Гормонал етишмовчилик синдроми
- кўпинча аутоиммун ва деструктив жараёнлар натижаси ҳисобланади
- якуний диагноз қўйиш мақсадида стимуляцион тестлар ўтказиш талаб қилиниши мумкин
- етишмаётган (танқис) гормон препаратлари билан ўринбосар терапия ўтказиш
қўлланилади.
Гормон ортиқлиги синдроми
- кўпинча аномал стимулловчи омил ёки нормал регуляция ва секрециянинг бошланғич
омилининг бузилиши натижасида юзага келади;
- функцияни сусайтирувчи тест (синама) ўтказишни талаб қилиши мумкин (якуний
диагноз қўйиш учун супрессив синама);
-
гормон синтези ёки эффектини блокловчи препаратлар билан даволаш, шунингдек,
хирургик ёки нур терапияси ўтказиш мумкин.
Гипоталамо-гипофизар система ва
Гипоталамо-гипофизар касалликлари
Гипоталамус ва гипофиз - ягона функционал бирликни ташкил этади.
Гипоталамус
оралиқ миянинг бир қисми бўлиб, организмнинг кўп функцияларини айниқса гомеостазни
бошқаришда катта ўрин тутади.
Гипофиз
- калла суягининг чуқурлашган сохаси, яъни турк
эгарида жойлашиб, катта одамларда унинг вазни 0,6-0,7 г, ўлчамлари эса 1,3-0,6-1,0 см ни ташкил
этади, аммо бу ўлчамлар ўзгарувчан, яъни аёлларда эркакларга нисбатан каттароқ ўлчамда
бўлиши мумкин. Гипофизнинг 2 асосий бўлаклари фарқланади: олдинги (аденогипофиз) ва орқа
(нейрогипофиз). Адеоногипофиз ўз навбатида яна 2 қисмга ажратилади: олд дистал,
воронкасимон қисм. Оралиқ қисм ҳам тафовут этилади, аммо анатомик жихатдан аҳамияти кам
бўлгани сабабли, олд дистал қисм билан аденогипофиз таркибига киритилади.
Гистологик жихатдан олд бўлакда 3 гуруҳҳужайралар тафовут этилади: эозинофиллар,
базофиллар, хромофоб ҳужайралар.Эозинофил ҳужайралар ўсиш гормони ва пролактин (ПРЛ)
ишлаб чиқаради. Базофил ҳужайралар - АКТГ, ТТГ, ФСГ ваўГ, хромофоб ҳужайралар (50-60%)
эозинофил ва базофил ҳужайраларнинг дифференциация манбаи ҳисобланади.
Гипофиз аъзо бўлагида периферик безлар фаолиятини регуляция қилувчи гормонлар
ишлаб чиқариш - АКТГ, ТТГ,ўГ, ФСГ, шунингдек организмнинг алмашинув жараёнларини
бошкарувчи гормонлар - СТГ, МСГ, ПРЛ ваўипотропинлар ишлаб чикарилади. Оралиқ бўлак
асосан йирик базофил ҳужайралардан иборат бўлиб, унда проопиомеланокортин (ПОМК)
секреция қилинади. Одамда гипофизнинг бу бўлаги яхши ривожланмаган.
Нейрогипофиз
– оралиқ мия воронкаси тубининг хосиласи бўлиб, у ўз ичига гипофиз
орқа бўлагини, ўрта тепалик, кулранг тепалик ва воронка ўзагини олади.
Нейрогипофизнинг ўзида (орқа бўлак) гипоталамуснинг супраоптик ва паравентрикуляр
ядроларидан келувчи гипоталамо-гипофизар тракт толалари тугайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |