Грунтга ишлов беришни механизациялашган усули


Кўп чўмичли экскаваторлар билан грунтни ишлаш



Download 1,27 Mb.
bet8/14
Sana23.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#870906
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
Лекция №5

Кўп чўмичли экскаваторлар билан грунтни ишлаш.
Қурилишни ҳамма соҳаларида тўхтовсиз харакатланувчи кўп чўмичли экскаваторлар кенг қўлланилмоқда. Кўп чўмичли экскаваторни ишчи органи, бир хил интервалда ҳаракатланувчи занжирга (занжирли экскаваторлар) ёки роторга (роторли экскаваторлар) ўрнатилган чўмичлардир.(5.17, 5.18 расмлар) Чўмичли экскаваторлар траншеяларни 3.0 чуқурликка, асосан тик деворлар билан қазишни таъминлайди, роторлилар эса агарда роторга қиялик кесадиган ўрнатилса траншеяларни нишаб билан қазийди. Машинани холати ва ишчи механизмларни грунтни қазиш жараёнидаги холати бўйича экскаваторлар бўйлама ва энлама кавлаб олишларига ажралади.
Қазилаётган қазилма юзасидан оғма ёки қийшиқ чизиқ, бўйлаб юқорига ҳаракат қилганда чўмич грунт билан тўлади. Ҳаракат трактор симини энг юқори нуқтасига эришилганда, грунт тўкилади, чўмич бўшайди. Тўкилган грунт лентали конвеерга ундан транспорт воситасига ёки кўтармага тўкилади. Қурилишда ер ишларини технологик жараёнини, комплекс механизациялашда энг кенг тарқалган бўйлама қазувчи экскаваторлар. Уларга кўп чўмичли занжирли куракли, роторли чўмичсиз (фрезерли), дрено ётқизувчи экскаваторлар, ариқ қазувчи экскаваторлар киради. Бу машиналар бир чўмичлига қараганда кам универсалли кўп чўмичли экскаваторларни қўлланилишига шароитни торлиги ва қазилаётган грунтни гурухи маълум таъсир кўрсатади.Экскаваторларни асосий параметри кавлаш чуқурлиги. Асосий технологик параметр қазилаётган траншеяни юқоридаги ва пастдаги эни.

5.17 – расм

Расм. 5.18. Кўп чўмични экскаватор билан грунт қазишни технологик схемаси:

Кўп чўмичли экскаваторлар ёрдамида, қуйидаги жараёнларни механизациялаш мумкин. “Траншея”, “ канал” типидаги ер иншоотларидаги грунтни қазиш; музлаган грунтни ишлашда портлатиш ишлари учун грунт массивида тешик очишда; тучни нишобни доимий ер иншоотлар тепасини пардозлашда кундаланг кесими тўғри тўртбурчакли траншеяларни бўйлама кавлайдиган экскаватор билан қазилади.Қазиш профилни энг паст жойидан бошланади; бу грунт ва атмосфера сувларини траншеяни очиқ зонасига оқишни таъминлайди. Тўхтовсиз ҳаракатланувчи баъзи экскаваторларга мослама ўрнатилади, ишчи органни тартибга солиш, тубини берилган нишаб бўйича яратмоқ учун, машина ҳаракат ва ишчи орган тезлигини келиштиришга автомат мослама ўрнатилади.


Инфра-қизил нурлар ва лазерь ёрдамида траншеяларни қазиш жараёнларини автоматлаштириш иложи бор. Нур траншея ости нишон бурчагига параллел йўналтирилади ва экскаватордаги қабул қилувчи мослама орқали экскаваторни ишчи органи ҳаракати тузатилинади.(карректируста). Берилган нишабни ушлаш учун датчикдан берилган сигнал бўйича, траншея учун копирний сим хизмат қилади, ҳолатни тўғрилиги нивелир билан текширилади, экскаваторни ишчи органирамани кўтариш ёки туширишни сигнал берувчи щуп сим бўйлаб жойини ўзгартириб туради. Ишчи орган рамани экскаватор ўқи тарафга силтиш имкони борлиги назарда тутилган, бу ўз навбатида йўл тўсиқ бўйлаб бино девори олдиларида қазиш имкони яратилади. Тўхтовсиз ҳаракатланувчи экскаваторни ишчи органларини бошқаришни автоматлаштириш меҳнат унумдорлигини иш жараёнини ва технологик жараённи самарадорлигини оширади.
Эксплуатациядаги меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда, чўмични тўлиш (0,7...0,9) коэфициентини иш вақтидан фойдаланиб (0,6...0,8) коэфициентини, грунтни юмшатиш (0,6....0,9) коэфициентини ҳисобга олиш зарур, грунтни зичлиги ва сувга тўйинганлиги зичликка, эса ўз навбатда занжирни ҳаракат тезлигига таъсир қилади.Занжирли ва роторли экскаваторларни техник таснифи (характеристикаси).
Чўмич сиғими, л...20 30
Кавлаш чуқурлиги, м...7 9
Меҳнат унумдорлиги , м3 /с 35 55
Кўрилган экскаваторларни турига траншея қазувчи киради, сув ва газ қувурларини, электр кабелларини, оқава сувларни, телефон тармоқларини ўтқазиш учун. Ҳозирги замон траншея қазувчилар пневмо ғилдиракли тўлиқ гидростатик машина қийин шароитларда ишлаш учун юқори қувватга эга максимал кавлаш чуқурлиги1,8 м га тенг. Машина қўшимча жиҳозлар омоч, чўмич, кесадиган гардиш, кабелли барабанини ишлаб турувчи тўкма ва бурғуловчи мослама билан таъминланган.



Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish