара олиш имконияти бор жойланаётган грунтни қатламга зичлаш. Тор шароитда грунтни зичлашда турли ҳил шиббалагичлар, шу қатори экскаватор стреласига осилган зичлаш учун жиҳоз қўлланилади.(5.30 расм )

5.30 - расм
Тўкмани сўнгги зичлаш, бир жойдан силлиқ, юзали, қовурғали, кулачкали, ўзи юрадиган ва улама бостиргич билан 6...8 марта ўтиб, котлован ва траншея пазухларини 40 см чуқурликкача кўлли тебратгич, ва пневмо плиталар билан бажарилади.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish