15.2. Пневмо узатмали қўл асбоби
Пневматик қўл машиналаридан хавфсизлик шароитларини эътиборга олинган ҳолда электр қўл машиналарини қўллаш чекланган ёки мумкин бўлмаган ҳолларда фойдаланилади. Пневмо асбоблар икки гуруҳга бўлинади: зарбали ва айланма таъсир қиладиган.
Биринчи гуруҳ – бу зарба билан таъсир қиладиган асбоблар: бетон майдалагич, перфоратор, болғалар, трамбовкалар ва бошқалар. Улар ишга туширувчи ва ҳаво тақсимловчи қурилмалар, зарба берувчи қисм ва ишчи учликдан иборат.
Иккинчи гуруҳ: пармаловчи ва силлиқловчи машиналар, гайка буровчи, шпилка буровчи ва б. Айланма ҳаракатланадиган электр асбоблар каби улар двигател, узатувчи механизм, ишчи орган ва бошқариш тизимидан иборат. Пневмо асбобларнинг бу гуруҳида поршенли, турбинали ва ротацион пневмодвигателлар ишлатилади. Поршенлига нисбатан турбинли ва ротацион пневмодвигателлар конструкцияси бўйича соддароқ, тез юрар (330 с-1 гача), енгил реверсивланади ва анча сезиларли ортиқча юкламаларга чидам бера олади.
Пневматик асбобнинг асосий параметрлари: сиқилган ҳавонинг ишчи босими, ҳаво сарфи, ишчи органнинг ҳаракатланиш частотаси, бирлик зарба энергияси, масса.
Пневматик қўл машиналарини сиқилган ҳаво билан таъминлаш учун ишчи босими 0,3...0,7 МПа бўлган компрессорлардан фойдаланилади.
Пневматик бетон майдалагичлар зарба билан бетон ва темирбетон уюмларини, пойдеворлар, иншоотларни, бетон ва асфальт қопламаларини бузиш, синдириш, қаттиқ ва музлаган грунтларга ишлов беришга мўлжалланган (164-расм).
Сиқилган ҳаво босими 0,5 МПа бўлганда бетон майдалагич зарбасининг энергияси 90...110 кДж, зарбалар частотаси 13 Гц, асбоб массаси 18 кг гача.
15.9-расм. Пневматик бетон майдалагич
Назорат саволлари:
Механик асбоблар деганда нимани тушунасиз?
Пневматик қўл машиналарининг камчиликлари нималардан иборат?
Қўл машиналари қандай индексланади?
Электр пармалаш машиналари турларини айтиб беринг.
Электр рандалар билан қандай ишлар амалга оширилади?
Электр қайчи билан нима ишлар бажарилади?
Кейс топшириғи:
Кейснинг мавзуси: Электр ранда билан ишлов бериладиган ёғочга текис ишлов берилмаяпти.
Кейснинг вазифаси- Электр ранда билан ишлов бериладиган ёғочга текис ишлов берилмаслигига сабаб бўладиган омиллар ва сабабларини ўрганиш.
Муаммони ҳал қилиш йўлларини излаш керак
Кейсни бажариш босқичлари ва топшириқлар: Электр ранда билан ишлов бериладиган ёғочга текис ишлов берилмаслигига сабаб бўладиган омиллар ва сабабларини ўрганиш.
қаратилган усулларни
Электр ранда билан ишлов бериладиган ёғочга текис ишлов берилмаслигига сабаб бўладиган ҳолатларни бартараф этишга қаратилган усулларни ишлаб чиқиш (индивидуал ишлаш)
- кейс ечимини шакллантириш ва асослаш, тақдимот. (индивидуал
ишлаш)
Do'stlaringiz bilan baham: |