Грунтга ишлов беришни механизациялашган усули



Download 1,27 Mb.
bet5/14
Sana23.11.2022
Hajmi1,27 Mb.
#870906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Лекция №5

Забой экскаваторни ишчи зонаси бўлиб, унга экскаватор жойлашган майдон; қазилаётган грунт массивининг бир қисми; транспорт воситаси ўрнатиладиган жой; қазилаётган грунтни жойлаш учун майдон (агарда кўтармага ишласа).
Ушбу забойда қазиб бўлгандан сўнг, экскаватор янги позицияга ўтади.
Экскаватор ва транспорт воситалари забойда шундай жойлашиши керакким, экскаваторни чўмични тўлдиришдан тўкишгача бўлган ўртача қайрилиш бурчаги энг кам бўлсин, чунки стрелани қайрилиш икки марта амалга оширилади, юк билан транспорт воситасигача ва тўккандан сўнг, бу экскаваторни бир циклдаги иш вақтини ўртача 70% ташкил этади.
Қурилиш майдони шароитига боғлиқ ҳолда экскаватор танлаш, мақсадга мувофиқли сиғимни ва экскаватор тўрини аниқлашдан бошланиб, ва шу билан бирга талаб қилинган параметрлар -стрела узунлиги, кесиш, тўкиш радиусига ва бошқаларга қараб танланади. Экскаваторни алмашадиган жихозларини танлаш грунт сувлари сатҳига ва қазилаётган қазилма характерига (тор траншея ёки кенг котлован) боғлиқ
Тўғри чўмичли” экскаватордан ўзи турган жойдан юқорида жойлашган грунтларни қазишда ва аксарият транспортга ортган ҳолда фойдаланилади. У кўп ҳолларда карьерларда, қурилишда олдиндан йиғилган грунт тўпламларини транспортга ортиш ёки котлованни қазишда қўлланилади, бунда экскаватор ўзига пандус – экскаватор ва транспорт воситалари котлованга тушадиган 10-15% нишабли йўл қазийди.
Тўғри чўмич юқориси очиқ олди кесувчи кўринишли чўмичдир. Чўмич рукоятка билан шарнирли бириктирилган, у ўз навбатида машина стреласи билан шарнирли боғланган ва олдинга босимли механизм ёрдамида сурилади. Экскаватор конструкцияси , ўзи турган жойдан 10-20 см пастни ҳам кавлаш имконини беради, меъёрий меҳнат унумдорлигига забой баландлиги 1,5 м кам бўлмаганда эришиш мумкин. Чўмич бўшатилиши тубини очиб бажарилади. Бундай тўғри чўмич конструкцияси, чўмични “қалпоқ” қилиб тўлиши ҳисобига юқори меҳнат унумдорлигини таъминлайди.
1 ва 2 гуруҳ грунтлари қазилаётганда экскаватор катталаштирилган ҳажмдаги чўмич билан таъминланиши мумкин. Экскаватор асосан грунтни транспорт воситасига ортиш зарур бўлганда қўлланилади. Агарда грунт сув сатхи қазилма остидан юқорида бўлса, экскаваторни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки нам грунтда экскаватор ва транспорт воситаларни ҳаракати қийинлашади.

“Тўғри чўмичли” экскаватор билан грунтни қазиш ёнбош ва рўпара забойлар билан бажарилади. Рўпара забой экскаватор ўзини олдидаги грунтни қазишда ва экскаваторга забойни тубидан ёки ёнидан ўзатилаётган транспорт воситасига ортишда қўлланилади. Биринчи ҳолатда автомобиллар, забойнинг у ёки бу тарафидан орқаси билан юриб ўзатилади, забойнинг пастки ўлчами 7 м кам бўлмаслиги керак. Бундай шароитда ишлаганда экскаваторни қайрилиш бурчаги 1400...1800 га етади, бу ўз навбатида унинг меҳнат унумдорлигини кескин камайтиради. Шу сабабли рўпара забой камдан-кам, асосан котлованга тушиш йўли пандусни барпо этишда ёки биринчи ўтиш (пионер) йўлини қазишда қабул қилинади.



