Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)
Гидропоникани ҳар қандай усулида озиқа эритмани қўллаш асос ҳисобланади. Таркиби ва озиқ ионларининг нисбати ҳар хил бўлган озиқа эритмаларининг юздан ор- тиқ рецептлари маълум. Олти ионлар (N, P2O5, SO4, K, Ca ва Mg) йиғиндиси катта доирада 3 дан 178 мг/экв гача ўзгаради.
Иссиқхоналарда етиштирилаётган экинлардан юқори ҳосил олиш учун эритмада озиқа элементлари нисбати ва концентрацияси оптимал бўлиши зарур. Озиқали эритма таркибида ўсимлик учун зарур бўладиган барча макро ва микроэлементлар бўлиши керак. Уни тузишда ўстирилади- ган экин, ёруғлик ва ҳарорат, йил фасли, ўсимликнинг ри- вожланиш босқичи ва бошқа экологик шароитлардан ке- либ чиққан ҳолда минерал озиқанинг айрим элементлари нисбати оптимал бўлиши ҳисобга олиниши керак. Кўпчи- лик сабзавот экинлари учун озиқа эритмаси концентраци- яси 1,2-2,2 г/л, ёки 0,12-0,22%, нордонлиги ёки pH – 5,6-6,9 бўлиши мақбулдир.
Аквапоника усулда сабзавот етиштириш ва балиқ боқиш мумкин
25
100 китоб тўплами
КИЧИК ҲАЖМЛИ ГИДРОПОНИКАНИНГ АФЗАЛЛИГИ ВА ТАРҚАЛИШИ
Кичик ҳажмли экин – бу гидропоникани бир тури, бун- да экинларни етиштириш кичик (5-15 л) ҳажмли органик ёки минерал субстратларда амалга оширилади.
Бу усулда сабзавот экинларини етиштириш дунёда кенг тарқалган. У 100 минг гектардан ошиқ иссиқхона майдонини эгаллайди ва янада кенгайиб бормоқда. Скандинавия мамлакат- ларида, Белоруссияда бу усул билан сабзавотлар 80% ортиқроқ, Нидерландияда – 60% ортиқроқ иссиқхоналарда етиштирилади. Болгария, Латвия, Украина, Россия Федерацияси кичик ҳажмли экинларга мўлжалланган иссиқхона майдонларини кўпайтир- моқдалар. У Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалиб бормоқда.
Кичик ҳажмли гидропоникани қўллаш иссиқхоналарни, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз ерларда қуриш имконини беради, бу ҳозирда тез суръатлар билан унумдор тупроқларга талаб ошиб бораётганда жуда долзарбдир.
Кичик ҳажмли гидропоника усули сувни парланиб сарф- ланишини камайтиради, бегона ўтларнинг, касаллик ва не- матоданинг тарқалишига имкон бермайди, сув ва ўғитлар- ни иқтисод қилишни таъминлайди ҳамда атроф–муҳитни камроқ ифлослайди.
Кичик ҳажмли гидропоника тупроқ аралашмасидаги экинларга нисбатан ўсимликларнинг ўсишини тезлаштира- ди ва уларнинг ҳосилдорлигини 3-5 марта оширади, чунки бунда етиштириш шароитлари ва ўсимликларнинг озиқла- ниши максимал тенглашади ва ўсимликларда физиологик
26
Do'stlaringiz bilan baham: |