Бульдозерни иш цикли грунтни кесиш, тилимли кесиб йиғиш, грунтни бульдозер сургичи билан сўриш ва грунтни тўкиш, грунт оладиган жойга, орқа билан юриб орқага қайтиш. Яхшиси 10..20% бурчак остидаги ҳаракатда амалга оширилади, бу энг катта қалинликдаги грунтни кесиш имконини беради. Экскаваторни ён бағрига ишлаш меҳнат унумдорлиги 1,5...2,5 марта оширади. Грунтни нишабга учинчи перегадаги тезлашдан ошмаган холда суриш мумкин. Майда планировкасида иккита асосий усул қўлланилиши мумкин – траншея ва қаватма-қават. (5.20 расм)
Расм. 5.20. Грунтни бульдозер билан кесиш ва суриш схемаси:
а-нишаб билан бўйи бўйича кесиш; б-шуни ўзи ётиқ участкада; в-шуни ўзи траншея усули билан; г-шуни ўзи қатламлаб усули билан; 1-кесиладиган участка; 2-шуни ўзи суришда; 3-шуни ўзи, тўкишда; 4-тўкма; 5-қазилма.
Траншеяли усулда қазилмалар баландлиги 0,4...0,5 м ярусларга ажратилади. Ҳар қайси участка бульдозер суриш эни бўйига 2-3 ўтишда қазилади. Қўшни участкалар орасида эни 0,6 м қазилмаган грунт қолдирилади. Бу грунт траншеяни қазишда девор бўлиб, сургични тўлароқ тўлишига имкон яратади. Қолдирилган участкалар охиригача планировкалашдан олдин охирги навбатда қазилади. Бу усул суриш вақтида грунтни маълум даражада йўқотилишини олдини олади, мехнат унумдорлигини оширади.Унга чуқур бўлмаган қирқишларда ва майдон мураккаб шаклида бўлганда қаватма-қават усулини қўллаш мумкин. Қазилмаларни бульдозер кетма-кет ўтиб пайраха қалинлигида, бутун майдон бўйича қатламлаб қазиб олиб ташлайди. Агарда грунтни суриш узоқлиги 40 м ошса оралиқда кўтарма билан қазиш иккита қўшалоқ бульдозер ишлатиб ёки бульдозерни қанатлар билан ишлатиш қўлланилади. Бунда оралиқ, кўтармалар хар 2,0....30 м ташкил этади. Грунтни кўтармага бир вақтни ўзида зичлаб қаватма-қават солиш энг узоқ участкалардан бошланади зичланмасдан тўплам хосил қилинади. Орқага забойга қайтиш одатда қайилмай сургични тушириб амалга оширилади, бунда грунтни оралиқ зичлаш ва текислашга ёрдам беради. Алохида зич грунтларни қазишдан олдин бульдозерлар билан юмшатиш керак. Бунда юмшатиш жиҳоз кўринишидаги бир, икки ёки уч тишли юмшатгич қўлланилади. Бундай юмшатгич билан бульдозер таъминланган бўлади.(5.21 расм)
Грунтни кесимда тўғри бурчакли ва тароқсимон схема қўлланилади. Пичоқ сургич қаттиқ бириктирилган ётиқ ва тик текисликларда қайиладиган бўлади. Ер иншоотлар бўшлиқларини қайта тўлдириш. Бўшлиқларни қайта тўлдиришда турли механизмлар қўлланилади.(5.22 расм )
Расм. 5.22. Грунтни, нишаб бўшлиқларига, булдозерда тўкиш:
а-траншеяга кўндаланг ва қия кўндаланг ўтиб; б-ер ости коллектор траншеяси бўғлиғини бориб келиш схемаси бўйича; в-котлован чети бўшлиғини, бульдозер сургучини қия харакати бўйича; 1-грунт тўкмаси; 2-грунтни қўлда тўлдириш зонаси; 3-бульдозерни харакат йўналиши; 4-электр ёки сиқиб ҳаволи бостиргич.
Тўғри тўкиш схемасида бульдозер траншеяга параллель ҳаракатланади, грунт йиғади ва уни четга суриб, траншеяни кичик порцияли грунт тўкиб тўлдирилади. Аввалги холатга қайтиш орқа билан юриб амалга оширилади. Кейинги ўтиш аввалгига параллел, лекин траншея тарафга қараб 03....0,5 м сурилиб ўтади. Узунлиги 10...30 м узунликдаги траншеяни лабида жойлашган кўтарма ва унга чуқур бўлмаган қазилмалардан қайта тўкиб тўлдириш схемаси афзалроқ. Ёнлама ишлаш схемасида бульдозер траншеяга перпендикуляр ёки бурчак остида ҳаркатланади. Грунт олади, олдинга харакат қилади, грунтни траншеяга суради, тўкади орқаси билан юриб аввалги холатга қайтади, сўнгра эни бўйича ёнга сурилиб янги порция грунт билан қайта олдинга харакатланади. Бино ва иншоотларни ер ости қисмини барпо этишдаги мажмуали ер ишларига пойдеворни, коллекторларни, тунелларни, котлован ва траншеяларни қайта тўкиб тўлдириш ишлари киради. Бази холатларда тор шароитларда қайта тўкиб тўлдириш ишларни бажариш мураккаблашади. Агарда пойдеворлар орасидаги масофа автомобил- самосвалларни ўтишига имконият берса, котлованни энг узоқ нуқтасидан оралиқ бўйлаб “ўзига қараб” қайта тўкиб тўлдириш амалга оширилади. Бунда самосвалларни грунт қатлами жойланадиган , асос бўйлаб юради. Агарда пойдеворлар орасидаги масофа самосвал юриши учун етарли бўлмаса, грунт кичик габаритли бульдозерлар ёки ортувчилар билан ташилади ва текисланади. Агарда пойдеворлар ва ер ости қисмидаги бошқа конструкциялар орасидаги масофа 0,9 м кам бўлса грунт қўлда текисланади. Тор ва чуқур бўшлиқларни қайта тўлдириш (5.23 расм) қуйидаги усуллар билан бажарилади. Автосамосвалларда грунт жойланадиган жойларга келтирилади, сўнг лабдан бульдозерда итариб туширилади ва экскаваторни ост қисми билан тексиланади; шиббалагич кетма-кет ўтиб қаватма-қават грунтни зичлайди. Бўшлиқни юқори қисми етарли энликка эга бўлса грунт бульдозер билан текисланади ва ўзи юрар бостиргич билан зичланади.
5.23 – расм
Скрепер даврий ҳаракатланувчи юқори мехнат унумдорлик, грунтни мустақил қазишни уни қазилмадан тўкилмага қисман зичлаб ташувчи даврий харакатланувчи юқори меҳнат – унумдорли машинадир(5.24 расм) Скреперни эксплуатацион таснифи, зарур бўлганда котлован қазиш учун ва юзани планировкалашда қўллаш имконини беради. Скреперни ишчи органи пичоғли чўмич, у қатламлаб грунтни кесиш билан бир вақтда чўмичга йиғади. Транспорт холатига ўтиши чўмични кўтариш билан бир вақтда уни беркилиши билан амалга ошади.Тўкиш скреперни харакати жараёнида чўмични оғдириб қатламлаб амалга оширилади ёки чўмични орқа қисмини суриб бўш ёки мажбурлаб тўкилади. Скреперлар тиркама, ярим тиркама, ўзи юрадиганларга бўлинади. Асосий параметр – чўмич сиғими м3. Асосий технология параметрлари; юк кўтариш қобилияти,кесишни эни ва чуқурлиги, тўкилаётган қатламни қалинлиги. Ҳозирги пайтда қурилишда чўмични сиғими 3..15 м3 скреперлар қўлланилмоқда. Жаҳон амалиётида ер ишларини бажаришда чўмич сиғими 60 м3 скреперлар қўлланилмоқда. Чўмич сиғими 4..25 м3 скреперларни кесиш эни 2200..2800 мм оралиқда ўзгариб туради. Бу машиналар учун қазиш чуқурлиги 250-400 мм.
Расм. 5.24. Скреперни ишлаш схемаси:
а-скреперни умумий кўриниши; б-грунтни чўмичга йиғиш; в-ташиш; г-текислаб қатламлаб тўкиш; 1-орқа харакатланувчи механизм девори; 2-акрепер чўмичи; 3-грунтни кесим ва чўмични тўлдириш жараёни; 4-шатак; 5-олдинги девори берк ва грунт билан тўлдирилган скрепер чўмичи; 6-ташиш холатдаги пичоқни холати; 7-чўмич тўлиқ бўшатилган дақиқадаги харакатланувчи механизм девори; 8-берилган қалинликда грунтни тўкиш; 9-тўкма қалинлиги.
Скреперлар билан грунт ишлаганда у IV гурухга бўлинган, охирги гурух оғир лойли грунтлар ва уларга 300 мм катта бўлмаган тош ва харсанг тошлар киради. Бу грунтларни олдиндан юмшатиш зарур. Лойли қум ва қумлоқлар билан ишлашда скрепер чўмичга “қалпоқли” ортиш мумкин. Харсанг тошсиз енгил грунтларни бир вақтни ўзида ишлаш мумкин, зичлироқ грунтларни бир вақтни ўзида ишлаш мумкин, зичлироқ грунтларни олдиндан юмшатиш зарур. Қуруқ ёйилувчи грунтлар билан ишлаганда скрепер чўмичига одатда 60...70% кўп грунт ортилмайди. Ёпишқоқ ва ўта намланган грунтлар билан ишлаганда уларни чўмичга ёпишиб қолишлари сабабли қийинчиликлар пайдо бўлади. Скрепер чўмични грунт билан тўлиқ ва тез тўлими учун трактор- итаргич қўлланилади, у чўмич қирраси билан грунтни кесиш кучини ошириш имконини беради ва уни тўлиш коэфициентини оширади. Скреперни меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида, иш цикли вақтини камайтириш учун, мажбурлаб ковшни тўлдирувчи икки моторли скреперлар , скрепер поъездлар ишлаб чиқарилган. Бу баъзи холларда итаргичсиз ишлаш имконини беради ва грунтни ишлаш нархини пасайтиради. Скрепер ёрдамида ер ишларини бажаришда қуйидаги жараёнларни механизациялаш мумкин: Турли турдаги ер иншоотларни қазиш ва жойлаш; 100дан 500 м грунтларни масофага грунтларни суриш; ўсимлик қатламини олиш ва суриш; қатламлаб грунтни текислашда.
Скрепер билан грунтни оптимал узоқликка суриш пастда келтирилган.
Чўмич сиғими м3 3, 6, 10, 15, 50;
Суриш узоқлиги, 300, 500, 700, 1000 3-5км;
Скрепер иши қуйидаги схема бўйича ташкил этилади: скрепер чўмичига грунтни йиғиш, тўкиладиган жойга юкланган скреперни силжитиш, қисман зичлаб ковшдаги грунтни тўкиш, бўш холда қазилмага қайтиш ва циклни қайтариш конкрет шароит иш фронти узунлиги ва ташланадиган ер массасини ҳажми қазилма ва кўтармаларни ўзаро жойлашишни планлаштирилаётган ҳудудни нишабига боғлиқ ҳолда скрепер ҳаракати схемаси турлича бўлиши мўмкин. Грунтни қазилаётган в тўкиладиган жойини ўзаро жойлашганлигига ва ишларни бажариш шароитига қарб бир неча ишчи схемадан фойдаланилади.(5.25 расм).
Расм. 5.25. Скреперни харакат (I) ва грунтни кесим (II) схемалари:
а-эллипс бўйича; б-саккизлик бўйича; в-спиралли схема; г-илонизли схемаси; д-понали қирқиш; в-тароқли қирқиш; ж-доимий қалинликда ингичка қирқиш.
Эллептик схема фуқаро ва саноат қурилишида айниқса тез-тез планировкалаш ишларида қўлланилади. Қазилма қазишда ва 50....100 м узун участкаларда унга баланд бўлмаган тўкмалар барпо этишда, чиқиш-тушиши талаб қилинмайдиган майдонларни планировкасида уни қўллаш энг самарадордир. Схема қазилмаларни қазишда ва грунтни захирага жойлашда планировка ишларида қўлланилади. Ҳар қайси циклда битта грунтни йиғиши иккита 1800 қайилиш, бир тамонга йўналиши (битта тушириб ва битта кўтариб), битта тўкиш. Спираль (хайкали) схема эллептик турлардан бири, у икки тамонли резервдан баландлиги 2.0...2,5 м кенг тўкма ёки кенг, чуқурлиги 2,6 м қазилмалар барпо этишда, у энг тўғри келадигани. Схема, эни чўмични бўшатиш узунлигига тенг кўтарма ҳосил қилишда қўлланилади. Бунда майдонда чиқиш ва тушишлар талаб қилинмайди, скреперни асосий ҳаракати барпо этилаётган қўрилмага перпендикуляр ташиш узоқлиги камаяди, меҳнат унумдорлиги ошади. Саккизлик бу ҳам эллептикни схемани бир тури.Саккизлик иш ҳажми катта бўлганда, ёнлама захиралардан баландлиги 4.. 6 м тўкма барпо этишда, узун қазилма ва майдон планировкасида айниқса майдон мурракаб речкеворли бўлса грунтни кавлаш икки зонада ва битта тўкиш ёки тескариси бўлганда саккизлик схемаси қўлланилади. Бир цикилда скрепер икки марта грунт олади ва тукади, шунинг учун ҳаракатда гап ва ўнгга қайилтиришларни алмаштириб туриш имкони бор, бунда техник иқтисодий кўрсатгичлар яхшиланади, иш цикли вақти қисқаради. Илонизи ишчи участка узунлиги 200 м кам бўлмаганда, ёнида жойлашган қазилмалардан баландлиги 6 м гача (йўл, туғон) узун тўкма барпо этишда қўлланилади. Бу схемада қайилишлар сони камаяди, бир циклни давомийлиги қисқаради, эллептик схемага нисбатан меҳнат унумдорлиги 15....20% ошади. Кундаланг бориб-келиб схемаси икки тамонлама қазилмадан кўтарма барпо этишда, шу билан бирга чуқурлиги 1,5 м қазилма қазишда грунтни икки тамонлама кўтармага суришда қўлланилади. Грунтни йиғиб олиш, қазилма ўқига ва бошқа тамонга перпендикуляр скреперни бир тамонга ҳаракати билан амалга оширилади. Схема қайилишлар сонини, оритилган ва бўш ҳаракат йўл узунлиги қисқаради. Бўйлама бориб-келиб схемасида скрепер ҳаракатини икки тамонли резервдан ёки бўлғиси канал ўзагидан грунтни ташиб нишаби 450 кўп бўлмаган баланд тўкмалар (4..6 м) барпо этишда қўлланилади. Схема бўш юриш йўлини минимумгача қисқартириш, бир даврда иккита марта тўкиш ва қайилишлар сонини қисқартириш имкони бор.
Қурилиш майдонини вертикал планировкасида эллептик ва спираль схемалари қўлланилади, баъзи ҳолларда кўндаланг бориб-келиш схемасидан фойдаланиш мумкин. Ишлаш қийин бўлган грунтлар қазиладиган қатлам қалинлигигача олдиндан юмшатилинади бунинг учун тракторлардаги осма юмшатгичлар қўлланилади. Скреперлар чўмичи билан грунт қичиқларини 0,12...0,35 м қалинликда кесади ва эни (турли турдаги машиналар учун 1,65....2,75 м). Тўкилаётган қатламни қалинлиги 0,35...0,5 м, тўкилаётган грунтни қалинлиги бир хил бўлиши учун, грунт скреперни ҳаракат жараёнида амалга оширилади, скреперлар чўмич 12....20 м йўл узунлигида тўлади, тўкиш йўли узунлиги камроқ ва 9...15 м атрофида кичик қалинлигини ошириш вақтни қисқартириш ва чўмични грунт билан тўлиқ тўлиши учун итарувчи трактор қўлланилади (битта итаргич 2...6 скреперга). Грунтни тури ва ёпишишига қараб скрепер билан грунтни кесишни қуйидаги схемалари қўлланилади. (5.25 расм): юпқа кичикли доимий чуқур кесишда, ҳар қандай боғланган грунтларда пана кўринишидаги кичик ўзгарадиган қалинликда) пичоқни максимал чуқурликгача чўктиришда ва кейинчалик доимий уни кўтаришда ётиқ учаскаларда енгил боғланган грунтларни ишлашда; Тароқ кўринишидаги қипикли- (чўкририш ўзгариб турадиган ва чўмични кўтариб) қуруқ қумлоқ ва лойли грунтларни ишлашда.
Скреперлар қувватли ва турғун машина. Юкланган ҳолатда у то 181, кўтарила олади, бўш ҳолда 40%, гача; скрепер 45 % гача нишаб остида туша олади, 30% гача кўндаланг нишабда ҳаракатланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |