Адабиётлар
2.3.4.5.6.7.
Мавзу-15
Механизациялашган асбоблар.
Режа:
15.1.Электр юритмали қўл асбоби.
15.2.Пневмоузатмали қўл асбоби.
Таянч сўзлар: механизация, электрь токи, фаза, обмотка, ротор, статор,
чулғам, қобиқ, индекс, пиротехника, қўл машинаси, реверс,
масса, тезлик, пневматик, компрессор, босим, трамбовка,
йўниш қалинлиги.
Двигатель билан таъминланган, улар ёрдамида ишлов бериладиган муҳитга куч ёрдамида таъсир этувчи асбоблар қўл машинаси ёки механизациялашган асбоб дейилади. Машинани бошқариш оператор томонидан бажарилиб, унинг қўли тўлиқ ёки қисман унинг массасини қабул қилади.
Коммунал хужалиги объектлари қурилишида металл ва темирбетон конструкциялари, саниатар-техник жиҳозлар, қувур утказмалари монтажида, грунт ва бетонни зичлашда, дурадгорлик-қолип ишларида қўл машиналари қўлланилади.
Қурилиш ва монтаж ишларида қўлланиладиган механизациялашган асбоблар таъминлаши керак: юқори меҳнат унумдорлиги ва бажариладиган технологик операцияларни юқори сифатини; фойдаланишда қўлай бўлишини; минималь масса ва габарит ўлчовларга эга бўлишни; ишда юқори ишончлилик ва чидамлиликка эга бўлиши, ҳамда хавфсизлик техникаси нўқтаи назаридан юқори талабларга жавоб бериш. Хусусан қўл машиналарининг ташқи кўриниши шундай бўлиши керакким, механик жароҳатлар олинмаслиги истисно қилиниши керак. Операторни электр токи ўрмаслиги учун сақлагич қурилмалар эҳтиёт чоралари назарда тутилган бўлиши керак; улар товуш ва вибрация бўйича ўрнатилган ишлаб чиқариш санитария талаблари меъерларига мос келиши керак.
Шаҳар хужалиги ва қурилишида электрик ва пневматик қўл машиналари қўлланилиши кенг тарқалган. Электр машиналарни кичик ҳажмдаги ишларни, пневматик машиналарни объектлардаги ўрта ва катта ҳажмдаги ишларни бажаришда компрессор ёки марказлашган сиқилган ҳаво билан таъминланган ҳолатларда қўлланилади.
Пневматик машиналар катта бўлмаган массаси, хавфсиз ишлаши, тезлик ва айлантирувчи моментни бошқариш имконияти, хизмат кўрсатишни оддийлиги билан ажралиб тўради.
Улар намли, чангли ва портлаш хавфи бўлган хоналарда иш бажарганда алмаштириб бўлмайдиган машинадир, чунки улар намлик ва чангдан қўрқмайди.
Пневматик машиналарнинг асосий камчилиги паст ФИК (7...11%), паст даражаларда фойдаланиш мураккаблиги ва тармоқда ҳаво босимини камайишида унумдорликнинг кескин камайишидир.
Ички ёнув двигателли қўл машиналарининг асосий фазилати – унинг автономлиги бўлиб, электр энергия манбаидан ўзоқроқда жойлашган ишларда фойдаланиш мумкинлигидир. Бу машиналарда куч қурилмаси сифатида асосан бир цилиндрли икки тактли, ҳаво билан совутиладиган, қуввати 4...8 кВт бўлган бензинли двигателлар қўлланилади. Уларнинг асосий камчилиги электрлаштирилган ёки пневматик асбобларга нисбатан оғир массаси ва фойдаланишнинг мураккаблиги.
Турли хил технологик операцияларни бажарганда қўл машиналарини қўлланилиши қўл меҳнатига нисбатан унумдорликни 5...10 мартага оширади. Шу билан бирга иш таннархи камаяди, унинг сифати ошади.
Қўл машиналари қўйидаги асосий белгилари бўйича таснифланади:
энергия таъминоти тури ва юритгичи бўйича – электрик, пневматик, гидравлик, моторли ва пиротехникли;
мақсади ва қўлланиш соҳаси бўйича – умумий ишларда қўлланилувчи, жумладан пармаловчи, силлиқловчи ва фрезерли; металлга ишлов берувчи, жумладан вальцаловчи, ёйилувчи, арраловчи, кесувчи болғалар, қайчилар; тош материаллар ва грунтга ишлов берувчи, жумладан перфораторлар, ломлар, болғалар, трамбовкалар; йиғиш ишлари учун, жумладан резьба ясовчи , резьба ўровчи, скоба қоқувчи, мих қоқувчи, парчинловчи болғалар; бетон ва пардозлаш ишлари учун, жумладан силлиқловчи, бўёқ пўркагич ва б.
бажарилиши ва тезлигини бошқариш бўйича – тўғри (ишчи орган ва узатма ўқлари параллел); бурчакли (ишчи орган ва узатма ўқлари бурчак остида); реверсив ва нореверсив, бир тезликли ва кўп тезликли;
ишчи органни ҳаракатланиш тавсифига қараб – айланма, қайтариб-илгарилайдиган ва мураккаб ҳаракатланувчи
Машинанинг мақсади ва конструктив хусусиятларига қараб қўл машиналарининг хар бир гуруҳига индекс берилган. Умумий мақсадга эга машиналар ҳарф ва рақам қисмлардан иборат индексга эга. Мақсади бўйича барча машиналар ўнта гуруҳга бўлинган (индексни биринчи рақами), уларнинг ҳар бири конструктив хусусиятларига қараб тўққизта кичик гуруҳга бўлинган (индексни иккинчи рақами). Кейинги рақамлар модел номерини белгилайди. Индекснинг ҳарфли қисми қандай энергиядан ҳаракатланишини билдиради: ИЭ – электрик; ИП – пневматик; ИГ – гидравлик; ИД – ички ёнув двигатели. Учликлар, асбоб бошчалари ва ёрдамчи жиҳозлр учун юриткични турига боғлиқ бўлмаган ҳолда ИК индекси ўрнатилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |