14.2.4.Том қопламаси мажмуаси том қопламасини қуриш ишларининг катта ҳажмларида ва атрофнинг ҳаво даражаси 5...45°С бўлганда қўлланилади. Мажмуа таркибига киради: эритувчини елимланувчи юзаларга сурадиган том қопламаси қурилмаси ( 14.2-расм); эритувчили сиғимдан (бочка) эритувчини узатиш мосламаси ва туташув жойларини ҳосил қилувчи қармоқ; том қопламаси материалини думалатиш ва зичлаш учун зичлагич-каток; елимланадиган ва туташув жойларига эритувчини суриш учун қармоқ; иш жойига ўрамали материалларни ва эритувчили бочкани етказиб берадиган юк кўтарувчанлиги 250 кг бўлган аравача; том қопламаси гиламини асраш учун эритувчили бочка остига поддон-таглик; ўрама материалларни очиш ва думалатиш учун қурилма; қалинлиги 4 мм гача бўлган ўрама материални бичиш учун қайчилар.
14.2-расм. Оловсиз усул билан эритиб ёпиштириладиган рубероидни жойлаштирувчи ва елимловчи қурилманинг асосий схемаси.
Қурилманинг унумдорлиги 150 м2/соат, массаси 75 кг.
Ўрамали том қопламасини қуриш усули технологияси ва механизациясининг соддалиги, ҳамда ёнғин хавфсизлиги билан тавсифланади. Бу усулда том қопламасининг чидамлилиги ёпиштиришнинг оловли усулига нисбатан 25...30% юқоридир (14.3 -расм).
14.3-расм. Оловсиз усул билан эритиб ёпиштириладиган рубероидни елимлаш.
Совуқ усулни асосий камчилиги – атроф ҳаво даражаси пасайганда эритувчини буғланиш тезлигини камайиши.
Эритиб ёпиштириладиган ўрамали материалларни елимлашни оловли усулида қўлланиладиган машиналар – кўчма (ўзиюрар ва оператор қўл билан кўчирадиган), ҳамда одатда суюлтирилган газда ишлайди (пропан-бутан).
14.2 Ўзи юрар том қопламаси машинаси
( 14.4 -расм) том қопламаси ишлари ҳажми катта бўлганда ва нишаблик 5° дан катта бўлмаганда қўлланилади ва ўрама материални ёзиш, горелка билан мастика қопламасини эритиш ва том қопламасини думалатиб асосга ёпиштиради.
14.4-расм. Эритиб ёпиштириладиган рубероидни оловли усул билан ёпиштирувчи ўзиюрар машина: а – умумий кўриниши; б –асосий схемаси.
Машинанинг меҳнат унумдорлиги 200 м2/соат, горелкалар блогида газлар босими 0,2...0,3 МПа, ўрнатилган қуввати 1,0 кВт.
Ўрамали том қопламасини қуришни оловли усули кенг тарқалмаган, шу сабабданким мавжуд механизация воситалари мураккаб, фойдаланишда унча қулай эмас, бу усулнинг тежамлилиги пастроқ, чунки иссиқлик энергиясини тарқатилиши 60...70% ни ташкил этади (14.5-расм).
14.5-расм. Ўрамали том қопламасини қуришни оловли усули.
Ҳозирга даврда ўрамали материаллар ўрнига анча чидамли ва меҳнат сарфи камроқ бўлган ўрамасиз мастикали том қопламалари қўлланилмоқда, чунки уларда ишларни механизациялаштириш даражаси 2...2,5 марта юқори, ҳамда уларни қуриш ва таъмирлаш таннархи анча паст. Бундан ташқари уларни механизациялашган усул билан турли хил юзалар ва нишабликларда қўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |