Кокосли субстрат. Охирги йилларда иссиқхона ишлаб чиқаришида органик хомашё толаларидан иборат кокос палмаси мевалари устини қоплайдиган янги субстратдан жуда кенг фойдаланилмоқда. Унинг технологик хусусиятла- ри юқори ва кўпга чидамлилиги билан тавсифланади. Ундан
40
31–китоб
Тупроқсиз экин етиштириш (Гидропоника)
АҚШ, Канада, Исроил, Испания, Португалия, Италия, Греция, Франция, Голландияда ва бошқа Европа давлатларида кенг фойдаланилади. Ундан Ўзбекистон иссиқхоналарида ҳам фойдаланилмоқда.
Кокосли субстратни ишлаб чиқариш маркази Шри-Лан- ка, Ҳиндистон, Филиппин, Индонезия, Марказий Америка ҳи- собланади. Энг таниқли кокосли субстратни етказиб берув- чилар «Pelemix Industries» (Исроил), «Dutch Plantin» (Гол-
Кокос ёнғоғи, унинг қипиғи ва у билан тўлдирилган қопчаларга ўтказилган помидор кўчатлари
41
100 китоб тўплами
ландия) фирмалари ва айрим бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳисобланади.
Кокос ёнғоқлари пўсти толалари билан бирга кат- та уюмларда камида уч йил давомида сақланади, бу ерда улар ҳар йилнинг икки мавсумида давом этадиган муссон ёмғирларида яхши намланади, яъни уч йил давомида олти мартагача. Бу уни табиий ҳолда компостирлашга ва орга- ник моддаларнинг бир қисмини чиришига имкон беради. Шундан сўнг бир вақтнинг ўзида толаларни пўст юзидан ажратиб олиб масса қайта ишланади. Компостли масса толалар узунлиги бўйича сараланади ва у янчилган ўзаги билан бирга икки маротаба элакдан ўтказилади. Бу давр- да уни қўшимча қайта ишлаш заруриятини аниқлаш мақ- садида кимёвий таҳлил ўтказилади. Яхши етилган кокосли субстрат кўрсаткичлари, яъни pH–5,5-6,5 ва ЕC–1 мСм/см па- строқ бўлади. Субстрат сув билан тўла тўйинтирилганда, у юқори ҳаво сиғимлилиги (28% ва ундан ортиқ) билан тав- сифланади. Агар толаларнинг асосий массаси (70%) 18,9 мм заррачалардан иборат бўлса, бундай субстрат сув билан тўйинтирилганда таркибида – 37% гача, 12,5 мм – 24-28%, 6,3 мм – 15% ҳаво бўлади.
Кокосли субстратнинг иккинчи муҳим хусусияти фибра- ли толаларни узоқ давр давомида – 8-10 йилгача чиришга чидамли эканлигидир, ваҳоланки майда заррачалар (30% ҳажмигача) секин аста (4-5 йилдан сўнг) қисман чирийди ва умумий ҳаво сиғимини бироз каймайтиради. Кокосли суб- стратдан узоқ муддат фойдаланилганда уни вақти-вақти би- лан пар (буғ) билан дезинфекция қилинади ёки оз миқдор- да янги субстрат қўшиб фойдаланиш давом эттирилади.
Иссиқхона сабзавотларини кокосда етиштиришни ки- чик ҳажмли экинлардаги бошқа субстратларга нисбатан
42
Do'stlaringiz bilan baham: |