Расм. 5.12. Тўғри чўмичли экскаваторни ишлаш схемаси:
а-тор пешона (олдлама) забойда; б- мъёрли (нормаль) кенглигдаги забойда; в-кенгайтирилган пешана(олдлама) забойда зигзаг схема бўйича; г-шунинг ўзи фақат, экскаваторни қазилмада кўндаланг бўйича харакатланиши; 1-самосвал; 2-экскаватор.
Забой кенглиги юқоридан бўлиши мумкин (5.12 расм):
1,5 Rкес гача – тор забойда;
1,5... 1,9 Rкес –меъёрли (нормаль) забойда ва транспорт воситаси икки тарафдан узатилганда;
2,5 Rкес гача-кенг забойда ва экскаватор ҳаракати зигзаг-илон изи шаклида (зигзаг кесиш радиусидан ошмайди ва зигзаг охирида икки марта тўхташ бор);
3,5 R кес гача – кенгайтирилган забойда уч поғонали ҳаракатланиш (зигзаг узунлиги икки кесиш радиусига етиши мумкин).
Тор забойларда самосваллар грунт ортиш учун экскаваторни бир тарафидан ва орқасидан узатилади, меъёрли-нормальда эса навбатма-навбат экскаваторни икки тарафидан узатилади, бу эса транспорт воситаларини алмашинишида экскаватор бўш тўрмаслигини таъминлайди. Забойни бу кўрсаткичларида экскаватор котлованда забой ўқи бўйлаб тўғри ҳаракатланади.
Кенгайтирилган забой усули билан экскаваторларни зигзаг бўйича ҳаракатлантириш маъқулдир. Бундай забойларда экскаваторни бўш юриши қисқаради ва самосвални маневр қилиши ва ортишга қўйишдаги шароити енгиллашади.
Рўпарадан (олдлама) тўғри чизиқли ўтиш йўли эни В ни қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:
  (5.1)
ва зигзагсимон учун
 2  (5.2)

Бу ерда  - экскаваторни оптимал кесиш радиуси;  – экскаваторни ишчи силжиш оралиги (максимал ва минимал кесиш радиусининг фарқи) ;   - турган жойидан кесиш радиуси;


Рўпара (олдлама) забой билан қазилма қазишда, самосвалнинг ҳаракатланишига ва ортишга туриши қийинлашади. Транспорт воситасига грунт ортиш учун экскаваторни ўртага қайрилиш бурчаги   етади, бу эса экскаваторнинг ишчи цикли вақтини анчага ошириб ва унинг меҳнат унумдорлигини пасайтиради. Бундан ташқари экскаваторни забойга тушиши учун катта ҳажм ва қияликдаги пандус-тушиш йўли қазилади. Шу сабабли рўпара (олдлама) забойни қўлланилиши чекланган.
Грунт қазишни самарали усули ёнлама забой бўлиб, бу ерда чўмични грунт билан тўлиши экскаваторнинг бир тарафдан ҳаракати ва қисман ўзининг олдидан қазиш билан амалга оширилади. Бу схема бўйича транспорт ортишга қазилмани ёнидан узатилади, бунда транспорт воситасига грунт ортишдаги экскаватор стреласининг қайрилиш бурчаги анчага камаяди (70...900 атрофида) (5.13 расм). Ёнлама забойда транспорт йўли экскаваторнинг ҳаракатланиш йўли ўқига параллел ўтади ва одатда тўрар жойи сатҳида бўлади.

Ширина боковой проходки


(5.3)
Ёнлама ҳаракатланиш йўлининг кенглиги
 
Қазилма чуқурлиги шу турдаги экскаваторлар забойининг максимал баландлигидан ошса у қазилма бир неча яруc билан қазилади.
Қазилма чуқурлиги шу турдаги экскаваторлар забойининг максимал баландлигидан ошса у қазилма бир неча яруc билан қазилади.
Экскаваторни тўхтовсиз ишлаши учун зарур автомобиллар, автопоеъздлар сони
N=Tц \t орт

Тц =tорт +   + t тўк+   +tм


N- зарур самосовал ва автопоеъздлар сони


Tц – битта тўлиқ иш даврини давомийлиги,
t орт –t тўкиш ва tм самосавалга ортиш давомийлиги, ўни тўкиш ва ортиш ва ағдариш ва маневрдаги вақти, мин;
vюк ва vбўш самосвални юкланган ва бўш ҳолдаги тезлиги;
L – грунтни ташиш масофаси, км,
Самосвлга ортиш давомийлиги кенг оралиқда ўзгариб тўрдаги кузовга ортиладиган грунт билан ковшлар сонига, грунт тўрига ва уни зичлигига, ортишдаги машинани ўртача қайрилиш бурчагига ва экскаватор тўрига боғлиқ чўмич сиғими 0,15...2,5 м3 бўлган тўғри чўмичли қурилиш экскаваторлари қўлланилади.

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish