Адабиётлар
2.3.4.5.6.7.
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Термиз давлат университети
Архитектура ва қурилиш факультети
“Бино- иншоотлар архитектураси ва қурилиш ” кафедраси.
Қурилиш машиналари фанидан
амалий машғулотлар бўйича услубий қўлланма.
5340200- Бино ва иншоотлар қурилиши (саноат ва фуқаро бинолари қурилиши) таълим йўналиши талабалари учун.
Термиз-2021.
|
МУНДАРИЖА
|
|
1.
|
Қурилиш машиналари ҳақида умумий маълумотлар.
|
|
2.
|
Машина деталлари. Қурилиш чиғирининг асосий кўрсаткичларини ҳисоблаш. Қурилиш машиналарининг асосий қисмлари
|
|
3.
|
Ер қазиш машиналари.
|
|
4.
|
Бир чўмичли экскаваторларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш.
|
|
5.
|
Кўп чўмичли экскаваторларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш.
|
|
6.
|
Устунқозиқларни қоқувчи ва ўрнатиш машиналари.
|
|
7.
|
Скреперларнинг техникавий параметрларини танлаш. Бульдозерлар ва автогрейдерларнинг техникавий параметрларини ҳисоблаш.
|
|
8.
|
Стрелали ўзи юрар кранларни танлаш, техникавий параметрларини аниқлаш. Минорали монтаж кранлари. Уларнинг техникавий параметрларини ҳисоблаш.
|
|
9.
|
Бетон қоргич, бетонташигич, бетон насоси ва автобетонқоргичларни таҳлил этиш.
|
|
10.
|
Юк ташиш тушириш машиналари. Транспорт машиналарини танлаш. Ўзи тўкар машиналарининг ҳисоби.
|
|
|
Махсус транспорт машиналари. Панель ташувчи машиналар. Ферма ташувчи ва бошқа машиналарни ўрганиш. Юк кўтариш ва монтаж машина ва механизмлари.
|
|
12
|
Сувоқчилик ва бўёқчилик кўчма станциялари.
|
|
13
|
Бетон юзаларни силлиқлаш машиналари.
|
|
14
|
Пардозлаш машиналари ва қурилмаларини танлаш.
|
|
15.
|
Том ёпиш машиналари ва қурилмаларини танлаш.
|
|
|
Фойдаланилган адабиётлар
|
|
Аннотация.
Республикамиз ҳукумати автомобиль ва темир йўллар қурилиши объектлари, саноат корхоналари ва ахоли турар жойларини тезкор суръатларда қуриш мақсадида малакали мутахассислар тайёрлашга алохида эътибор қаратмоқда,ана шу мақсадда мамлакатимизда бир қанча йўналишлар ,жумладан 5340200 “Бино-иншоотлар қурилиши”йўналиши очилди. Уларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб етишишига ушбу “Қурилиш машиналари” фанидан тайёрланган амалий машғулотлар тўплами катта аҳамияти эгадир. Талабалар фанни ўрганиш жараёнида қурилишда ишлатиладиган энг йирик ,қувватли машиналардан тортиб ,энг кичик қўл ёрдамида бажариладиган ҳажми катта бўлган ишларни енгиллаштирадиган кичик механизация машиналари билан ҳам танишадилар. Талабалар қурилишда ишлатиладиган қурилиш объектида ишни ьошлашдан олдин бажариладиган ишларни амалга оширадиган тайёргарлик ишлари машиналаридан тортиб ,бинонинг том қисми ва бинонинг пардозлаш ишларида ишлатиладиган митти машиналар тузилиши,ишлаш принципи, фойдаланиш хусусиятлари ва хавфсизлик чора-тадбирлари билан танишадилар.
Ушбу услубий кўрсатмалар тўпламининг мақсади- қурилишда ишлатиладиган машиналарнинг конструкцияси,ишлаш принципи,фойдаланиш жараёни,иш унумдорлиги ва хавфсизлик чора-тадбирларини билиш орқали мухандислик ечимларини мустақил ҳал қилиш ва амалий кўникма ҳосил қилишда талабалар билимини шакллантиришдан иборат.
Услубий кўрсатмалар тўплами - 5340200 “Бино-иншоотлар қурилиши” йўналиши талабалари учун мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |