Электр арралар дарахтларни ҳар хил турларини ҳам бўйламасига ҳам кўндалангига арралашга ва дурадгорлик-қолип ишларидаги технологик операцияларни бажаришга мўлжалланган. Дискли ва занжирли электр арралар ишлаб чиқарилмоқда. Қурилишда кенг тарқалган бу дискли аррадир (15.4-расм).
15.4-расм. Дарахтни кесадиган дискли электр арра.
Дискли арраларнинг асосий тавсифлари: арралашнинг максимал чуқурлиги 100 мм; арраловчи дискнинг диаметри 250 мм гача; дискнинг салт юришдаги айланиш частотаси 75 с-1 гача; электр двигателнинг номинал қуввати 0,60...1,15 кВт; масса 5,0...6,8 кг.
Электр рандалар ёғоч конструкция элементларини тайёрлаганда ёғочни толалари бўйлаб рандалашга мўлжалланган. Ранда (15.5 -расм) электрдвигател 3, корпус 2, шкив 4 ва 10 дан иборат тасмали узатма, фреза 9 ясси пичоқлар билан, олдиндаги қўзғаладиган 11 ва орқадаги қузғалмас 7 чанғилар, ўчиргичли асосий даста, ёрдамчи қўл 1 ва ток ўтказувчи кабел 6 штепсел биландан иборат.
15.5-расм. Электр ранда.
Электр рандаларнинг асосий тавсифлари: фрезанинг айланиш частотаси 158 с-1 гача; двигателнинг номинал қуввати 0,60...1,15 кВт. Массаси 6...8 кг.
Электрли отбойка болғаси ва перфораторлар деворларда тешик, туйнук ва уйиқлар ҳосил қилишда, қаттиқ ва музлаган грунтларни, бетонни ва ғишт теримини синдириб бузишда (юмшатишда), йўл қопламалари ва пойдеворларни синдиришда хизмат қилади. Уларнинг асосий ишчи учлиги юқори углеродли ёки легирланган пўлатдан тайёрланган пона ва зубилодир. Болға ва перфораторлар ер, бурғулаш, портлаш, ғишт-тош, темирбетон, бетон, сувоқ, кошинлаш ва йўл ишларида қўлланилади ( 15.6 -расм). Перфоратор конструкциясининг фарқ қилувчи хусусияти унинг учлигини зарба билан биргаликда қушимча айланишидир (2-расм).
Электр болғаларнинг асосий тавсифлари: зарба энергияси 4,8...10 Дж; зарбалар частотаси – 19...50 Гц; двигателнинг номинал қуввати 0,45...0,70 кВт; массаси 6,9...9,0 кг.
15.6-расм. Электрли отбойка болғаси.
Электр перфораторларнинг асосий тавсифлари: зарба энергияси 2...4 Дж; зарбалар частотаси – 25...50 Гц; двигателнинг номинал қуввати .50,35...0,65 кВт; массаси 4,5...7,5 кг.
15.7-расм. Перфоратор.
Электр болға ва перфораторлар зарба билан ва зарба-айлантирувчи таъсир қиладиган асбобларга киради. Зарба билан таъсир этувчи механизациялашган асбобларга шунингдек электр трамбовкалар киради (15.8.-расм). Улар тор шароитларда пойдеворлар ён қисмларига, таянчлар атрофига, қувур узатмалари, коллекторлар, кузатиш қудуқлари, поллар остига грунтни қайта тўкиб зичлашга мўлжалланган.
15.8-расм. Электр трамбовка.
Do'stlaringiz bilan baham: |