CATERРILLER русумидаги элеваторли скрепер Бетон юзаларни силлиқлаш машинаси (Швеция).
Бутакескич (Челябинск, Россия) Минорали кран (тиркамали) Россия.
Назорат саволлари:
Қурилишда ишлатиладиган машиналар туркумларини гапириб беринг.
Тайёргарлик машиналариги кирувчи машиналарни санаб беринг.
Вазифасига кўра қурилиш машиналари қандай турларга бўлинади?
Суньий иншоотлар барпо этишда қандай машиналар ишлатилади?
Пардозлаш ишларида қўлланиладиган машиналар ҳақида нималарни биласиз?
Амалий машғулот №2
Машина деталлари.Қурилиш чиғирининг асосий кўрсаткичларининг ҳисоби. Қурилиш машиналарининг асосий қисмлари.
I. Ишдан мақсад: Талабаларга деталлар тузилиши, классификациялари, чиғирларнинг асосий параметрларини танлаш ва ҳисоби юзасидан амалий кўникмани шакллантириш.
II. Умумий маълумотлар.Ҳозирги вақтда абсолют даражада ва охирги даражага етказилган деталлар классификацияси мавжуд эмас, яъни уларнинг конструкцияси турлича бўлиб,доимий равишда янгилари ишлаб чиқарилади.
Деталь – бир жинсли материалдан бириктиришларсиз тайёрланган буюмга айтилади. Улар оддий (парчин мих, шпилька,шпонка ва ҳ), мураккаб (тирсакли вал, редуктор корпуси,экскаватор ковшининг корпуси ва ҳ),умумий ишларга мўлжалланган (болтлар,гайкалар,ғилдираклар, валлар,пружиналар ва ҳ) турларга бўлинади.
Лойиҳаланадиган ва тайёрланадиган деталга маълум талаблар қўйилади: деталь айни шароитда ишлаш лаёқатига эга,яъни маълум вақт давомида мустаҳкамлигини сақлайдиган,ортиқча тузатиш талаб қилмайдиган бўлиши;тўғри ишлаши; машинадан фойдаланадиганодам учун хавфсиз;тайёрланиши қулай ва тежамли бўлиши,яъни мустахкамлигини сақлагани ҳолда ўлчамлари кичик,имкони борича енгил бўлиши керак.
Мустахкамлик,бикирлик,иссиқбардошлик,титрашга ва ейилишга чидамлилик деталнинг ишлаш лаёқатини белгилайдиган асосий мезонлардир.
Ишлатилиш мақсадига кўра улар турли гуруҳларга синфланади.
Энергия манбаи ва машинанинг иш бажарувчи қисми оралиғида жойлашиб,уларни ўзаро боғловчи ҳамда ҳаракатни талаб қилганидек бошқаришга имкон берувчи механизмлар узатмалар деб аталади.
Машинасозликда механик, электр, пневматик ва гидравлик узатмалардан фойдаланилади. Узатмаларнинг қуйидаги турлари мавжуд: фрикцион, тасмали,тишли,планетар,червякли,занжирли.
Қурилиш машиналарининг айланиб ишлайдиган деталлари ўқ ёки валларга ўрнатилади. Валлар ўрнатилган деталлар билан бирга айланиб буровчи момент узатади, ўқлар эса ўрнатилган деталлар билан айланишидан ёки айланмаслигидан қатъий назар, буровчи момент узатмайди, улар фақат деталларни ушлаб туриш учун хизмат қилади. Машинасозликда энг кўп поғонали валлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |