Грунтни уриб шиббалаш.Чўкадиган грунтларда зичлиги ва мустаҳкамлиги кам грунтларда бу усул қўлланилади. Бундай грунтларга лойли ва қумли шу қатори сувга тўйинганлар киради. Уриб шиббалаш грунтга уриш кучини оғирлиги 2....10 т. Трамбовкани (шиббалагични ) 3....8 м баландликдан ташлаб ўзатиш йўли билан амалга оширилади. Шиббалаш натижасида котлован ва уни атрофида грунтни зичланган зонаси ҳосил бўлади, уни чегарасида чўкувчи ҳусусиятли грунт тугатилади, уни узунлиги ва мустахкамлиги таснифи ошади. Берилган зона чегарасида грунтни шиббалаш, зарур чуқурликдаги котлован пайдо бўлишига олиб келади, зичланган грунтга тик ва ётиқ кучларни ўзатиш имкони яратилади. Зичланган грунтни кўтариш қобилиятини ошириш учун унга ишни охирги босқичида чақиқ тош, қум тош аралашмасини, йирик қум бостирилади. Шиббалагични шакли ёки штамп билан турли конфигурацияли шиббалаб бостирилган қазилмаларни олиш мумкин.
5.31 – расм
Режада шиббалаш тўғри туртбурчакли ёки айлана ост эни 0,4....1,4 м, ўйи 0,7...2.0 м шаклларга эга бўлиши мумкин. Шиббалагич баландлиги одатда 1.....3,5 м, ён деворлари конусли 1:20 то 1:5, оғирлиги 2....10 т уриб шиббалашни асосий самарадорлиги шиббалагич массаси ва ташаш баландлиги, шиббалагични грунт юзасига уриш энергияси билан боғлиқ. Бу усулни чўкувчи грунтларда қўллаш саморадорли, охирги йилларда бу усулни лойли ва қумли грунтларда шу қатори сувга туйинган грунтларда қўллаш кенгаймоқда. Кран экскаваторлар, автокранлар, жиҳози осилган тракторлар уриб шиббалаш учун қўлланилмоқда маълум шароитларда уриб шиббалашни, грунтни ишлашни анъанавий усуллари билан солиштирганда иш ҳажмини 3...5 марта қисқартириш, иш нархини 1,5...3 марта пасайтириш ва 1,8...2,5 марта меҳнат сарфини 1,8...2,5 марта қисқартириш имкони яратилади.
Грунтни гидромеханик усул билан ишлаш.
Грунтни гидромеханик усул билан ишлаш ва ташиш катта тезликдаги сув оқиш қобилиятига асосланган. У катта тезликда грунтни ювади ва уни зарраларини оқизиб кетади, тезлик камайиши натижасида заррачалар чўкади. Гидромеханизацияда ҳамма жараённи грунтни қазиш, ташиш ва кўтармага жойлашни бир вақтни ўзида битта сув оқими билан амалга ошириш мумкин. Катта ҳажмдаги ишларни, кам чўкишли кўтарма барпо этиш зарурлигида, етарли даражада сув ва электр энергия ресурсларини мавжудлигида бу усулни қўллаш мақсадга мувофиқ. Гидромеханизацияни технологик жараёни грунтни забойда қазиш, у ерда сув билан аралашиб ярим суюк ҳолатга ўтқазиш (қуйқа) қуйқани оқизиб келиб кўтармага ёки иншоотга жойлашларни ўз ичига олади.Гидромеханизация билан грунтни ишлаш усулларига гидромониторли (сув оқими билан грунтни овиш) ва землесосли (сув остидан грунтни сўриб олиш) ажратилади.
Гидромонитор усули- қуруқ забойни кучли сув оқими билан ювиш, кейинчалик суюлтирилган грунтни (қуйқани) ташишдир. Ер ости бойликларини очишда қўлланилади, (ер ости фойдали қазилмаларига етиш учун грунтни юқори қатлами қазилади, кейинчалик фойдали қазилмаларига етиш учун грунтни юқори қатлами қазилади, кейинчалик фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш учун), қум, қумлоқ, лой ва бошқалар ўйиб қазилади. Сув остидан грунтни сўриб олиш усули сув остидан суюлтирилган грунт сўриб олинади ва қувурлар орқали ташилади канал, дамба, тўғон, кўтарма ҳудуни планировкалашда, денгиз ва дарё иншоотларини барпо этишда бу усул қўлланилади. Грунтни гидромеханик ишлаш-энг қулай ва иқтисодли усул, бунда автомабиль йўлларига темир йўлларига ва грунтни ташиш учун гранспортлар воситаларига зарурият йўқолади.
Қуруқ усулда иш бажаришдаги зарур, грунтни намлаш, текислаш ва зичлаш, бунда йўқолади, чунки бу ишларни сув бажаради. Грунтни қазиш нархи экскаватор билан солиштирганда 30....40% паст; меҳнат унумдорлиги 1,2....2 марта купаяди. Агар ер ишлари бажаришдаги ҳамма босқичларни нархини олсак, гидромеханизация усулдагини нархи бошқа усуллардан 10....18 марта паст.
Гидромониторлар билан ер қазиш. Сув усти забойларида грунт гидромонитор усул билан ювилади. Бундай қазишда асосий технологик восита гидромонитордир бу диаметри 50....175 мм шарнир бўғинли насадка кийгизилган. У пўлат стволни тик ва ётиқ айланишни таъминлайди ва сув оқимини керакли йўналишга йўналтиради.(5.32 расм).
5.32 – расм
Сув гидромониторга қувурлар орқали катта босимда келади зарур сув босими , грунтни ювиш учун сув босими билан аниқланади (қум учун 25...50 м, лой учун 80 гача) водопровод тармоғида бўғинларда босимни йўқолишни ҳисобга олиш керак. Гидро-монитор насадкасидан учиб чиқаётган сув оқими тезлиги, ювилаётган грунтга боғлиқ ва 10...40 м/c атрофида бўлади. Сув оқимини грунтни уриши натижасида грунтни яхлитлиги майда-майда бўлакларга ажралади, сув билан аралашиб қуйқа ҳосил бўлади. Грунтни суюлтириш (қуйқа тартиби) 1:8 дан то 1:15 нисбатда амалга оширилади, яъни қазилаётган 1 м3 грунтга 8 дан 15 м3 тўғри келади. Гидромониторлар билан грунтни ювиш пастдан юқорига ва юқоридан пастга қараб амалга оширилади. Пастдан юқорига қараб ювишда (рўпара забой) гидромонитор забой тубига ўрнатилади, сув оқими забойни туб қисмини ювади, юқори қисм ўз оғирлиги билан ағдарилиб туради. Ағдарилган грунт енгил ювилади. Қуйқа ҳосил бўлади, махсус тайёрланган лотоклардан ётқизиладиган ёки тиндирилган жойга нишаб остида осон оқиб боради.
Тиндирлиган жойга бўлса, ундан қуйқа кўтармага насос билан қувурлар орқали оқизилади. Рўпара забой усули энг унумдор усулдир. Гидромониторни юқори унумдорлиги ювилиш ишлаб турган узлуксиз ағдарилишни ҳисобига таъминланади.Бу самародорлик забой олди грунтларни юқори қатламларни намланиши ёки забой фронт бўйлаб грунтни портлатиш ҳисобига эришилади. Гидромониторни қуйқа оқим орасида қолмаслиги учун, қуйқа йўналишини назорат қилиб туриш ва куйқани, ишлаётган мосламани айлантириб икки тарафидан йўналтириш керак.
Грунтни юқоридан пастга қараб ювишда (йўл-йўлакай забой) гидромонитор забойни юқори қисмига ўрнатилинади бунда аввал куйқани оқими учун траншея ювилади, сўнг траншеяни ён деворларига оқим таъсир эттириб забойни ҳаммаси ишланади. Бу усул ишчиларга яхши шароит яратади, лекин сув босим энергияси тўлиқ фойдаланилмайди. Йўл-йўлакай забойда гидромониторни меҳнат унумдорлиги анча паст, лекин суриладиган механизм қуруқ грунтда, лойқа оқими, сув оқимидан етарли бошланғич тезликни олади, тез оқимини таъминлайди. Икки ҳолатда ҳам грунтни қазиш бурчаги 90...1200 атрофидадир. Ишларни иқтисодли бажариш учун, ўзатишга насос танланади, сопло кирадиган оптимал диаметрли форсунка катологдан танланади.
Форсункадан сув сарфи насосдан эса зарур босим боғлиқ. Қуйка забойдан лотоклар орқали тиндириладиган жойга оқади (зумпор), у одатда забойдан 10-20 м масофада жойлашади. Зумфордан қуйқа босим остида қувурлар орқали берк усулда жойланадиган жойга насос билан чиқариб ташланади. Жой мувофиқ нишабда бўлса зумфорсиз летоклар орқали ётқизиладиган жойга оқизилади.Сув ости забойларида грунт қазиш сўриш усули билан (ер остидан грунтни ювиб олиш) земснаряд қўллаб қазилади. Грунтни қазиш жараёнида ер насоси сўриб олувчи қувурлари орқали сув остидан грунт массаси сўриб олинади, лойли ва зич грунтлар олдиндан юмшатилинади, қумли ва лойқа грунтлар юмшатилмасдан сўриб олинади.Ер насоси қувури (5.33расм), (земснаряд) баржага ўрнатилган мачта билан бириктирилган махсус стрелага осилган. Зич грунтларни қазишда сўрадиган қувур махсус айланадиган юмшатгич ёки тебратгич –юмшатгич билан таъминланади.
5.33 – расм
Кир F ок бўйлаб ётқизилган. Земснаряд магистрал қуйқа ташувчи тармоққа бириктирилади (уланади). Грунт қазишни сўрадиган қувур наконегникини (ёки юмшатгич билан) бир ўтишда олиб ташлайдиган грунт қатлами чуқурлигига киргизилади (заглубление). Грунтни қазиш чуқурлиги земенарядни сўрувчи мосламасини тушириш миқдори билан аниқланади. Қуйқа сўриб олинади ва 20...80 м сув столбаси (200...800па) босимида қувурларга узатилинади, меҳнат (қувур орқали узатилинадиган масса) 0,4...12минг м3/c оралиқда ўзгаради. Ер насосини снарядни ишчи органи сўриб олувчи мосламадир. Грунтни боғланувчанлигига қараб, енгил грунтларда бу мослама звено олдига раструблар, лойли ва қумлоқ грунтларда фрезерли юмшатгичлар махкамлаб қуйилади. Центробеги насос ҳаракати остида сўрувчи мосламада бўшлик (вакум) ҳосил бўлади, уни таъсирида қуйқа сўрувчи қувурга тушади, сўнг биосимли қуйқа ўтказувчига дам бериб ўтказилади, у ўз навбатида қуйқани ётиқизиладиган жойга узатади.
Оқизиб келиб тўплаб кўтарма ҳосил қилиш. Грунтни ётиқизиш, қуйқадан қачонки уни ҳаркат тезлиги секинлашиш натижасида грунт заррачаларини чўкиши амалга ошади. Авваламбор майдон ағдарилади (обваливают), (бульдозер ёрдамида грунтдан ҳудуд параметри бўйига берилган баландликда тепалик ҳосил қилинади, унга қуйқа оқиб келиб тушади, яъни қуйқа оқиб келиб тўпланадиган жой эни барпо этилаётган кўтарма асос энига тенг қилиб белгиланади. Карта узунлиги эса 100.... 200 м атрофида қабул қилинади. Энини узунлигига оптимал нисбати 1:3 дан қуйқа оқиб келиб тўпланадиган карта 118 гача шу сабабли карта узунлиги тез-тез бу нисбатга мослаштирилади яъни кичрайтирилади ёки катталаштирилади. Энг камида бир вақтни ўзида ишда учта қамров карта бўлиши керак: биринчисида –қуйқани тиндириш, иккинчисида қуйқани ўзатиш, учинчисига-ағдариш. Бу карталарга навбатма-навбат қуйқа оқизиб келтириб қўйилади. Қуйқани тиндириш ва навбатдаги қуйқани оқизиб келиб солишга тайёргарлик ишлари. Карта контури бўйлаб бульдозер билан солинадиган қуйқа қатлами баландлигида бўйига кўтарма барпо этилади ва олдиндан шу картада ўрнатилган дренаж (сув йиғиладиган), карта ташқарисига қувур чиқарилган қудуқ устирилади. Қуйқани оқизиб келиб тўплам ва ташишни мавжуд усуллардан эстакадли ва эстакадсизлар бошқаларга нисбатан тез-тез қўлланилади (5.34 расм).
5.34 – расм
Грунтли эстакадли усул билан ювиш, магистрал қуйқа ўтқазувчи қувур кўтармани бўйлама ўқи бўйига қайта-қайта ишлатилинадиган эстакадларга жойлаштирилади. Қуйқа ўтқазувчи қувурдан қуйқа навбатма-навбат картага йўналтирилади. Бу усул кенг тўкмалар ҳосил қилишда қўлланилади. Оқизиб келишни икки усули бўлиши мумкин паст эскадали қуйқа ўтқазувчи қувурни кўндаланг кесимидан ва юқори эскадали қуйқа ўтқазувчи қувурни охир звеносидаги ён тешикларидан қуйқа оқиб чиқади. Эстакадли усулда тўкмани ўрта қисми мустаҳкамроқ бўлади, чунки бу ерга қуйқани йирикроқ ва мустаҳкамроқ ташкил этувчилар чўкади.
Эстакадсиз усул шу билан фарқланадики, магистрал қуйқа ўтқазувчи қувур кўтарма ташқарисига жойлаштирилади, қуйқа жойланадиган картани икки томонига, яъни ҳосил бўладиган кўтарма тагига жойланади ва ҳар 10....20 м жойга қувур ўтқазувчи қувурга уланади, унга ўз навбатида ташкили ётиқ қувурлар уланган ундан қуйқа оқиб келиб тўпланадиган текисликка ёйилиб кетади. Бу усул ривожланган, чунки ҳар қайси милион куб метр грунтни ювишда эстакадалар барпо этиш учун 1000 кубометр ёғоч материалларни иқтисодлаш имконини яратади. Бу усулда грунтни йирикроқ заррачаларни кўтармани ён қисмлари бўйлаб чўкади, дамба, тўғон ва бошқа иншоотлар барпо этишда, сув босимига қарши турадиган мустаҳкам ва турғунлироқ бўлади. Кўтарма атрофида навбатдаги қуйқани қўйиш учун баландлиги 1.0.....1,5 м баланд кўтармаси барпо этилади. Жойланадиган грунтдан сувни оқиб чиқиш қобилиятига қараб, қўйиладиган қатлам баландлиги 20 дан 100 см гача бўлиши мумкин. Сувни тезроқ оқиб чиқиб кетиши учун кўтармада сувни четга чиқарадиган қудуқлар барпо этилади, ундан осветлённка сув (тўпланган қуйқадан оқиб чиққан сув) кўтарма ташқарисига йўналтирилади.Оқиб келиб чўккан грунт йиғилган сари, картадаги қудуқ баландлиги бўйига ўстириб борилади. Оқизиб келиш усули билан тўкма ва барпо этиш, грунтни зичлигини таъминлайди, шунинг учун табиий зичлашга талаб қилинмайди, тўкмага кейинчалик табиий чўкиши учун баландлиги бўйига (қумли лой ва лойли қум, учун 1,5%ва қумли грунтлар учун 0,75%) кичик захира берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |