Сунъий зилзилалар кишиларнинг мухандислик фаолиятлари, ер ости портлашлари шахта қазиш жараёнида тоғ жинсларининг ўпирилиш натижасида ҳосил бўлиши мумкин.
Табиий зилзилаларни келтириб чиқарадиган сабабларига қуйидагилар киради: ўпирилиш, вулқон, тектоник ҳаракатлар.
Зилзила ўчоғидаги ернинг тўпланган ички инергияси сарф булиш вақтида атрофдаги тоғ жинсларида катта босим таъсир этади. Шунда эластик мухитдаги каби сейсмик тўлқинлар ҳосил бўлади. Тулқинларни деформациясига қараб, кўндаланг, буйлама ва юзаки тўлқинларга булинади. Буйлама тўлқинлар (горизонтал) юқори тезликка эга бўлиб, вайроналар ҳосил қилувчи кучга эга бўлади. Кўндаланг тўлқинлар қатлам текислигига кўндаланг равишда таъсир қилади. Кўндаланг тўлқинлар фақат қаттиқ мухитда, йуналиши эса бўйлама тўлқинлар йўналишида тик ҳолатда бўлади. Юзаки тўлқинлар фақат эпицентрдан тарқалади, катта кучга эга бўлмайди ва бузилишларга олиб келмайди.
Бўйлама ва кўндаланг тўлқинлар гипоцентрлардан ҳамма тарафга тарқалади. Тўлқинларнинг тарқалиши тоғ жинсларининг зичлигига боғлиқ.
Масалан: гранит,гнейс ва шунга ўхшаш жинсларда 500-1000 км/сек, оҳактошларда - 2000-5000 км/сек, гилларда - 1500-200 км/сек, қумда - 500-1100км/сек, сувда-1500 км/сек.
Кўндаланг тўлқинлар тезлиги бўйлама тўлқинлар тезлигига нисбатан-1,7 марта кам. Зилзилалар ўчоғи ернинг турли чуқурликларида бўлиши мумкин, кўпроқ 20-50 км чуқурликларда кузатилади.
Зилзиланинг энг чуқур ўчоғи Помир ва Афғонистонда (300 км гача), шунингдек, Тинч океани қирғоқларида кузатилган. Гипоцентрнинг унча чуқур бўлмаган қатламида ва эпицентрда тебранишлар сезиларли кучга эга бўлади, бузилишларга сабаб бўлади. Шундай қилиб зилзила кучи гипоцентр чуқурлигига ва ундан чиқаётган энергияга боғлиқдир.
Зилзиланинг рельеф ўзгаришидаги роли катта, лекин аҳамиятлиси ер юзасида содир бўладиган сейсмик деформациялардир. Буларга қуйидагилар киради:
- ер юзасида ҳосил бўладиган зинасимон ўзгаришлар, тектоник ёриқлар;
- ер пўстининг баъзи бир блокларининг кўтарилиш ва пасайиши;
- горизонтал силжишлар, бурмалар ҳосил бўлиши, тектоник ёриқлар бир неча км. га чўзилади кенглиги бир неча минг метргача, чуқурлиги бир неча км гача бўлиши мумкин.
1956 йилда Монголияда Олтой ҳудудида бўлган жуда катта фожиали зилзила пайтида ер пўсти катта қисми 5-7 м да кўтарилган.
1755 йилда Лиссабондаги зилзила натижасида қирғоқнинг катта участкаси 200 м чуқурликда пасайган.
Бундай зилзилалар натижасида рельефларда катта ўзгаришлар содир бўлади. Аммо бундай ўзгаришлар тош қотган жинслар массивидан ташкил топган тоғлик ҳудудларда кузатилади.
Зилзила кучи балларда ифодаланади. Энг кучсиз зилзила 1 баллга тенг бўлиб, энг кучли фалокатлиси 12 баллга тўғри келади. Европада ҳам 12 балли шкала қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |