Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)
Сувли экиннинг бу турини ижобий томони шундан ибо- ратки, илдиз тизимининг ўсиши учун қулай шароит ярати- лишидадир. Ўсимлик мунтазам равишда етарли миқдорда намлик, озиқ моддалар ва ҳаво кислородини олади.
Германиянинг Гросбернедаги сабзавотчилик институти иссиқхонанинг фойдали майдонини 1 м 2 да бодрингда ола- ётган ҳосили 53 кг ни, помидордан эса 32 кг гачани ташкил этади. МДҲ мамлакатлари хўжаликлари бу усулда салат ва кўкат экинларни етиштирадилар.
19
100 китоб тўплами
Агрегатопоника – бу экинларни нам сиғими кам гра- нулланган (майдаланган) озиқа бўла олмайдиган қаттиқ нейтрал субстратларда ўстиришдир. Бунда субстрат ва ил- диз сутка мобайнида 1-5 марта озиқ эритмада намланиб ту- рилади.
жадвал Агрегатопоникада фойдаланиладиган қаттиқ нейтрал
субстратларнинг физик хусусиятлари
Субстрат
|
Заррачалар ўлчами, мм
|
Қаттиқ фазанинг зичлиги, г/см3
|
Зичлиги, г/см3
|
Ҳажмига нисбатан энг кам нам сиғими, %
|
Ҳажмига кўра ғовак- лиги, %
|
Намликни капиляр кўта- рилиш баландлиги, см
|
умумий
|
очиқ
|
ёпиқ
|
Қум
|
0,2-2
|
-
|
1,5-1,7
|
20
|
37
|
-
|
-
|
-
|
Шағал
|
5-25
|
-
|
1,5-1,8
|
10
|
40
|
-
|
-
|
-
|
Керамзит
|
1-3
|
2,70
|
0,61
|
25,6
|
77
|
53
|
24
|
4,5
|
Перлит
|
1-3
|
2,10
|
0,25
|
51,0
|
88
|
52
|
36
|
4,8
|
Вермикулит
|
1-3
|
2,10
|
0,19
|
64,0
|
91
|
86
|
5
|
5,2
|
Гранит шағали
|
3-5
|
2,80
|
1,60
|
8,0
|
43
|
43
|
-
|
4,0
|
Гранулаланган мипласт
|
1-3
|
1,40
|
0,37
|
37,5
|
71
|
71
|
-
|
15,3
|
Гранулланган полиэтилен (полистирол ва бошқалар)
|
3-5
|
0,95
|
0,48
|
49,5
|
49
|
49
|
0
|
-
|
Гродан
|
-
|
-
|
0,09
|
70
|
91
|
-
|
-
|
-
|
20
31–китоб
Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)
Субстрат сифатида ўлчами 5-10 мм (70%) ва 25-35 мм (20%) бўлган гранит майданланган тош (шебенка), шағал, керам- зит, камдан-кам ҳолларда қум, вермакулит ва полимер ма- териаллардан фойдаланилади. Субстратлар ҳаво ва намлик яхши ўтказадиган, илдизларнинг эркин ўсиши ва яхши ҳўл- ланиши учун шароит яратадиган ва кимёвий инерт бўлиши керак. Субстратлардан кўп йиллар мобайнида фойдалани- лади, шунинг учун уларни ўсимлик илдиз қолдиқларидан то- залаш ва ҳар йили зарарсизлантириб (дезинфекция) туриш зарур. Шўрланиб қолса уларга кислота ёки ишқор билан ишлов берилиб, сўнг тоза сув билан ювилади.
Субстратлар тагли катта идишларга 25-30 см қалинлик- да солинади. Озиқали эритма насос ёрдамида сув бостириш усули билан субстрат сатҳига 2-3 см етказмасдан тўлдирила- ди ва у сатҳи пастроқ жойлаштирилган идишга резервуарга ўзи оқиб тушади.
Иссиқхонада эритма концентрацияси ҳафта ичида 35-45 дақиқа мобайнида берилиб ва туширилиб турилганда унинг таркиби 20-25% га ўзгаради. Шунинг учун унинг таркиби мун- тазам равишда агрокимё назоратида бўлиши зарур. pH ни мунтазам равишда (2-3 кун оралатиб) тўғирлаб туриш, ҳар ҳафтада асосий озиқа элементлари миқдори бўйича агро- кимёвий таҳлил қилиниб етмайдиган элементлар қўшиб бо- рилади ҳамда озиқали эритмани ҳар ойда 1 марта тўлиқ ал- маштириш назарда тутилади.
Иссиқхоналарда агрегатопоника махсус ускуна, автома- тика воситаларининг қимматлиги, ўрнатиш учун катта маб- лағни талаб этиши, ишлатилишини ишончсизлиги, ўсимлик озиқланишининг мунтазам равишда агрокимё назоратида бўлиши, субстратларни қайта тиклаш (регенерация) ва за- рарсизлантиришга катта маблағлар сарфланиши каби кам-
21
100 китоб тўплами
чиликлари мавжудлиги сабабли бу усулдан кам фойдала- нилади.
Аэропоника – бу субстратсиз экин ўстириш бўлиб, унда илдиз тизими махсус токчалардаги қоронғилаштирилган фаза бўшлиғида бўлади. Ўсимлик илдизига вақти-вақти би- лан (12-45 дақиқада) 10-15 сония давомида автоматик тарзда озиқ эритма пуркалади.
Аэропоника усулнинг кичик ҳажмли схемаси ва помидор ўстириш
Бу усул ўсимликларни тупроқсиз ўстиришнинг, сувли экин- га нисбатан энг қулай модификацияси ҳисобланади. Аэропо- ника субстратларни олиб келиш, тайёрлаш ва турли хилдаги ишлов беришлардан ҳоли бўлган ва ўсимликларнинг қўнғир
22
Do'stlaringiz bilan baham: |