Амалий машғулот №4. Стоматологияда қЎлланиладиган дасталар ва даста



Download 33,48 Kb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi33,48 Kb.
#281648
  1   2
Bog'liq
амалий машгулот 4


Амалий машғулот №4.
СТОМАТОЛОГИЯДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ДАСТАЛАР ВА ДАСТАКЛАР ТУРЛАРИ. УЛАРНИ ЎРНАТИШ КОИДАЛАРИ
Назарий кисм
Стоматологик дaстaклaр.

Айланувчи ускунанинг ривожланиши


Тиш тўқималарини олиб ташлаш ва шакллантириш усулларининг мавжудлиги уларни қайта тиклаш учун зарурдир. Архиологик қазилмалар маълумотлари шундан далолат берадики, инсоният миллотдан 5000 йил аввал тишларини даволашни бошлаган, аммо улар қандай усул ва ускуналардан фойдаланганлиги ҳақидаги маълумотлар жуда кам [14]. 5.20 ва 5.21-расмларда илк қўл борлари келтирилган. Кесувчи асбоблар устидан назорат қилиш ва маҳкамлаштириш учун энергия ва воситаларнинг янада замонавий манбаларини қидириш натижасида замонавий кесувчи ускунанинг вужудга келишига сабаб бўлди. Оҳир оқибатда бу одатда сиқилган ҳаво ҳаракати билан ишга тушадиган айланувчи пойнакда қўлланиладиган йиғиладиган металлдан тайёрланган ёки амбразив асбоблардан фойдаланилишига олиб келди.
Пойнак — бу энергияни узатиб берадиган ва оғиз бўшлиғида ускуна ҳолатини белгилайдиган айланувчи асбобларни қотириш учун мослама. Пойнак ва у билан бирга қўлланиладиган кесувчи ва текислайдиган асбоблар икки турда бўлади: тўғри ва бурчакли (5.22-расм). Тишларни препаратлаш бўйича аксарият усуллар охирги юз йил ичида ишлаб чиқилган [34].
Эмални олиб ташлаш (ёки препаратлаш) учун самарали ускуналар фақатгина 1947 йилда пайдо бўлган, яъни шу даврда янги карбидли борлар ва олмосли асбоблар билан бир қаторда илк бор 10 000 айл./дақ. айланиш тезлигига эга бўлган асбоблардан фойдаланилган. 1953 йилдан бошлаб пойнак ва асбобларни яратиш мақсадида асбоб конструкциясини ва материалларни такомиллаштириш кўпинча ишлаб чиқарувчи ва стоматологларнинг ҳаракатлари туфайли самарали ва осон стерилланадиган ускуналарнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Айланувчи стоматология ускуналарини ишлаб чиқиш бўйича асосий босқичлар 5.1 жадвалда келтирилган.
1874 йилда энергия айланиш манбаси сифатида электр двигателнинг пайдо бўлиши энг буюк ихтиролардан бири бўлган. Стоматологик мослама таркибига у 1914 йилда киритилган эди [35]. Илк пойнаклар ва уларнинг айланиш тезлиги (энг юқори кўрсаткич 5 000 айл/дақ.) 1946 йилгача ўзгармай келган (5.23-расм). Ўша даврда қўлланилган пулат борлари ҳаттоки катта куч сарфлаганда ҳам эмални самарали олиб ташлаш имкониятига эга эмас эди. Пўлат борлардан фойдаланиш билан бир қаторда ускунанинг айланиш тезлигининг ошиши қизиб кетиш ва тўзиш даражасининг ошишига олиб келди. Сўнг токи эмалларни самарали олиб ташлашга қодир бўлган ускуналар ишлаб чиққунга қадар стамотология эҳтиёжлари учун юқори тезлик билан айланувчи кесувчи ускуналар яратиш соҳасидаги кейинги тараққиёт бир оз сусайди.
Юқори тезликда айланувчи ускунани ишлаб чиқишда катта қадам ички турбинали узатмага эга бўлган контрбурчакли пойнакнинг пайдо бўлишига боғлиқ. [29] Илк стоматалогик мосламалар сув узатмасига, охиргилари эса ҳаво узатмасига эга бўлган.
Кўплаб замонавий ҳаво-турбинли пойнаклари (5.27-расм) таҳминан 300 000 айлю/дақ. айланиш тезлигига эга бўлгалигига қарамай каллакдаги турбина ҳажми катта бўлмаганлиги учун кучни чеклайди. Катта бўлмаган ускуна билан ишлаш пайтида ён босимининг айланиш тезлиги 200 000 айл./дақ. ва ундан пастгача тушиши мумкин , пойнак эса меъёрий кучланишда тўхташи мумкин (36]. Ушбу хусусият, яъни катта юкланиш шароитида тўхташи тишларни препаратлашда хавфсизликни таъминлайди, чунки катта босим қўлланилишига йўл қўймайди.
Мижоздан мижозга инфекция ўтиш ҳавфи юқори бўлиши пойнакларнинг бошқа ишлаш жиҳатларига эътиборни қаратишга олиб келди. Тўғри ва бурчакли пойнакларнинг охирги такомиллашишлари уларни бир қатор усуллар билан такроран стириллаштиришни олиб боришга имкон беради. Бироқ, стериллаштириш пойнак металлининг айрим қисмларига муайян шикаст етказади, бурчакли пойнакларнинг бошқа такомиллашиши каллакнинг ҳажми катта эмаслиги, айланиш пайтдаги кучининг катталиги, шовқин даражаси камлиги ва узатиш механизмларининг янада такомиллашганлиги ҳисобланади. 1955 йилдан бошлаб бурчакли пойнаклар ҳаво-сув суғориши билан таъминланиб бошланган, улар совутиш, тозалаш ва яхши кўринишни таъминлайди [32] (5.27-расм). Кўплаб замонавий бурчакли пойнакларнинг учида толали-оптик ёриткичлар ўрнатилган.
Ускунанинг айланиш тезлиги бир дақиқа ҳисобига айланишлар сонида ўлчанади (айл./дақ.). Тезлик паст (12 000 айл./дақ.дан кам), ўртача (12 000-200 000 айл./дақ.) ва юқори ёки ультра юқори (200 000 айл./дақ.дан ортиқ) бўлиши мумкин. Ушбу китобда паст, ўрта ва юқори тезлик деган атамалар қўлланилади. Аксарият фойдаланаётган ускуналар паст ёки юқори айланиш тезлигига эга.
Тиш толасини ускунанинг тезлиги паст айланиши шароитида ҳам олиб ташлаш мумкин. Аммо тезлиги паст ҳолда препаратлаш самарасиз ҳисобланади, кўп вақт олади ва кўп куч талаб этади. Бу препаратлаш жойининг қизишига ҳамда ускунанинг тез-тез ва катта амплитудада тебранишига олиб келади. Қизиш ва тебраниш мижозда ноқулайликлар вужудга келишининг асосий сабаби ҳисобланади. Паст тезликда айланишда борлар препаратлаш жойидан сирпанишларга мойил, бунда тишнинг проксимал учлари ёки юзасига шикаст етказилиши мумкин, бундан ташқари, карбидли борлар нинг ишлаш муддати қисқа, чунки унинг нозик учлари паст тезликда осон синади. Паст тезликда ишлашнинг ушбу камчиликларининг аксарияти тишларни препаратлаш билан боғлиқ бошқа операцияларни бажаришга таъаллуқли эмас. Ускуналарнинг паст тезликда ишлаши баъзида тиш тўқималарини олиб ташлаш, текислаш ва сайқаллаш учун қўлланилади.
Айланиш тезлигини бошқариш имконияти пойнакларга янада кўп функционаллик хусусиятини беради.

Download 33,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish